5-мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш Режа


Download 379.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/19
Sana21.04.2023
Hajmi379.06 Kb.
#1370630
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
5 маъруза



5-мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш 
 
Режа 
 
1. Бюджетлаштиришнинг моҳияти ва мақсади.
2. Бюджетлаш жараёнининг босқичларини. 
3. Бюджетни тайёрлаш. 
4. Нақд пул бюджетларини тузиш (Асосий бюджетларни тайёрлаш). 

1. Бюджетлаштиришнинг моҳияти ва мақсади.
Бизнеснинг мураккаблашиши ва атроф мухит (ижтимоий, иктисодий, техноло-
гик,сиёсий) нинг ўзгариши натижасида бундан буён хам фирма хар доимгидек 
ишини амалга ошириши орқали самарали фаолият юрита оладими деган савол 
туради. Фирма келгусида етарли даражада даромад олиши учун албатта қилинажак 
ишларни режа-лаштириб олиши лозим.
2. Узоқ муддатли режалаштириш. 
Узоқ муддатли режалаштириш бу шундай фаолият турики, бунда келгусида 
фирма қилиши ва амалга ошириши лозим бўлган йўналишларни излаб топиш талаб 
этилади. Корпоратив режа тузилаётганда одатда қуйидаги савол берилади: «10 
йилдан кейин фирма холати қандай бўлади ва биз ўз ўрнимизни қаерда кўрамиз?» 
бу каби саволларга тўғри жавоб бериш учун қуйидаги холатларни кўриб чиқиш 
талаб этилади: 
(c) фирма нимага эришмоқчи? (вазифалари) 
(d) олдига қўйилган мақсадга қандай эришмоқчи? (стратегия) 
(e) қандай ресурслар талаб этилади? (оператив режа) 
(f) 
қўйилган мақсадларга эришишда режага нисбатан қандай ўзгариш бор?
(назорат) 
Вазифалари 
Вазифалар фирма нимага эришмокчилигининг оддий тасдиғини ўзида акс эт-
тиради. Одатда барча фирмалар кўпрок даромад олишга харакат қилади деб фикр 
қилинади. Лекин хозирги кунда эса аксарият фирмаларнинг олдида турган 
вазифалар фақатгина кўпрок фойда олиш эмас, балки бу унинг олдида турган 
вазифалардан би-ридир холос. Бу каби вазифаларга қуйидагиларни мисол қилиб 
келтириш мумкин: 
(a) сотиш хажмини ортириш (шу билан бирга кўпрок фойда олган холда); 
(b) ўсиш (сотиш хажмида, активлар қийматида, ишчилар сонида); 
(c) ривожланиш; 
(d) илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; 
(e) хизматлар сифати
(f) атроф мухитга эхтиёткорона муносабатда бўлиш. 
Фирмаларга турли хил фазифалар қўйилиши мумкин ва хар бир вазифани 
алохида ечими мавжуд бўлади. Узоқ муддатли режалаштириш жараёнида шунга 
эътибор бе-риш лозимки, бунда танланган вазифалар миқдор жихатдан
аниқланиши ва улар те-гишли вақт графигига мувофиқ холда амалга оширилиши 
лозим. Корпоратив нуқтаи назардан қараганда даромадни ошириш ва сотиш 


хажмини ортириш кўп наф ёки фой-да келтирмайди. Қуйидаги тасдиқлардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: 
(a) 10 йил давомида бир акция учун фойда микдорини 5% га ортиришга эришиш; 
(b) 6 йил мобайнида товар айланиши даражасини 100 млн сўмга етказишга 
эришиш; 
(c) бир йилда ишлаб чиқариш жараёнига камида икки турдаги янги махсулотни
ишлаб чиқарилишини киритиш. 

Download 379.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling