Битирув малакавий иши мундарижа


боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар таҳлили


Download 306.71 Kb.
bet5/9
Sana11.03.2023
Hajmi306.71 Kb.
#1259550
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
бозори ва бозорни дот

боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар таҳлили

2.1. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг шаклланишининг амалдаги ҳолати таҳлили.
Маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини таъминлаш учун уларнинг даромадлар базасини ҳам мустаҳкамлаш лозим. Бунинг учун даромад олишни марказсизлаштириш лозим, бу маҳаллий бошқарув органларини иқтисодий базани ривожлантиришга ва ўз қарамоғидаги ҳудудларга инвестиция киритишга харакатлантиради ва натижада солиқ тушумларини кўпайтиради. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига маҳаллий солиқлар ва тушумлар доирасида молия сиёсатини юргизишда имконият берилиши ресурсларни самарали бошқаришга рағбат уйғотади.
Аммо маҳаллий ҳокимликларга солиқ ваколатларини бериш билан бирга уларнинг аҳоли олдида ҳисобот беришини таъминловчи институционал механизмларни ҳам ҳисобга олиш керак, акс ҳолда берилган ваколатлар зиён келтириши мумкин.
Ҳар йили давлат бюджети параметрларини белгилашда ҳар бир вилоят учун умумдавлат солиқларининг ҳар бир тури бўйича ажратмалар меъёри белгиланади. Умумдавлат соликларидан ажратмалар меъёрининг йиллик ўзгариши солик даромадини бой ва камбағал ҳудудлар орасида қисман қайта тақсимлашни кўзда тутади. Бироқ бундай механизм маҳаллий ҳокимликларни ҳудудларнинг иқтисодий ва солиқ базасини ривожлантиришда рағбатини пасайтиради, уларни солиқ тушумларини яхшилашдан манфаатдор этмайди. Бундай ёндашув молиявий режалар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш имкониятини истисно килади.
Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишда хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир.Маҳаллий бюджетлар даромадларининг давлат бюджети даромадларидаги салмоғи қуйидаги 1 -жадвал маълумотларида яққол намоён бўлади.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари кейинги йилларда занжирли равишда ўсиб борган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида маҳаллий бюджетларнинг даромадлари давлат бюджети даромадларига нисбатан анча илдамроқ ошган, яъни 2007 йилда маҳаллий бюджетлар даромадлари 2315794.0 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 3128494.6 млн. сўмни ташкил қилган. 2009 йилда бу кўрсаткич 4794769,3 млн. сўм бўлди, лекин шундай бўлишига қарамасдан, маҳаллий бюджетлар даромадларининг давлат бюджетидаги салмоғи Республика бюджетининг давлат бюджетидаги нисбатан паст бўлиб қолмоқда, 2009 йилда эса, бу кўрсаткични 46,1%ни ташкил қилди. 2010 йилда эса бу кўрсаткич 13116396,9 %ни ташкил қилган ҳолда, давлат бюджетига нисбатан салмоғи 47,9 %ни ташкил қилди.
Бунинг таҳлили шундан далолат берадики, маҳаллий бюджетлар харажатлари учун зарурий даромадлар доимо бюджетнинг юқори бўғини ёрдамида барқарорлаштириб турилади.
1. -жадвал Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджет даромадларининг 2007-2010 йилларда Далат

Download 306.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling