5-мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш Режа
Фаолият кўрсаткичларини бахолаш
Download 379.06 Kb. Pdf ko'rish
|
5 маъруза
Фаолият кўрсаткичларини бахолаш
Бюджетни хақиқий натижалар билан солиштириш жараёни ўзида энг умумий йўлни акс эттиради ва у оркали доимий асосда алохида рахбарлар фаолияти бахола-нади. Қай тарзда бахоланиш ўтказилаётгани ва қай тарзда оғишлар кўриб чиқилаёт-ганига қараб келгусида алохида рахбарларнинг хулк-атворига таъсир қилиниши мум-кин. Бюджетларнинг турли роли хамма нарсани бир вақтнинг ўзида қамраб олмайди, ва уларнинг баъзи бири бошқаларга қараганда унчалик мухим бўлмаслиги мумкин. Бу хар бир ташкилотнинг хусусиятидан ва ишлаб чиқариш фаолиятига боғлиқ. Баъзи бир томонлари бир бирига зид бўлиши хам мумкин. Смета назорати муаммолари (a) смета назорати мақсадларига нисбатан тушунмовчилик ва эхтиёткорликлар мав- жуддир. Одатда бу ташкилот тузилишининг барча даражаларини бошқариш қу- роли эмас, балки «очкўзликка қарши Машқ» сифатида кўриб чикилади. Агар шун-дай тушунмовчилик фикрга алмашинса, у холда синчковлик билан смета назора-тини нима эканлигини тушунтириш учун йўналтирилган режалаштирилган компа-нияни ўтказиш лозим. (b) хамкасблар рахбариятга қарши бирлашиб олишлари мумкин ва мақсадлар нимага амалга оширилмаётганлигининг сабабларини излаб топишга бор кучини сарфлаш-лари мумкин. Реал мақсадлар қўйилиши ва бу талабларни ишчилар реал деб ҳисоблашлари талаб этилади. Маслахатлар ва иштирок этишлар билан боғлиқ бўлган яхши алоқа муаммони минималлаштиришга ёрдам бериши керак. (c) хар бир ташкилотнинг асосий ролларидан бири шуки, бунда рахбарият ва ишчилар ўртасида узлуксиз алоқа мавжуд бўлади. Бирон бир ишни қилишда ва мақсадларга эришишда рахбарият ва бўлим бошлиғининг ривожлантирувчи вазифалари жуда мухимдир. (d) агар бюджетлар ташкилий тузилишнинг энг қуйи погонасидан бошлаб тузилса ва бўлимлар томонидан тайёрланган алохида сметалар кейин умумий бюджетга киритилса, у холда тартибсиз тузилган бюджет тенденциясини синчковлик билан кузатиш лозим. (e) баъзи бир керакли лойихалар кўзланмаганлиги учун йўқотилиши мумкин, шунинг учун бу лойихаларга мўлжалланган пул маблаглари сметага киритилган бўлиши мумкин. Юкорида санаб ўтилган муаммолар хақиқатда хам смета назоратини ўзига тегишли эмас, балки смета назорати тизими юритилиши учун тегишлидир. Download 379.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling