Мавзу режаси: Корхонанинг шахсий таркиби, унинг туркумланиши, меҳнатга ҳақ тўлашни шакллари ва турлари


Download 91.83 Kb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi91.83 Kb.
#1061533
  1   2   3   4
Bog'liq
1-МАВЗУ. МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ (2)


1-МАВЗУ. МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
Мавзу режаси:
1. Корхонанинг шахсий таркиби, унинг туркумланиши, меҳнатга ҳақ тўлашни шакллари ва турлари.
2. Меҳнат ва иш ҳақини дастлабки хужжатларда расмийлаштириш, уни умумлаштириш.
3. Асосий ва қўшимча иш ҳақи.


Таянч иборалар: шахсий таркиб, ходим, ишчи, иш ҳақи, асосий иш ҳақи, қўшимча иш ҳақи, даромад солиғи, даромад солиғи ставкалари, мажбурий ушланмалар, меҳнат таътили, касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш.


1. Корхонанинг шахсий таркиби, унинг туркумланиши, меҳнатга ҳақ тўлашни шакллари ва турлари.
Хўжалик юритувчи субъект ходимларининг шахсий даромади, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш маблағлари - маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар ҳамда хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган тўловлардан (дивиденд ва фоизлар) иборат.
Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг туб негизида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қилинган меҳнатига яраша тақдирлаш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш масаласи ётади.
Ушбу масалаларни ҳал этиш борасида бухгалтерия соҳасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, инсон меҳнат қилар экан унинг ҳисобини тўғри ташкил этиши ва юритиши, тўловларни ҳамда ажратмаларни ўз вақтида олиб бориши тақозо этилади.
Бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга харажатланган меҳнат миқдорини ва иш ҳақини тўғри аниқлаб бериши лозим.
Ҳар бир хўжалик субъекти фаолияти тўғри ва нормал олиб борилиши учун унда маълум касб ва малакага эга бўлган кадрлар ишлаши керак. Хўжалик субъектида маълум давр ичида ишлаётган барча ходимлар унинг шахсий таркиби деб юритилади.




Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби - ҳисоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб қилувчи энг муҳим ҳамда қийин соҳаларидан биридир. Унда ходимлар сонининг ўзгариши, иш вақтининг сарфланиши, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ташқари амалга ошириладиган бошқа тўловлар, корхонанинг ҳар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу маълумотлар асосида меҳнат унумдорлиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ходимлар сони, иш ҳақи фондининг сарфланиши ва бошқалар бўйича режа топшириқларининг бажарилиши устидан назорат ана шу маълумотлар асосида амалга оширилади.
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хизмати олдида меҳнат меъёри ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш, назорат қилиш вазифалари ҳам белгиланадики, бу эса:

Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнатни тўғри нормалаш уни илмий ташкил этишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Яхши асосланган нормаларсиз корхона фаолиятини илмий режалаштириб бўлмайди, бинобарин, нормаларни тўғри белгилаш корхона жамоасидаги ҳар бир ходимнинг шахсий манфаатларини корхонанинг манфаати билан уйғунлаштиради, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш ҳақи тўловининг яхшиланишига олиб келади.



Download 91.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling