Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008


Download 2.74 Mb.
bet5/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008.

  • Юнг К. Структура психики и архетипы. Пер. с нем. Т.А. Ребеко. – М.: Академический проспект, 2007.

  • Годфруа Ж. Что такое психология: В 2-х т. Пер. с франц. Т.Я. Эстрина и др. – М.: Мир, 1992.

  • Фукуяма Ф. Доверие: социальные добродетели и путь к процветанию. Пер. с англ. – М.: АСТ: АСТ МОСКВА, 2008.

  • Рашкофф Д. Медиавирус. Как поп-культура тайно воздействует на ваше сознание / Пер. с англ. Д. Борисов. – М.: Ультра. Культура, 2003.

  • Засурский Я.Н. Журналистика и мир на рубеже тысячелетий // Искушение свободой. Российская журналистика: 1990 – 2007. – М.: Изд-во Моск. ун-та, 2007.

  • Тоффлер Э. Третья волна. Пер. с англ. – М.: ООО «Издательство АСТ», 2004.

    ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


    Олимжон Ўсаров,
    ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
    Матбуот хизмати раҳбари, филология фанлари номзоди
    Илк бор мамлакатимиз пойтахти Тошкентда кашф этилиб, одамларнинг ҳайрати ва катта қизиқишларига сабаб бўлган телевидение ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан тараққий этиб бораётган ҳозирги асримизда фуқароларнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондирувчи энг оммавий воситага айланиб улгурди. Дарҳақиқат, бугун телевидение ва радио юртимиз ҳудудини қарийб юз фоиз қамраб олган, шу жиҳати билан энг катта аудиторияга эга оммавий ахборот воситаси бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни ҳар бир фуқарога етказишда ўрни ва роли беқиёс аҳамиятга эгадир. Ҳозирда Ўзбекистон ахборот бозорида юздан зиёд давлат ва нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда.
    Ҳозирги глобаллашув жараёнларида телекоммуникация соҳасининг жадал суръатларда тараққий топаётгани, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни узатиш тизимига энг замонавий технологиялар жорий этилаётгани, рақамли, мобил ва интернет телевидение каби мутлақо янги медиа-тузилмаларнинг ҳаётимизга кириб келиши мазкур тизимдаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик базасини янада такомиллаштириш зарурлигини кун тартибига қўймоқда.
    Муҳтарам Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида тақдим этилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилгани бежиз эмас. Мазкур Концепцияда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўналишида давлатимиз раҳбари таклиф этган қонун ташаббусларидан бири бу медиа бозорнинг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган телерадио тизимини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва ривожлантиришга қаратилган “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилишдир. Шунингдек, амалдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини янада такомиллаштириш, рақамли телерадиоэшиттириш тизимига ўтиш бўйича тадбирлар давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳам мамлакатимизда ушбу соҳани янада ривожланишида асосий омил бўлиши шубҳасиз. Ушбу йўналишда таклиф этилаётган қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши телерадиоэшиттиришлар тизими фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ва молиялаштириш манбаларининг эркинлиги ҳамда мустақиллиги принципларини белгилаб беради. Жумладан, эфир орқaли узaтилaдигaн дастурлaрни тaйёрлaш жaрaёнигa зaмонaвий рaқaмли вa мультимeдиa тexнологиялaрини кенг жорий қилиш, соҳaни мустaқил қудрaтли индустрия сифaтидa қaйтa тaшкил этиш, тeлeрaдиоэшиттиришлaрнинг янги шaкл вa турлaри ривожланиши учун ҳуқуқий асосларни яратиш “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги янги Қонунда ўз ифодасини топиши мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, тeлeрaдиодaстурлaрни тaйёрлaш вa тaрқaтиш тизимидa соғлом рaқобaтни янaдa кучaйтириш, радиочастотаталарни олиш учун ўтказиладиган танловларнинг демократик ва ошкоралигини таъминлаш, телерадио соҳасидаги асосий принципларни белгилаш, жумладан, рақамли телевидениега ўтиш муносабати билан истеъмолчиларга умуммажбурий тусдаги каналларни қабул қилишни кафолатлаш, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда тeлeиндустриянинг истиқболли янги тaрмоқлaрини тaшкил қилиш ушбу Қонуннинг устувор йўналиши ҳисобланади. Маълумки, мамлакатимизда рақамли телерадиоэшиттириш тизимига ўтиш бўйича тадбирлар давлат дастурига биноан рақамли телерадиоэшиттиришлар инфратузилмасини шакллантириш, бу борадаги фаолиятни хуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган самарали тизимни яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу билан, энг аввало, фуқароларнинг тезкор, сифатли, кенг кўламли ва самарали ахборот олишларига қулай имкониятлар пайдо бўлади. Яъни, рақамли тизимга ўтишнинг бир қатор афзалликлари бор. Биринчи навбатда, ҳозирги вақтдаги истеъмолда бўлган аналогли форматнинг битта частотасида атиги битта канал мавжуд бўлса, рақамли форматда бу кўрсаткич 12 тани ташкил этади. Бундан ташқари, рақамли форматда тасвир ва товуш сифати ўта юқорилиги, телевизион дастурларни компьютер, уяли телефон ва бошқа телекоммуникация воситалари орқали қабул қилиш, Интернет глобал тармоғи билан улана олиш, қатор интерфаол хизматлар кўрсатиш имкони борлиги аҳоли учун ниҳоятда мақбул қулайликларни яратиб беради.
    Албатта, рақамли телевидениега ўтиш учун норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, бунинг учун соҳага оид қонун ҳужжатларига телерадиоэшиттиришлар учун радиочастоталарни тақсимлаш тартиби ва процедураси, телерадиоэшиттиришлар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, телеканалларни дастурий тўлдириш тамойил ва талаблари (контент), муаллифлик ҳуқуқлари ва аралаш ҳуқуқларни муҳофаза қилиш тизимларига доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади. Шунингдек, рақамли телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш, хизматларни тарификациялаш, технологик воситаларни техник эксплуатация қилиш, ҳудудларда аналог форматли эшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш, мажбурий сертификациялаш лозим бўлган рақамли телерадиоэшиттириш ускуналарининг рўйхати, тартиб-қоидалари, рақамли узатувчи ва қабул қилувчи ускуналар учун халқаро талаблар даражасидаги қоида ва нормалар, миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш зарур.
    Шу ўринда телерадиоэшиттиришлар тармоғини модернизация қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш даркор. Бу янги рақамли узатгичларни ўрнатиш, алоқа линияларини барпо этиш, республика ва ҳудудлардаги телеканалларни бирлаштириш, телерадиокомпаниялар студияларини қайта жиҳозлаш, кабель телевидениеси, маълумотлар узатиш, уяли алоқа тармоқларини ҳам модернизациялаш, малакали кадрларни тайёрлаш каби жиҳатларда намоён бўлади. Шуни алоҳида эътироф этиш жоиз, айни вақтда Тошкент шаҳрида учта, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида биттадан рақамли узатгичлар орқали теладастурлар аҳолига узатилмоқда. Нукус ва Урганч шаҳарларида эса, биттадан рақамли узатгич синовдан ўтказилмоқда. Навоийдаги эркин индустриал иқтисодий зонасида рақамли қурилмалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, жорий йилда 50 минг дона ана шундай техник восита тайёрланиши режалаштирилган.
    Рақамли телевидениега ўтишнинг асосий омилларидан яна бири теледастурларни тайёрлаш ва тарқатишнинг ташкилий-ҳуқуқий томонлари аниқ-равшан белгилаб қўйилишидир. Хусусан, республика учун мажбурий бўлган умумфойдаланишдаги бепул телеканаллар рўйхати, кодланган тижорат телеканаллари, ғоявий-бадиий савияси юқори бўлган телерадиомаҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳудудий давлат, ижтимоий-сиёсий, илмий-маданий, маърифий-маънавий, оилавий йўналишлардаги телеканаллар сонини кўпайтириш шулар жумласидандир.
    Рақамли телевидение орқали теледастурларни тарқатишда мавжуд архив материалларидан ҳам унумли фойдалана билиш зарур. Жумладан, архив телерадиоматериалларини танлаб олиш ва уларни рақамли форматга ўтказиш, улар учун ихтисослашган идоравий ишлаш ва сақлаш жойларини яратиш, ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарихий, маънавий қиммати юксак бўлган архив телерадиомаҳсулотларидан унумли фойдаланиш алоҳида аҳамиятга молик. Таъкидлаш лозим, 2015 йилгача мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми, 2018 йилгача эса, фуқароларимиз истиқомат қиладиган барча ҳудудлар рақамли телевидение билан қамраб олиниши рaқaмли тeлeрaдиоэшиттириш тизимигa ўтиш бўйичa тaдбирлaр дaвлaт дaстурининг устувор мақсадидир.
    Албатта, мамлактимизда мутлақо янги йўналиш бўлган рақамли телевидениега ўтишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш ва такомиллаштириш келгусида бу соҳанинг ривожи учун хизмат қилади. Шу боис, соҳага оид ҳуқуқий нормаларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилиши бугун олдимизда турган энг долзарб вазифалардан биридир. Бу борада депутатлар, экспертлар, ҳуқуқшунослар ва мутахассислар ана шу масъулиятни теран ҳис этган ҳолда фаолият юритишлари келгусида мамлакатимизнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳам дунёнинг энг илғор демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамият касб этади.



    Download 2.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling