Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Маркетинг назорати тизими


Download 1.12 Mb.
bet64/70
Sana05.05.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1431645
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70
Bog'liq
Туризм маркетинги МАЪРУЗАЛАР

9.3. Маркетинг назорати тизими
Исталган ташкилот ўз олдида турган мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилади. Бу мақсадлар маркетинг дастурлари режаларини тузишдаги асосий боб бўлиб ҳисобланади. Мақсадга эришиш учун қилинган ишларни баҳолаш учун маркетинг назорати тизимидан фойдаланилади. Маркетингни назорат қилиш – маркетинг жараёни доимий, равишда текширишдир. Бошқача қилиб айтганда бу – норма ва реал ҳолатнинг таққосланишидир. Назорат жараёни одатда 4 босқичдан иборат:

  • режа миқдорлари ва стандартларини аниқлаш (мақсад ва меёрлар);

  • кўрсаткичларнинг реал ҳолатини аниқлаш;

  • таққослаш;

  • натижаларини таҳлил қилиш.

Маркетинг назоратининг асосий мақсади қуйидагилардир:

  • мақсадга эришиш даражасини аниқлаш (четланишни таҳлил қилиш);

  • шароитни яхшилаш имкониятини аниқлаш (тескари алоқа);

  • атроф-муҳитдаги ўзгаришларга фирманинг даражасининг текшириш.

Маркетинг назорати тизимий назоратнинг алоҳида кўринишларини ҳам амалга оширади:

  • натижалар назорати йиллик режанинг бажарилишини назорат қилиш, даромадни назорат қилиш, маркетинг тадбирларининг самарадорлигини назорат қилиш;

  • стратегик назорат-фирма ўз маркетинг имкониятларидан тўлиқ фойдалаётганини текшириш.



Хулоса
Исталган ташкилот ўз олдида турган мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилади. Бу мақсадлар маркетинг дастурлари режаларини тузишдаги асосий боб бўлиб ҳисобланади. Мақсадга эришиш учун қилинган ишларни баҳолаш учун маркетинг назорати тизимидан фойдаланилади.
Таянч иборалар
Назорат тизими, назорат-фирма, режаларни назорат қилиш, тадқиқотлар олиб бориш схемаси.
Назорат саволлари
1. Маркетинг хизмат вазифасини ташкил этиш қандай амалга оширилади.
2.Қўллаб қувватловчи мақсадлар турлари хақида нималарни биласиз?
3. Стратегик мақсадлар қандай турларга бўлинади?
4. Ишлаб чиқариш – сотиш жараёнида қандай оралиқ мақсадлар бор?
5. Қўллаб қувватлаб турувчи мақсадларга нималар киради?
6. Маркетинг бўлимининг асосий ташкилий тузилмалари қандай?
7. Туристик корхонанинг маркетинг концепцияси қандай бўлиши лозим?
8. Минтақавий принцип бўйича ташкилий тузилма қандай бўлиши лозим?
9. Функционал ташкил қилиш қандай амалга оширилади?
10. Маҳсулот принципи бўйича маркетинг бўлимида ташкилий структура қандай бўлиши лозим?

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling