Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.12 Mb.
bet66/70
Sana05.05.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1431645
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР

АТАМАЛАР ЛУҒАТИ


Демографик белгилар - (истеъмолчиларнинг жинслари, ёши, оилаларидаги аъзолар сони) етарлича қўлланилаётган белгилар қаторига киради.
Дисперс ёки «ниначи услуби» - уриниш ва хатолар йыли билан амалга оширилади. У фирманинг бозор сегментлари имконият даражасига жуда кўп (максимал) миқдорда тезда чиқиб, кейинчалик манфаатли, «ҳосил берувчи» бозор сегментларини танлаб олишни кўзда тутади.
Имиж – бошқариш воситаси бўлибгина қолмай, бошқариш объекти ҳам ҳисобланади.
Туристик бозорни сегментлаш – потенциал харидорлар талабларининг сифатий ва миқдорий ўзига хосликларига мос равишда туркумлаш сифатида таърифланади.
Мақсадли бозор – туристик корхона учун энг мос ва манфаатли бўлган, унинг маркетинг фаолияти йўналтирилган бозор сегменти (ёки сегментлар гуруҳи).
Марказлашган услуб ёки
«чумоли услуби» - изчил бир сегментдан иккинчисига аста-секинлик билан ўтувчи излаш, қидириш ишларини кўзда тутади. Услуб ўзининг тезлиги билан кўзга ташланмаса-да, кўп харажатлар қилинишини талаб этмайди.
Лицензион битимлар - (франчайзинг) битимли Вертикалнинг маркетинг тизимининг шаклларидан бири.
Франшиза - (инглизчадан franchise – овоз бериш ҳуқуқи) – тузилган лицензион битим асосида бирор фирма номидан хизматларни сотиш ҳуқуқи.
Тез тарқатиш – туристик маҳсулотни хоҳиш ва имкониятга эга бўлган ихтиёрий воситачига сотиш ҳуқуқини бериш.
Эксклюзив тарқатиш – агентлик битимлари асосида амалга оширилади ва турагентга маълум устунликлар беради.
Шахсий савдо - фирма вакили бир неча сотиб олувчилар билан туристик маҳсулотни кўрсатиш ва савдони амалга ошириш учун бевосита алоқа ўрнатади.
Тарғибот - туристик ташкилот ва аҳоли билан ўзаро тушуниш ва яхши муносабатлар ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар тушунилади.
Реклама – туристик маҳсулотни намойиш қилиш, унга нисбатан талабни шаклантириш ва туристик ташкилот имижини тузишга қаратилган ношахсий намойиш шакли ҳисобланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling