5-мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш Режа


Download 379.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana21.04.2023
Hajmi379.06 Kb.
#1370630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
5 маъруза

Режа - молия комиссияси  
Режа- молия комиссияси бюджет тузишга рахбарлик қилувчи менежерни 
тайин-лаши лозим. Одатда бундай вазифани ҳисобчи бажаради.
Режа- молия комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади : 
(a) бюджетни тузиш учун масъул бўлган шахсларга бюджетларни тузиш сиёсати 
ва асосий йўналишлар хақида хабар бериш; 
(b) чеклов омилини аниқлаш; 
(c) 
сотиш дастурини тайёрлаш; 
(d) бюджетларни дастлабки тайёрлаш; 
(e) 
юқори рахбарият билан бюджетларни мухокама қилиш; 
(f) 
кўриб 
чиқилган 
бюджетларни 
тахлил 
қилиш 
ва 
харакатларни 
координациялаш; 
(g) бюджетларни якуний қабул қилиш; 
(h) бюджетларнинг кейинги тахлили ва тавсия қилинаётган тузатувчи 
харакатларни (зарур бўлган тақдирда) ишлаб чиқиш. 
Сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўриқнома 
Сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўлланма ходимлар масъулиятини
шунингдек, бюджетлардан фойдаланиш ва уларни тайёрлаш борасида ёзув ва 
шаклларни тартибга солувчи доимий йўриқномани белгилаб берувчи хужжат 
сифатида каралади. Шунинг-дек, мазкур йўриқномада сметаларни тузиш тартиби, 
хар бир масъулият юкланган шахслар ва вақтинчалик жадвал белгиланади.
Бюджетларни узлуксиз ва даврий тузиш
Узлуксиз бюджет 
Инфляциянинг бюджетга таъсири жуда жиддий бўлиши мумкин. Ўтган давр 
таж-рибасида инфляция узлуксиз сиргалувчи бюджетлардан кенг фойдаланишга 
мажбур қилган. Бюджет бир йил олдин (ёки маълум бир танланган давр учун) 
тузилади ва дастлабки назорат даври охирида кейинги йилдаги инфляция 
даражаси келгусида бюджетга қандай таъсир қилиши қайта кўриб чиқилади, бу эса 
ўз навбатида келгуси йилнинг дастлабки назорат даврига асос бўлиб хизмат 
килади.
Бундай тартиб хар назорат даврида қайтарилади, яъни бир йил кейинги бўлган 
даврга бюджетнинг мавжудлиги текширилади ва имкони қадар бюджетлар 
янгиланиб турилади. Бюджет рақамларини узлуксиз тарзда шундай қайта кўриб 
чиқиш келгуси фаолиятни аниқроқ тахмин қилиш имконини беради. Хозирда 
гиперинфляция холат-лари бўлмаса хам кўп фирмалар сиргалувчи бюджетларни 


тузмокдалар ва ўтган даврда бўлган ўзгаришларни инобатга олган холда бюджетга 
ўзгартиришлар киримокдалар.

Download 379.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling