Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-чизма. Оптимал бозорни излашнинг марказлашган услуби («чумоли услуби»)
Download 1.12 Mb.
|
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-чизма. Оптимал бозорни излашнинг дисперс услуби («ниначи услуби»)
- Таянч иборалар
3-чизма. Оптимал бозорни излашнинг марказлашган услуби («чумоли услуби»)
Дисперс ёки «ниначи услуби» уриниш ва хатолар йўли билан амалга оширилади. У фирманинг бозор сегментлари имконият даражасига жуда кўп (максимал) миқдорда тезда чиқиб, кейинчалик манфаатли «ҳосил берувчи» бозор сегментларини танлаб олишни кўзда тутади (4-чизма). 4-чизма. Оптимал бозорни излашнинг дисперс услуби («ниначи услуби») Мақсадли бозорни танлаш жараёни туристик корхонанинг маркетинг стратегиясини танлаш жараёни билан яқиндан боғланган бўлади. Хулоса Туристик бозорни сегментлаш – потенциал харидорлар талабларининг сифатий ва миқдорий ўзига хосликларига мос равишда туркумлаш сифатида таърифланади. Корхона сегментлашни амалга ошираётиб бозорни мижозларнинг алоҳида гуруҳларига бўладики, уларнинг ҳар бири учун бир хил ёки ўхшаган хизмат турлари талаб этилиши мумкин бўлади. Сегментлашнинг асосий мақсади – туристик маҳсулотга йўналиш бериш бўлиб, у барча истеъмолчиларнинг талабларига жавоб бера олмайди. Унинг воситасида маркетингнинг асосий тамойили – истеъмолчига мўлжалланиш амалга оширилади. Бунда туристик корхона ўз кучланишларини тўрт тарафга тарқатмай, балки "асосий зарба йўналишида" (у учун энг истиқболли бўлган бозор сегментларига) марказлаштиради. Шунинг билан савдо, реклама, сотувларни рағбатлантиришнинг бошқа шакл ва услублари қўлланилиш самарадорлигининг оширилишига олиб келади. Демак, сегментлаш бир томондан, туристик корхонанинг маркетинг фаолияти йўналтириладиган бозор қисмларини топиш ва объектларини (аввало истеъмолчиларини) аниқлаш усулларини акс эттиради. Иккинчи томондан, бозор билан боғлиқ бўлган қарорлар қабул қилиш жараёнига бошқарувчилик ёндашуви ҳамда маркетинг унсурларининг оптимал бирикмасини танлаш асосидир. Белги – бозорда берилган сегментни белгилаш усули. Турли муаллифлар томонидан таклиф этилаётган ва туристик фаолият амалиётида фойдаланилаётган бозорни сегментлаш белгилари, кўп жиҳатдан ниҳоят даражада ўзаро ўхшашдирлар. Шу ерда қайд этиб ўтиш керакки, сегментлашга бўлган бирор бир универсал ёндашув мавжуд эмас. Шу сабабли белгиланган бозорда талаб ва таклифнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда бир неча белгилар асосида (бир вақтнинг ўзида бир ёки бир неча) сегментлаш вариантларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Туристларни туристик маҳсулот истеъмолчилари сифатида алоҳида категорияларга бўлиш мумкин. Бундай бўлиш типологияни акс эттиради. Типология – тизим объектларини тури еки умумий модели асосида бир-биридан ажратиш ва гуруҳлашдир. Туристларни уларнинг саёҳатга чиқишга бўлган туртки-мотивлар, сабаблар жиҳатидан ҳамда туристларнинг ўз саёҳат ва дам олиш фаолиятлари билан манзилларга кўрсатадиган таъсирлари жиҳатларидан ҳам бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Саёҳат қилиш учун мотивлар турлича бўлганлиги учун туристлар ҳам турлича бўлишади. Ҳар бир турист тури ўзига хос манзилгоҳни талаб этади ва ўзига хос махсус таъсир кўрсатиб боради. Таянч иборалар Сегмент, сегментлаш, мезонлар, мақсадли бозор, оптимал бозор, дисперс услуб, чумоли услуби, моделлар, танланган марказ, ташкил этилган ва ташкил этилмаган турист, ҳордиқ чиқариш ва дам олиш, экспериментал, экспериентал, экзистенциал, психоцентрик, мидцентрик, аллоцентрик Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling