Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-чизма. Туристик корхоналар маркетинг алоқаларининг асосий адресатлари


Download 1.12 Mb.
bet45/70
Sana05.05.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1431645
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   70
Bog'liq
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР

8-чизма. Туристик корхоналар маркетинг алоқаларининг асосий адресатлари

Адресатлардан асосийлари қуйидагилар:


1. Фирма ходимлари. Фирма ўз олдига қўйган мақсадларга эришиши, асосан, бошқарув органининг персонал билан ўзаро муносабатининг қай даражада эканлиги, ходимларнинг қанчалик мотивлаштирилганлиги, жамоада қандай (психологик) руҳий ҳолат ҳукмронлигига боғлиқ. Ушбу ҳолатда коммуникацияларнинг энг кўп фойдаланиладиган воситалари – меҳнат натижаларининг моддий рағбати, хизматда кўтарилиш тизими, ходимлар ўртасидаги муносабатлар ва ҳомийлик. Бунинг натижасида туристик фирма кутган натижа – ходимларнинг ўз ишига, фирмага бўлган муносабати, меҳнатга ижодий ёндашиши, яхши маънавий-психологик иқлимнинг юзага келишидир.
2. Ҳақиқий ва потенциал истеъмолчилар. Мақсадли бозор тизими ўзининг турли хил шакл, воситатлари билан ажралиб туради. Туристик ташкилот кутган жавоб реакция аниқ маркетинг ҳолатидан анча фарқ қилиши мумкин. Алоқалар манбаи, яъни фирма томонидан таклиф этилган туристик маҳсулот сотиб олиниши билан ифодаланади.
3. Маркетинг даллоллари. Булар жумласига савдо даллоллари (турбюро, экскурсия бюролари, туристик агентликлар), шунингдек, алоҳида маркетинг вазифаларини бажарувчи шахс ва фирмалар (масалан, маркетинг тадқиқотлари агентлиги, реклама агентликлари ва ҳоказо) киради. Берилган адресатнинг хусусияти шуки, маркетинг даллоли маълум муддатгача фирмани мақсадли бозор ва алоқавий ҳудудлар билан алоқа ўрнатади. Алоқа воситалари маркетинг даллолларига реклама, чегирмалар тизими, мусобақа ва тарғибот орқали етиб боради. Кутилаётган натижа ҳамкорлик ўзаро ишонч ва ўзаро ёрдам муҳитида маркетинг тадбирларини амалга ошириш.
4. Алоқавий ҳудудлар туристик фирма муваффақиятига маълум шартлар билан таъсир кўрсатади. Алоқаларнинг асосий воситалари, тарғибот қилиш, реклама, ҳомийлик чора-тадбирлари, шаҳар ижтимоий муаммоларини ечишдаги иштироки, жавоб реакцияси сифатида эса фирма ва унинг фаолияти ўзгариши, фирманинг ижобий имиджини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш жараёнлари хизмат қилади.
5. Туристик хизматларни ишлаб чиқарувчилар, озиқ-овқат хизматларини етказиб берувчилар транспорт хизматига оид ташкилотлар. Алоқавий таъсир воситаси сифатида реклама тарғиботидан фойдаланиш мумкин. Кутиладиган жавоб реакцияси – ўзаро келишилган шартлар асосида ҳамкорлик.
6. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари. Булар билан ўзаро муносабатни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш учун умумдавлат дастурларида, намойишлар, кўргазмаларда иштирок этиш мумкин. Кутиладиган жавоб реакцияси – туристик ташкилот фаолиятини ташкил этишнинг энг яхши тартибини ўрнатишдир.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling