Битирув малакавий иши мундарижа
Маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари
Download 306.71 Kb.
|
бозори ва бозорни дот
3.2. Маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари
Маҳаллий бюджетлар бюджетдан амалга оширилаётган харажатларининг етарли даромадлар билан таъминланмаганлиги, маҳаллий бюджетларни давлат томонидан даромадларни тартибга солишда бирламчи Республика бюджетида йиғилган даромадларни бир қисмини қайта тақсимлашни талаб қилади. Бу мақсадда барча давлатлар амалиётида дотация ва субвенциялардан фойдаланилади. Чунки Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунининг 5-моддасига мувофиқ, бюджетларни шакллантиришда турли даражадаги бюджетлар ўзаро боғлиқлиги ҳамда Давлат бюджети баланслилигини таъминлаш шарт. Дотация бюджетни тартибга солиш усули сифатида – ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солишнинг бошқа маблағлари, хусусан, тартибга солувчи даромадларидан ажратмалар етишмаган тақдирда харажатлар ва даромадлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қатъий суммада беғараз ва қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағларидир. Субвенция юқори бюджетдан қуйи бюджетга муайян мақсадларга фойдаланиш шарти билан беғараз ажратиладиган пул маблағларидан иборат. Юқори буджетлардан ажратиладиган субвенция ва дотация бошқа даромад турларидан фарқ қилиб, бу даромад турлари йил бошида тасдиқланган режа миқдорида олинади, яъни йил давомида ўзгартиришлар киритилмайди. Минтақаларда субвенциялар ҳажми йилга нисбатан кўпайганки, субвенциялар асосан кейинги йилларда маҳаллий бюджетларнинг харажатлар ва даромадларини тенглаштириш мақсадида берила бошланган, бу эса унинг иқтисодий моҳиятини бузилишига олиб келмоқда. Бюджетни тартибга солишнинг дотация ва субвенция усули қуйи бюджетнинг ижросини юқори бюджетга даромадларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишига қарам қилиб қўяди ва ҳудудлардаги боқибеғамлик "фазилат"ларини кўпайтиради; жойларда бюджетлардан қўшимча даромадларини йўналтиришда давлат ҳокимияти маҳаллий органлар манфаатдорлиги ва молия органлари жавобгарлиги пасайишига олиб келади. Молия соҳасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида маҳаллий бюджетларни шаклланиши ва харажатларидан янада самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетлар билан республика бюджети ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартириш, маҳаллий бюджетларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тутган ўрнини ошириш масаласи туради. Жойларда ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ўз навбатида маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий ресурслар базасини янада мустаҳкамлашни талаб қилади. Маҳаллий бюджетлар нафақат аҳолининг ижтимоий ҳимоясини амалга ошириш воситаси бўлиб, балки маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳам асосий молиявий омили бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан маҳаллий ҳокимиятларнинг ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида маҳаллий бюджетларнинг ўрнини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллий бюджетлар харажатлари самарадорлигини ошириш йўлларини қуйидагича талқин этиш мумкин. Маҳаллий бюджет харажатларини кунлик мониторингини жойларда ташкил этишга эришиш, яъни бюджет маблағлари харажатларини катта қисмини таълим ва соғлиқни сақлаш харажатлари ташкил этиб, ушбу муассасаларга маҳаллий молия органлари томонидан ҳужжатларнинг тасдиқлаш ҳуқуқи билан молиявий назоратни ўрнатиш лозим. Бу билан маҳаллий бюджет маблағларидан янада оқилона фойдаланишга ва ноқонуний харажатларга йўл қўймасликка эришилади. Давлат бюджетидан амалга оширилаётган харажатларнинг асосий қисмини жойларга берилиши маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларнинг ижтимоий ривожланишига ва ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштириш самарадорлигини оширишга олиб келади. Бундан ташқари, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар таъсири маҳаллий бюджетлар харажатларида ёрқин акс этади. Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, турар жой ва коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш маҳаллий бюджетлар харажатларининг асосий йўналишини ташкил этмоқда. Республикамиз иқтисодий ислоҳотларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, бюджет маблағларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги томонидан муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қарор ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Ушбу меъёрий ҳужжатлар кўп йиллар давомида кучда бўлган молиянинг бозор иқтисодиёти шароитида амал қилишга ҳалал берувчи бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган меъёрий ҳужжатлар ўрнига жорий этилди. Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган эркинлаштириш сиёсатини бюджет муассасаларига тақдим этиш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор бюджет соҳасида мухим қарорлардан бири бўлиб, унинг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади: Маблағларни сарф этишда бюджет муассасалари раҳбарлари эркинлиги ва мустақиллигини белгилаш; Ходимлар меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг меҳнати учун шарт-шароит яратиш; Нормативлар бўйича янги тартибда молиялаштириш. Қарорда бюджет маблағларидан, тежаб-тергаб, самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда ва маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт-шароит яратиш назарда тутилган. Мазкур тартибга мувофиқ бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш нормативи бўйича харажатларнинг қуйидаги гуруҳлари бўйича маблағ билан таъминлаш усулида амалга оширилиши белгиланган: Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар); Иш ҳақига ажратмалар; Капитал қўйилмалар (давлат инвестицияси дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ); Бошқа харажатлар. Сметалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги тавсифномасига мувофиқ харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси илова қилинган ҳолда харажатларнинг юқоридаги гуруҳи тартибида тузилади. Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш тартибининг ўзгариши бир қатор йўриқномаларни такомиллаштириш заруриятини юзага келтирди. Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифномаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 9 декабрдаги 230сонли сонли буйруғи билан такомиллаштирилди. Янги қабул қилинган харажатларнинг иқтисодий тавсифномасининг ўзига хос хусусияти шундаки, олдинги харажатлар моддасига нисбатан фарқли ўлароқ ҳар бир харажат тури, объекти ва кичик объекти алоҳида режалаштирилади ва тасдиқланади. Бюджет харажатлари сметали тартиб тамойили бўйича амалга оширилади. Харажатлар муайян тартиблар бўйича ва харажат турлари бўйича молиялаштирилади. Ҳисоб-китоблар асосида муссасалар фаолиятини ифодалайдиган кўрсаткичлари (ўқувчилар, тарбияланувчилар, гуруҳлар ва ҳак.) ётади. Маҳаллий бюджет харажатлари самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-табдирларни белгилашда қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим. Маҳаллий бюджетларда марказлаштирилган тадбирларга режалаштирилган маблағларни марказлашган ҳолда республика юқори ташкилотларига кўчирмасдан бюджет ташкилотларини ихтиёрига қолдириш лозим. Бунда мебел, компьютер, жиҳозлар ва бошқаларни бюджет ташкилотлари тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилиши лозим. Яъни, ўртадаги воситачи корхоналарга қолдирилаётган маблағлар тежалишига эришилади. Худди шундай, маориф ва соғлиқни сақлаш муассасаларига харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам воситачи корхоналардан эмас, балки тўғридан-тўғри фермер хўжаликлари ва бошқа ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Айни вақтда шаҳарлар ва туманлар ҳудудида жойлашган лекин, вилоят маҳаллий бюджетидан халқ таълими ва касб-ҳунар коллежлари харажатларини маблағ билан таъминлашни шаҳар ва туман маҳаллий бюджетларига ўтказиш, яъни шаҳар ва туман молия бўлимлари орқали молиялаштириш тартибини жорий этиш лозим. Бунда, ушбу ташкилотлардаги турли молиявий қонунбузарликлар, жумладан, бюджет маблағларини ўзлаштириш, талон-тарож қилиш, аниқланаётган камомадлар барҳам топади. Ҳозирги пайтда коллежлар устидан вилоят бюджет ташкилотида амалга оширилаётган вертикал назорат орқали уларни тўлиқлигича назорат қилиш имконияти йўқ. Назоратчилар харажат қилинаётган бюджет маблағларини умумий тартибда назорат қилиши мумкин. бироқ, ҳар бир мактаб-интернатда, коллежда қай тарзда сарфланаётганлигини назорат қилиш, ўрганиш, текшириш имконияти йўқ. Агар молиялаштириш ва назоратни амалга ошириш шаҳарлар ва туманлар молия органларига ўтказилса улар томонидан ташкилотларнинг ҳисобрақамларидаги пул айланмалари кундалик назорат қилинади, кассадаги нақд пул маблағлари, асосий воситалари ва бошқа товар моддий қийматликларни тез-тез инвентаризациядан ўтказиб туриш, уларни бутлигича сақлаш имконияти юзага келади. Маълумки, ҳозирги пайтда бюджет қонунчилигига мувофиқ бюджет ташкилотларининг коммунал хизматлар бўйича икки томонлама тузган шартномалари молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилмоқда. Шунга қўшимча ҳолда бюджет маблағларини сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида бошқа харажатлар бўйича шартномаларни ҳам, жумладан, капитал таъмирлаш, мебел ва жиҳозлар харид қилиш ва бошқа харажатлар бўйича сметада 5,0 млн. сўмдан ортиқ миқдорда режалаштирилган ҳолда молия органларидан рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш лозим. Бунда шартномаларга молия ва назорат тафтиш органлари ходимлари ушбу шартномаларни тасдиқлайдилар. Бу билан улар ўз зиммаларига бюджет маблағларини самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш масъулиятини оладилар. Бунда молия ва тафтиш органларининг назорати бюджет ташкилотига ушбу харажатларга бюджет ташкилотларини молиялаштириб бериш билан якунланмай, ушбу маблағларни сарфланишини якуний босқичигача, яъни товар ва хизматларни харид қилиш, олиб келиш, уларнинг нархи, бутлигидан тортиб уларни ўрнатишгача бўлган босқични назоратга олиниши таъминланади. Download 306.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling