Меҳнатни нормалаш - амалдаги вақт нормалари, хизмат кўрсатиш нормаларини ўз ичига олади.
Вақт нормаси - бу муайян ишни бажариш учун зарур бўлган вақт миқдорини белгилайдиган меҳнат ўлчовидир.
Ишлаб чиқариш нормаси - вақт бирлигида тайёрланиши лозим бўлган маҳсулот миқдорини доналар, тонналар, метрлар ва ҳоказоларда характерлайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш учун тариф тизимидан фойдаланилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади: тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткалари, тариф ставкаси.
Тариф тизими - тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткаси ва тариф ставкаси каби тушунчаларни ўз ичига олади. Корхонада бажариладиган ишларнинг ишлаб чиқариш тавсифи тариф-малака маълумотномасида келтирилади. Ушбу ҳужжат ишчилар малакасини аниқлаш ва уларга маълум разряд белгилашда асос бўлиб хизмат қилади.
Тариф сеткаси - бу разрядлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффициентлари кўрсатиладиган ҳужжатдир. Ҳамма корхоналарда биринчи разряднинг тариф коэффициенти бирга тенг бўлиб, разряд ортиши билан тариф коэффициенти ҳам ошиб боради.
Тариф ставкаси - ишчининг разрядига мувофиқ унга маълум вақт бирлиги давомида тўланадиган ҳақ миқдорини аниқлайди. Одатда, тариф ставкаси биринчи разряд учун белгиланиб, қолган разрядлар учун эса биринчи разряд тариф ставкасини қолган разрядлар тариф коэффициентларига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасини 21июль 2009 йилдаги № 206 қарорига асосан ягона тариф сеткасига асосан иш ҳақини белгилаш қуйидаги разряд ва тариф коэффицентлари асосан белгиланади.
2. Меҳнат ва иш ҳақини дастлабки ҳужжатларда расмийлаштириш, уни умумлаштириш.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳақи ҳисобини тўғри ташкил қилиш учун, энг аввало, шахсий таркиб ҳисобини тўғри юритиш лозим. Ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларга таътил берилгани, тунда, иш вақтидан ташқари вақтда, байрам кунларида ишлаганлиги ҳақида ишончли маълумот бўлгандагина корхона ходимлари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Ана шу мақсадда корхона кадрлар бўлими шахсий таркиб ҳисобини ҳамда бошқа хизматлар билан биргаликда иш вақтидан фойдаланиш ҳисобини олиб боради.
Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |