Битирув малакавий иши мундарижа


Download 306.71 Kb.
bet1/9
Sana11.03.2023
Hajmi306.71 Kb.
#1259550
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
бозори ва бозорни дот



Молия бозори ва бозорни дотациядан чиқариш йўллари
5230600 – “Молия” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ



МУНДАРИЖА


Кириш…………………………………………………………
I-боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқаришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари...........................................................................................
1.1. Маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланиши ва унда дотациянинг аҳамияти ……………...………...............................
1.2. Маҳаллий бюджетларда дотациядан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий асослари …………….......………………………………
II-боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган
иқтисодий ислоҳотлар таҳлили………………………………
2.1. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг шаклланишининг амалдаги ҳолати таҳлили …………………………………..…
2.2. Маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқариш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар..............................................
III-боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтириш масалалари ……
3.1. Дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини оширишни
такомиллаштириш ……………………………………………..…
3.2. Маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари ….........................................................

Хулоса……………………………………………………………
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………...…………

КИРИШ
Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Маҳаллий бюджетлар мамлакатимизда долзарб бўлган ижтимоий, иқтисодий, экологик, маънавий муаммоларни ечишда муҳим ўрин эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджетларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар макроиқтисодий сиёсатнинг кичиклаштирилган нусҳасини англатмайди. Чунки ҳар бир ҳудудий бирлик-бу ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ва табиий ресурс тизимидир, унинг ҳолати маҳаллий бюджетларда кўринади.
Маҳаллий бюджетлар бир мамлакат миллий иқтисодиётининг бўлинмас ва узвий бир бўғини сифатида фаолият юритади. Ҳар бир ҳудуднинг ривожи, аҳолисининг турмуш шароити, ижтимоий ҳимояга мухтож оила ва шахсларнинг етарли даражада ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар бир ҳудуд давлат ҳокимият органларининг молиявий масалаларини тўғри ҳал қила билишга боғлиқ. Бунда маҳаллий бюджетларга бериладиган дотация миқдорини белгилаш алоҳида ўрин тутади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкидлаганларидек, «…Бу муҳим устувор вазифани изчил амалга ошириш учун 2015 йилгача бўлган даврга мўлжалланган махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, у иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакатимиз ҳудудларини истиқболли ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган дастур билан узвий боғлиқдир»1. Юқорида келтириб ўтилган дастурнинг амалга оширилида «Бу борада, биринчи навбатда, маҳаллий хомашё ва материаллар асосида саноат кооперацияси ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тизимини янада ривожлантиришга оид ишларни давом еттиришга алоҳида еътибор қаратиш даркор2» лиги билан белгиланади.
Республикамизда бюджет-солиқ сиёсатини олиб боришда фақатгина солиқ ислоҳотларини чуқурлаштирилмаяпти, балки махаллий бюджетлар тушумларини кўпайтиришнинг йўллари изланмоқда. Маҳаллий хокимият органларига бўйсинадиган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятини иқтисодий натижалари яхшиланмоқда. Маҳаллий бюджетга дотация ажратишнинг шартлари ўзгартирилмоқда. Молия-бюджет илоҳатларини ўтказиш жараёни ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллий бюджетлар ролини ошириш ва шу билан бир вақтда улар молиявий базаларини мустаҳкамлаш, ушбу талабаларга жавоб берувчи молия-бюджет ва солиқ механизмини яратиш, бюджетлараро муносабатларни мукаммаллаштириш ва маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини оширишни таъминлашнинг услубиёти ва тамойилларини аниқлашни ўз ичига олади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқариш муаммолари ўрганиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Илмий ишнинг ўрганилганлик даражаси. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини таъминлаш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Маҳаллий бюджетларни мукаммал бошқаришнинг назари ва амалий жиҳатлари бир қатор рус иқтисодчи-олимларидан А.М. Александров, А.М. Бабич, О.И.Бетин, А.Р.Беднеков, А.М.Бирман, Л.А.Дробозина,
В.М.Радионова, М.В.Романовский ва бошқаларнинг ишларида ёритилган.
Ўзбек иқтисодчи олимларидан Э. Акромов, О.Иминов, О.Олимжонов,
М.Шарифхўжаев, Х.Собиров, Қ.Яхъёев, Т.Маликов, Н.Ҳайдаров, Ҳ.Жамолов, З.Срожиддинова, Г.Қосимова ва бошқалар бюджет тизимининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнининг муҳим масалаларини, жумладан маҳаллий бюджетлар самарали ижросини таъминлаш, уларнинг молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш муаммоларини ўргандилар ва муаммоларни ечимини топишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялашнинг ҳозирги шароитида маҳаллий бюджетлар мустақиллигини таҳминлаш муаммолари аҳамиятининг ўсиши ушбу жараёнларни янада чуқурроқ тадқиқ этиши, унинг долзарб муаммоларининг ечимини топишни талаб этади.
Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари. Маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқариш юзасидан илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш битирув малакавий ишининг мақсади ҳисобланади.
Ушбу мақсадларга эришиш учун ишда қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • Маҳаллий бюджетлар дотациядан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий асосларини ўрганиш;

  • Маҳаллий бюджетлар дотациядан фойдаланишда жаҳон тажрибасини ўрганиш

  • Маҳаллий бюджетлар даромадларининг шаклланиши амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш

  • Маҳаллий бюджетлар харажатлар йўналишлари таҳлил қилиш

  • Маҳаллий бюджетларнинг дотация ва субвенциядан фойдаланишни таҳлил қилиш

  • Маҳаллий бюджетларнинг дотациядан фойдаланишни камайтириш истиқболларини ўрганиш ва бошқалар.

Битирув малакавий ишнинг объекти. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларининг фаолияти белгилаб олинади.
Битирув малакавий ишнинг предмети. Маҳаллий бюджетларнинг дотациядан фойдаланиш юзасидан юқори бюджет ва қуйи бюджетлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуи ҳисобланади
Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. БМИнинг таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат.

Download 306.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling