Махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 1.04 Mb.
|
Услубий ПО 2019 кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ПОЛИМЕРЛАРНИНГ ОҚУВЧАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ПОЛИОЛЕФИНЛАРНИНГ СУЮҚЛАНИШ ҲАРОРАТИНИ АНИҚЛАШ Полиолефинларни суюқланиш ҳарорати ҳар ҳил усуллари мавжуд бўлиб, улардан бири полимеризацион плита асосида амалга оширилади. Керакли жихоз: Чуянли плита, электр иситгич, учун термометр. Ишни бажариш тартиби. Мурили шкафга электр қиздиргич ва устига полимеризацион плитани қўйилади. Полимеризацион плитани тирқишига термометр қўйилади. Полимеризацион плитани 6 та диаметри 20 мм бўлган элипссимон чуқурлик бўлиб, ушуб чуқурликка 0,2 гр (4-5 дона гранула) намуна солинади ва минутига 1-2оС тезликда полимеризацион плитани қиздирила бошланади. Намуна тўлиқ эриб кетган ҳарорат намунани сўюқланиш ҳарорати ҳисобланади. Намуна қиздириш натижасида шаффоф ранга кириши намунани тўлиқ суюқланмага ўтган ҳолати деб аталади. Олинган натижаларни қайд қилинади. Расм.2.1 Полимерларни суюқланиш ҳароратини аниқлаш асбоби. 1-полимеризацион плита; 2-термометр. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Й.М. Махсудов "Полимер материалларни синашга оид практикум". Тошкент "Ўқитувчи", 1984 й. – 9-11 бетлар. 2. "Практикум по технологии переработки пластмасс" Под ред. В.М.Виноградова М. "Химия" 1980г. – С. 226 - 227. 3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ПОЛИМЕРЛАРНИНГ ОҚУВЧАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ Оқувчанлик - материалиинг маълум ҳарорат ва босим остида оқиб пресс қолипни тўлдиришлик қобилиятидир. Бу шартли кўрсаткич бўлиб, уни аниқлаш учун турли усуллардан фойдаланилади. Пластмассаларнинг оқувчанлик даражасига кўра буюмларни пресслаш ёки қуйиш учун керакли солиштирма босим топилади. Солиштирма босим оқувчанликка тескари мутоносиб бўлган миқдордир, яъни оқувчанлик қанчалик катта бўлса, босим шунчалик кичик бўлади ва аксинча. Кам оқувчанлик, буюмларининг тўла қолипланмаслигига, юқори оқувчанлик эса материални пресс - қолип орасида қоладиган жуда кичик тирқишлардан оқиб /тошиб/ кетишига сабабчи бўлади. Натижада кўплаб хом ашё исроф бўлади. Оқувчанлиги юқори бўлган материаллар мураккаб шаклли (конфигурацияли) ва арматурали буюмлар олишда жуда қулай хисобланади. Пластмассалардаги оқувчанлик полимернинг табиатига, тўлдиргичнинг тури ва миқдорига ҳамда пластификатор, мойловчи модда ва бошқа қўшимчаларнинг бўлиш ёки бўлмаслигига ҳам боғлиқ. Масалан, пластмасса таркибида боғловчи модда қанчалик кўп бўлса, у шунчалик оқувчан бўлади. Ёки тўлдиргич миқдори ортиб бориши билан (айниқса йирик заррачали ва узун толали) оқувчанлик тўлдиргич миқдорига мутоносиб равишда камаяди. Тўлдиргичли пластмассаларнинг оқувчанлигини ошириш учун уларнинг таркибига пластификаторлар ёки мойловчи моддалар қўшилади. Термореактив пластмассаларнинг оқувчанлиги Рашиг пресс - қолипида пресслаб олинган конуссимон стерженнинг узунлигини /мм/ топишга асосланган. Термопластик полимерларнинг оқувчанлик кўрсаткичи суюқланма индекси деган тушунча билан ифодаланади. Термопластик полимерларда суюқланманинг оқувчанлик кўрсаткич ПТР/ ГОСТ 11645 - 73 бўйича аниқланади. Термореактив пластмассаларнинг оқувчанлик кўрсаткичини Ишни бажариш тартиби. Оқувчанлик кўрсаткичини аниқлаш учун, Рашиг пресс қолипига 7,5 г таблетка кўринишидаги пресс - кукун солинади. Бу миқдор фенопластнинг зарбий кучларга чидамли У5 ва У6 гуруҳлари учун 10 граммни ташкил этади. 1-жадвалда фенопластларнинг айрим гуруҳлари учун конуссимон намунани пресслашнинг технологик режими келтирилган. Расм. 3.1 Рашиг прес қолипи. 1-матрица; 2-жойлаштириш рамкаси; 3-канал; 4-юклаш камераси 3.1 - жадвал
Эслатма: Фенопласт таркиби ва ишлатилиш соҳасига кўра ГОСТ 5689-79 бўйича юқоридаги гуруҳларга бўлинади. Бу эрда О-умум мақсадли; Сп-маҳсус; Э-электр изоляцияли; Вх-намлик ва кимёвий таъсирларга чидамли; У-зарбга чидамли; Ж-ўрта юқори ҳароратга чидамли. Преслаш вақтида материал пресс-қолипнинг вертикал каналини тўлдиради; оқувчанлик қанчалик яхши бўлса, у шунча кўп пастга оқиб тушади. Намунани пресс-қолипда ушлаб туриш вақти тугагандан сўнг пресс - қолип очилади, унинг иккита ярим қобиғли матритса қисми бир-биридан ажратилади ва прессланган намуна чиқариб олинади (3.1-расмга қаранг). Стерженнинг зич прессланган қисмигача бўлган узунлиги (мм) шу материал учун оқувчанлик кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Синаш натижалари сифатида икки текширишнинг ўртача арифметик миқдори олинади. Кўпчилик фенопластлар учун оқувчанлик кўрсаткичи 90... 190 мм, волокнит у чун 20... 120 мм, аминопластлар учун 50...160 мм. Термопластик полимерларнинг оқувчанлигини аниқлаш Термопластик полимерларнинг оқувчанлик кўрсаткичи экструзион пластомерда аниқланади. Унинг ўлчовчи қисми экструзион камера 1, поршенъ 2, йўналтирувчи каллак 3, капилляр 4 ва қўшимча юкдан иборат. Қўшимча юк поршенъ штокининг юқориги қисмидаги втулкага қўйилади. Расм.3.2 Пластометр ИИТР-1. 1-Юк; 2-цилиндир; 3-электриситгич; 4-сопло; 5-термопара; 6-шток. Экструзион камера иситкич билан ўралган бўлиб, уни 300 °C гача иситиш мумкин. Экструзион камера қаттиқ пўлатдан тайёрланган цилиндрдан иборат бўлиб, у узунасига тушган иккита каналдан ташкил топган. Бу каналлардан бири цилиндрнинг марказий қисмидан ўтган бўлиб, унга синаладиган полимер солинади. Иккинчи канал ичига эса симобли термометр ўрнатилади. Термопластик полимерларда оқувчанлик кўрсаткичи "Суюқланма индекси" деб аталувчи шартли атама билан номланади. Бунда юқори хароратда оқувчанлик холатига ўтган полимер маълум ҳарорат ва босим остида асбобнинг стандарт тешиги (сопло) орқали 10 мин ичида оқиб тушадиган граммлар хисобдаги полимер массасини топишга асосланган. Суюқланма икдекси г/10 мин орқали ифодаланади (расм 3.2). Марказий канал диаметри (9,510±0,016) мм, узунлиги эса 115 мм, канал кесими унинг бутун узунлиги бўйича бир хил. Каналнинг пастки қисмига узунлиги (баландлиги) (8±0,025) мм ва диаметри (2,095 ± 0,005) мм бўлган стандарт сопло ўрнатилган. Марказий канал ичига узунлиги канал узунлиги билан тенг бўлган пўлатдан тайёрланган поршенъ-шток жойлаштирилган. Поршеннинг пастки қисмидан узунлиги (6,35 ± 0,10) мм ва диаметри канал диаметридан 0,06 мм кичик бўлган эриган массани йўналтирувчи каллак бор. Полимерни синаш учун талаб қилинадиган харорат пластомернинг синов каналида электр иситкич ёрдамида ҳосил қилинади ва харорат автоматик ростлагич ёрдамида керакли миқдорда ушлаб турилади. Хар бир термопластик полимер учун синаш харорати ўзининг технологик хоссаларига кўра турлича бўлади. Материални экструзион камера ичидан сиқиб чиқариш учун керакли босим поршенъ ва унга қўйиладиган тошлар орқали ҳосил қилинади. Суюқланманинг оқувчанлик кўрсатгичини топиш учун рухсат этилган синаш шартлари (температура, юк массаси) шу материал учун таълуқли бўлган бўлган стандарт ва техникавий шартларда кўрсатади. 3.2-Жадвал
Текшириш учун пластомер камерасига солинадиган полимер оғирлиги ва капиллярдан оқиб тушаётган массани кесиб туриш оралиқ вақти, олинган полимерда тахмин қилинаётган оқувчаилик кўрсаткичига боғлиқ. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. 3.3 - жадвал
Ишни бажариш тартиби. Тажрибани бошлашдан олдин экструзион камера ва поршен 15 мин синаш ҳароратида ушлаб турилади. Сўнгра камерага текшираладиган намуна (5-6 гр) материал солинади ва қўл билан шиббаланади. Камерага поршенъ туширилади ва втулкага 2160 гр (2 ва 3 марка тоши) юк қўйилади ва намуна тўлиқ суюқланмаган ўтиши учун 15 мин ушлаб турилади ва 1 чи юкни эркин қўйиб юборилади. Юк қўйилгандан сўнг материал капилляр орқали сизиб чиқа бошлайди. Поршен штогининг қуйи айланма чизиги 1/3 қисми экструзион камеранинг юқориги учига тушиши билан, ҳамма сиқиб чиқарилган материал ҳар 60 секунда хипчинла кесиб олинади (энг камида 5та намуна олинади). Олинган натижаларни хисоб ишларида фойдаланилмайди. Кесиб ташлаш билан бир вақтда, суюқланманинг оқиб тушиш тезлигини ўлчаш бошланиб, у поршенъ штогининг юқориги айланма чизиғи экструзион камеранинг юқориги учига тушгунча давом этади. Агар суюқланманинг оқиш тезлиг ўрсатгичи 3г/10мин дан кам бўлса, материалнинг оқиш тезлиги шток ўртасида жойлашган иккита белги орасидаги участкада ўлчанади. Суюқланманинг оқиш тезлигини топиш учун хипчин шаклида сиқиб чиқарилаётган материал юқоридаги жадвалда келтирилгандек, маълум вақт ичида кесиб турилади. Ҳаво пуфакчалари бўлган хипчинлар ташлаб юборилади, қолганлари ҳар бири алоҳида 0,001 г оғирликда тортилади. Текшириш учун олинган хипчинлар сони учтадан кам бўлмаслиги керак. Ҳисоблаш пайтида ҳар бири алоҳида - алоҳида тортилган хипчин оғирликларининг ўртача арифметик қиймати олинади. Суюқланма оқиш тезлиги бир неча марта ўлчангандан кейин капилляр бўшатилади ва асбоб совимасдан полимер қолдиқларидан тозаланади. Поршенъ чиқариб олинади ва уни бирор эритувчи билан хўлланган газмол билан артилади. Капилляр мис отвертка билан тозаланади ва керак бўлса, ишлаб турган эритувчи ичига солиб қўйилади. Экструзион камерани хам иссиқлигида эритувчида намланган латта билан ялтироқ холга келгунча артиб қўйилади. Бу нарса кейинги текшириш ишларини бажаришда ортиқча вақт сарфлашнинг олдини олади. Ҳисоблаш. Термопластик полимерларнинг оқувчанлик кўрсаткичи "ОК" қуйидаги формула билан топилади: бу эрда: Мўр-хипчин массаси. г; -хипчинларни кетма -кет кесиш орасидаги вақт, с. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Й.М.Мақсудов "Полимер материалларни синашга оид практикум" Тошкент "Ўқитувчи" 1984 й. 35 - 40 бетлар. 2. А.П. Григоръев, О.Я. Федотова, Лабораторний практикум по технологии пластических масс, М.: "Висшая школа", 1986, – 495с. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling