Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.12 Mb.
|
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР
Манбаа: Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография. Юқорида келтирилган жадвалдаги Дайдилар асосан ёшлардан иборат бўлиб, улар ўз саёҳатлар давомида энг арзон автобус ва вагонлардан фойдаланадилар, анъанавий меҳмонхоналарда камдан кам тўхтайдилар, кўпинча ёшларнинг ётоқхоналарида тунашади ёки палаткалар ўрнатадилар. Одатда қуйи ижтимоий табақа вакиллари билан кўпроқ мулоқот қиладилар. Тадқиқотчилар ўзларининг саёҳатларини ўзлари режадлаштирадилар, баъзан турагентнинг хизматларидан ҳам фойдаланадилар. Маҳаллий аҳоли билан тез вақт ичида мулоқот ўрната оладилар ва бундан баҳра оладилар. Индивидуал оммавий турист ўз саёҳати маршрутини танлашда Ташкил этилган оммавий туристдан кўпроқ эркинликларга эгалиги билан фарқ қилади. Яъни, индивидуал оммавий турист атроф-муҳитни кўздан кечириш учун алоҳида автомобилни ижарага олиши мумкин. Ташкил этилган оммавий турист хизматлар пакетини бутунлигича сотиб олади, маҳаллий аҳоли билан фақатгина дўконлардан сувенир кабилар сотиб олаётгандагина мулоқот қилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling