Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Туристик рекламани тарқатиш воситалари
Download 1.12 Mb.
|
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР
6.5. Туристик рекламани тарқатиш воситалари
Матбуотда реклама Замонавий туризмни рекламасиз тасаввур қилиш қийин. Бу шунчалик кенг ва кўп қиррали фаолият турики, кўпинча алоҳида йўналиш сифатида ажратилади. Бироқ жоҳон амалиёти шуни кўрсатадики, рекламанинг юқори самарадорлигига фақат маркетинг ёрдамида эришиш мумкин. Реклама маркетинг комуникацияларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Лотин тилидан кириб келган “реклама” сўзи “қичқирмоқ” маъносини англатади. Рекламанинг мақсади: истеъмолчиларни жалб қилиш ва бирор нарсани кенг танитиш мақсадидаги ташкилий ишлар, машҳурлик мақсадида бирон нарса ёки шахс хақида маълумотлар тарқатиш. Реклама туризм соҳасида мижозларга маълумот етказишдаги энг қулай восита. Мижозларнинг ҳатти-ҳаракатларини асослаб, туристик хизматларга уларнинг эътиборини жалб қилиш, турфирманинг умидини кўтариш, жамиятдаги ўрнини мустахкамлаш реклама ёрдамида амалга оширилади. Шунинг учун самарали реклама фаолияти туркорхонанинг маркетинг стратегияси мақсадларга эришишда муҳим воситадир. Жаҳон амалиёти кўрсатишича, туризм соҳаси йирик реклама берувчидир. Турфирма даромадининг ўртача 5-6 %ини фаолиятига сарфлашади. Туризм соҳасида маркетинг комуникацияларининг асосий воситаси сифатида рекламанинг спецификацияси соҳа маҳсулоти - турмаҳсулотнинг фарқли томонларидир. Реклама истеъмолчига таъсир қилувчи кучли воситадир. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маркетинг ҳаракатлари фақат реклама кўринишдагина бўлса, бу омад кафолатини бермайди. Катта миқдордаги бозор маълумотларини таҳлил қилиб, таниқли америка мутахассиси А.Политц рекламанинг қуйдаги икки ассий қонунини ишлаб чиқди: 1-қонун. Реклама яхши маҳсулотларнинг сотилишини ва ёмон маҳсулотнинг четланишини тезлаштиради. 2-қонун. Маҳсулотнинг кўзга кўринмас ва кам фарқли томонларини кўрсатувчи реклама маҳсулотда бу фарқ йўқлигини билдириб қўяди ва маҳсулотнинг четланишини тезлаштиради. Рекламанинг асосий талаби ҳаққонийликдир. Афсуски, бу “олтин қоида” баъзи турфирмалар томонидан бузилиб, улар уддасидан чиқа олмайдиган нарсаларни ваъда қилишади. Бу кўпинча ўз-ўзидан юз бериб, мижозни жалб қилиш мақсадида амалга оширилади. Кейинчалик фирма ўз ваъдаларини амалга ошира олмаслиги маълум бўлади ва оқибатда фирма обрўсига путур етади. Тарқатиш воситаларига кўра рекламанинг қуйидаги турлари мавжуд: мабуотда реклама; босма реклама; аудиовизуал реклама; компьютерлашган реклама; радио ва телереклама: реклама сувенирлари; ташқи реклама; Реклама маълумотларини тарқатиш йўлларидан энг кўп тарқалгани – матбуотдаги рекламадир. Янги ташкил топган фирмалар ҳам рекламанинг иш туридан фойдаланишади. Туристик фирма реклама бюджетининг 85 %и матбуот орқали рекламага сарфланади.Ўзи тезкорлиги, қайтарувчанлиги, бозорни кенг қамраб олиши ҳисобига рекламанинг бу тури энг самарали деб ҳисобланади. Матбуотдаги реклама ўз ичига турли маълумотларни олади. Уларни 2 асосий гурухга бўлиш мумкин: Реклама эълонлари ва кўргазма-реклама характеридаги мақолалар; оддий мақолалар, репортажлар ва ҳоказолар. Амалиёт кўрсатишича бундай мақолалар потециал мижозга таъсир қилиш самарали имкониятларга эга. Бундай маълумотлар чиройли безатилган бўлиши лозим, иллюстрациясиз катта текст самарали қабул қилинмайди. Матбуотдаги реклама кутилаётган натижаларни бериши учун қилинаётган журнал, газета, бюллетен, маълумотнома ёки кўрсатмаларини тўғри танлаш лозим, туризм профессионаллари учун мўлжалланган реклама махсус туристик нашрларда чоп этилиши лозим. Бевосита почта рекламаси Бевосита почта рекламаси бу – бизнес ҳамкор, потенциал истеъмочилар, доимий мижозлар манзилига реклама маълумотларини почта орқали юборишдир. Бевосита почта рекламаси юборишнинг кенг тарқалган кўринишлари хатлар, откриткалар, буклетлар, проспектлар, каталоглар, брашюралар, таклифномалар, дастурларидир. Бевосита почта рекламасининг асосий фарқли томонлари қуйдагилар: потенциал мижозларни йиғиш; вақтда жойда, форматда чегараланишлар йўқлиги; бир вақтнинг ўзида катта миқдордаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти; туристик таклифнинг ўзгаришлари хақида потенциал туристларга тезкор маълумот етказиш; реклама мурожатларига шахсий характер бериш (Д.Карнегининг “инсон учун энг ёқимли нарса унинг исмидир” деганини эсланг); қайта алоқанинг таъминланиши (жўнатмаларнинг самарадорлигини уларга келган жавоблар сони орқали аниқланади). Бироқ бу реклама турининг самарадорлиги турфирманинг тўғри тузилган потенцал мизожларнинг рўйхатига бевосита боғлиқдир. Бунда 4 турдаги рўйхат қўлланилади: доимий мижозлар; аввал рекламага жавоб қайтарганлар; таркибий (турфирма буюртмасига биноан); ижара қилинган (махсуслаштирилган компаниялар томонидан ижарага берилади). Компьютерлаштирилган реклама Мутахассисларнинг фикрича, компьютерлашган реклама яқин келажакда рекламанинг бошқа турлари ва воситаларини сиқиб чиқаради. Замонавий ҳаёт тарзи глобал тармоқ ва интернет тармоқларидан кенг фойдаланишни кўзда тутмоқда. Интернет-бутун дунё бўйлаб ягона тармоқ билан уланган компьютерлар тизимидир. Интернет бизнес фаолият, алоқа ўрнатиш, саёҳат ва энг тез ва ишочли алоқа- е-mail почтаси учун кенг имкониятларни яратади. Бироқ интернет бу фақатгина почта юбориш ёки қабул қилиш эмас, балки катта миқдордаги маълумотларга чиқиш ҳамдир. Маълумот ташувчи ролини тизимдаги веб-серверлар бажаради. Одатда веб-серверни хусусий шахс ёки фирма маълумот жойлаштириш ёки тарқатиш мақсадида ташкил қилади. Керакли нашрни танлаш жараёнида қуйдагилар таҳлил қилинади: маълумотларнинг мазмуни ва уларнинг потенционал мижоз учун қимматлилиги (буни таҳлил қилиш учун нашрнинг бирдан тортиб бир неча сонларни кўриб чиқиш кифоя); нашрни ўқувчи аудиторияни (потенционал истеъмолчиларнинг мақсадли гуруҳларни) қамраб олиши; тираж (мақсадли аудиторияни қамраб олиш имкониятини беради); нашрнинг неча марта чоп этилиши (квартал ёки ойда бир чоп этиладиган нашрларни кўпинча анча вақт сақлашади, оқибатда эса рекламани кўпчилик ўқиши мумкин бўлади). Ҳар ҳафтада чоп этиладиган газета ва журналлар одатда ҳафта мобайнида сақланади ва иккиламчи газетхонлар доирасига тегишли. Кундалик газеталар қисқа ҳаёт кечиришларига қарамай рекламанинг, долзарб бўлиши ва реклама берувчига қулай кунда эълон бериш имкониятини беради; харажатлар (одатда 1000 газетхон учун сарфланган харажат кўрсаткичи қўлланилади); рангли эълон бериш имконияти (реклама мақсадини амалга оширишда ранг бериш зарур бўлсагина қўлланилади). Реклама учун конкрет нашр танлангандан сўнг, рекламани жойлаштириш жойини аниқлаш ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим. Одатда газетхон ўз назарини ўнг тарафда жойлашган эълонларга қаратади. Буни С.Р. Гаас жадвалидан кўришимиз мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling