5-мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш Режа
Смета назорати муаммолари
Download 379.06 Kb. Pdf ko'rish
|
5 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджет (смета) тузиш марказлари ва смета даврлари Смета тузиш марказлари
- Смета даври
- Смета назорати тизимига кириш
Смета назорати муаммолари
Бюджет - бу келгусида белгиланган маълум бир давр учун корхона ёки унинг бўлимлари бўйича молиявий ёки миқдорий жихатдан кўрсатилган режадир. Бюджетлар компания рахбарияти томонидан аниқланадиган сиёсат ва вази- фалардан келиб чиққан холда тузилади. Бюджет (смета) тузиш марказлари ва смета даврлари Смета тузиш марказлари –бу режа назорати тизимини юргизиш мақсадида шакл-лантирилган ташкилотнинг аниқ белгиланган қисмидир. Ташкилот доирасидаги хар бир вазифа тегишли смета тузиш марказларига тегишли бўлиши лозим. Бундай мар-казларни аниқлаётганда бошлиқларнинг масъулиятини эътиборга олиш лозим. Смета тузиш марказига масъул бўлган Бошқарувчи сметани тузиш жараёнига ўзининг мас-ъулияти доирасидан келиб чиққан холда жалб қилиниши ва ўз вақтида назорат маъ-лумотларини олиб туриши лозим. Смета даври – бу бюджет тузилаётган давридир ва назорат предмети бўлиб ҳисобланади. Смета даври давомийлиги қуйидагиларга боғлиқ бўлади: (a) Бизнеснинг табиати – кемасозлик ёки электрэнергия таъминоти сохасида смета даври 10 йилдан 20 йилгача бўлади ва бу давр мазкур сохалар учун меъёрий бўлиб ҳисобланади. Енгил саноати учун эса (кийим тикиш ёки мода) смета даври бир йилдан кам бўлиши талаб этилади. (b) Смета тузилаётган компания бўлимлари бўйича тузилаётган капитал харажатлар бўйича смета одатда ишлаб чиқариш хажмига нисбатан кўпрок даврга тузилади. (d) Назорат асослари – куп компаниялар асосий смета даври сифатида 12 ойлик даврни оладилар, лекин йиллик бюджет кварталларга ёки ойларга бўлинади. Бу энг аввало назорат мақсадларида ўринлидир, сабаби смета ва хақиқий натижалар узлуксиз назорат қилиниши лозим. бу холатда натижаларни солиштириш учун смета йилини тугашини кутиш шарт эмас. Смета назорати тизимига кириш Смета назорати билан танишишдан олдин қуйидагиларга эътибор бериш лозим: (a) таклиф қилинаётган тизим буйича мажбуриятларни асосий бажарувчилар мажбуриятларни ўз зиммасига олганлигига; (b) ташкилотнинг узоқ муддатли мақсадлари аниқланганлигига; (c) харажатлар ва тахминлар асосланадиган маълумотларнинг адекват базаси мавжуд бўлишига; (d) ваколатлар ва масъулиятлар сохаси аниқланган ташкилий схема тузилганлигига. Ундан кейин ташкилот смета марказларига шундай тарзда бўлиниши мумкинки, бунда хар бир бошлиқ ўзининг сметасига эга бўлади ва ўзининг бўлими хақида назорат маълумотларини олиши мумкин; (e) режали молия комиссияси шакллантирилган бўлиши лозим ва сметаларни ишлаб чиқилган йўриқнома чиқарилиши лозим; (f) чекловчи омил аниқланган бўлишига. Download 379.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling