Мажлис баёни №5


Download 16.09 Kb.
Sana20.11.2023
Hajmi16.09 Kb.
#1790384
Bog'liq
5-баен--Кийиниш маданияти (2)


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Молия ва суғурта хизматлари” кафедраси

МАЖЛИС БАЁНИ № 5





«18 » октябр 2018 йил
Ўтказилган жойи: ТТЖ




Қатнашдилар: Кафедра профессор-ўқитувчилари ва ТТЖда турадиган “Молия” таълим йуналиши талабалари

КУН ТАРТИБИ:

1. “Кийиниш маданияти – шахс маънавияти” мавзусида давра суҳбати (масъул проф.Э.Н.Ходжаев, А.Ходжимамедов).


Йиғилишни “Молия ва суғурта хизматлари” кафедраси катта ўқитувчиси С.С.Алиева очиб берди. Кун тартибига қўйилган масала билан йиғилганларни таништириб чиқди. Сўнгра кун тартибига чиқарилган масалани тасдиқлаб бериш сўралди. Таклиф очиқ овоз бериш йўли билан қўллаб-қувватланди.


Кун тартибига чиқарилган мавзуни ёритиб бериш учун сўз кафедра профессори Э.Н.Ходжаевга берилди.
Ушбу масала бўйича кафедра профессори Э.Н.Ходжаевнинг маърузаси тингланди. Эшитилди: проф.Э.Н.Ходжаев – ассалому алайкум, ҳурматли талабалар. Кийиниш дегандада биз аввало миллийлигимизга қарашимиз керак эмасми? Ёки чет эллар маданиятидан келаётган ярим –очиқ кийимларни кийишимиз керакми? Оломонча маданият ҳорижда ишлаб чиқарилаётган андозасиз кийимлар ва уларда акс эттирилган маъносиз сўзлар ёки ёвузликни чорловчи суратлар ёшлар онги ва феълига билмаган холда салбий таъсир ўтказади. Масалан , ҳорижада тайёрланган кийимлардаги <> (қотил), <> (дахшат) каби сўзлар ва ҳаёсизликни ифода этувчи манзараларнинг туб мохиятига эътибор қаратиш керак. Акс-холда, фарзандларимизда зўравонлик ва жонга қасд қилиш каби иллатлар оддий холга айланиб қолиши мумкин.
Яқинда бозор ходимларидан бирлари сўзлаб бердилар, яқинда дўконимизга бир ота қизлари билан кириб келдилар ва қизларига шим олиб бермоқчи эканликларини айтдилар , қизлари шимларни бирин –кетин кия бошлади. Шунда бир холатни кўриб ёқамни ушлаб қолдим дейди у киши, қизи отасига кийган шимларини айланиб кўрсатар эди . Шунда ота қизим торроғини кийгин олдингдаги ва орқанг яхши кўринади деб қолса бўладими. Ўйладим ота ўсиб келаётган қизчасига шундай деб турса, тарбияга отами ёки фарзанд муҳтожми дейсан киши. Зеро медицина ҳам аёллар ва эркакларга тор кийим соғлигимизга зарар келтиришини айтиб турган бўлса бу холларни кўриб ажабланасан киши.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Йиғилиш раиси к.ўқ. С.С.Алиева – Маърузачига саволлар бўлса, марҳамат.
1. Ҳозирги кунда ёшларимиз орасида чет эл маданиятига таылид қилишлар кўпайиб кетмоқда , бунда ОАВ нинг ўрни қандай (талаба З.Мамудов)?
2. Оилада баркамол авлодни вояга етказишда, фарзандларнинг тарбиясида кийинишида аёллар-оналарнинг, бувиларимизнинг ўрнига ҳам тўхталиб ўтсангиз (талаба Абдухолиқов О)?
4. Кўплаб ёш оилалармизда ота-оналаримизнинг аксарияти хорижий мамлакатларда. Фарзанд тарбиясида бунинг зарарли жиҳатларига тўхталиб ўтсангиз (талаба Раджабов Ф.)
Талабалар томонидан худди шунга ўхшаш уларни қизиқтирадиган ўнга яқин саволлар берилди.
Барча саволларга проф.Э.Н.Ходжаев томонидан ижобий жавоблар берилди.
Ушбу давра суҳбати бўйича йиғилиш иштирокчилари:


ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛДИ:
1.Кун тартибидаги масала бўйича проф.Э.Н.Ходжаевнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин ва берилган фикр ҳамда тавсиялари инобатга олинсин.
2.Давра суҳбатларини турли мароқли мавзуларда ўтказилишини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
3.ТТЖда турадиган талабалар ҳолидан хабар олиш анъанавий ҳолда давом эттирилиши таъминлансин.

Раис:

к.ўқ. С.С.Алиева







Котиб(а):

асс. Ш.Латипова

Download 16.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling