Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Когнитив-норматив моделдаги турист турлари
Download 1.12 Mb.
|
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шакли Талаблари Манзилга таъсири
4.6. Когнитив-норматив моделдаги турист турлари
Когнитив-норматив туристик гуруҳлар саёҳат қилиш сабабларига таянади. Буларга Плог ва Коҳен таъриф беришган. Улар «марказ» тушунчасига эътибор беришади, яъни ҳар бир туристик жамоа ўзининг ахлоқий қадриятларини акс эттирувчи харизматик марказга эга деб қарашади. Плог жамиятнинг нормал (марказий) қадриятларидан фарқ қилган ҳолда ўз таътилининг мазмуни ҳақидаги ўзининг алоҳида орзу-истакларига таянувчи Аллоцентриклар ҳамда ижтимоий меъёр ва қадриятларга таяниб туризмнинг оммавий бозорини ташкил этувчи Психоцентрикларни бир-биридан ажратган. Плогнинг фикрига кўра манзиллар сайёҳатчиларнинг кўпчилик турларини ҳали шу объектларнинг ўзлари қўл текказилмаган кашфиёт бўлгандан бошлаб жалб эта бошлашади ва бу ҳолат улар машҳур манзилларига айланганларида ҳам давом этади: маҳаллий жамоалар туристик бизнесга кам сонли авантюрист аллоцентриклар билан кириб келиши мумкин, бироқ, улар (аллоцентриклар) маҳаллий жамоага кам таъсир кўрсатишади, чунки, саёҳатчиларнинг бундай турлари ўзлари учун ҳеч қандай махсус воситаларни талаб этишмайди. Манзилга етиб келиш шароитларининг яхшиланиши билан; хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши билан ва манзилнинг шуҳрати ошиши билан уларга мидцентрикларнинг ҳам ташриф буюришлари ортиб боради. Манзиллар ўзларига жалб этилган инвестициялар ва сарфланган меҳнат натижасида курортларга айланишлари билан уларга психоцентриклар ҳам кўплаб етиб кела бошлашади. Психоцентриклар ўзларини бу курортларда ўз уйларидагидек ҳис қилишади ва бундай шароитлар дастлаб аллоцентрикларни жалб қилган табиий-жуғрофий ва ижтимоий хусусиятлардан келиб чиққан бўлади. 8-жадвал Плог модели (когнитив-норматив)
Манбаа: Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография. Коҳен бу бобда янада чуқурроқ изланишлар олиб борди. Унинг фикрига кўра «маънавий марказ» динийми, маданийми, индивид учун кучли аҳамиятга эга бўлган марказдир. Таътил давомида саёҳатчи ўз уйида топа олмайдиган, қаердадир бошқа жойда етишиб бўладиган ва саёҳат қилишни арзийдиган қиладиган қандайдир тажриба, кечинма, таассуротларга эга бўлади. Бундай изланишларнинг маркази соф гедонистик бўлиши мумкин. Масалан, дам олиш, баҳри дилни очиш ёки бутунлай янги турда: экспериментал, экспериентал ва экзистенциал. Туризмнинг бу уч даражаси индивид учун турлича чуқурликдаги аҳамиятга эга бўлади, бироқ, ноодатий саёҳат туристларни туристик маданият марказидан четга олдиндан танлаб қўйилган ёки ўзига мослаштириб олинган «танланган марказ»га жалб этади. Манзил туризм саноатига аллоцентрикларнинг ташриф буюришлари билан кириб келади, кейинчалик мидцентриклар ва психоцентриклар уларни бу манзилнинг ўзидан аста-секинлик билан сиқиб чиқара бошлайдилар. Бунга жавоб тариқасида аллоцентриклар ўзлари учун бошқа янги жойни топиб оладилар. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling