МАжмуАи шОирон абдулкарим Фазлий Намангоний Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «фан»


Download 481.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi481.9 Kb.
#1558372
1   2   3   4
Bog'liq
xrpt gcb787msuknh5uay15gzdp40tetggb8nd0jb7xtr98z3s1phtx8yd1xy6f5ch3pl31mym7ek55d

(Шундай китоб пайдо бўлганини, ўтмиш султонларидан 
қайси бири кўрибди.)
Бу тазкиранинг тузилаётгани ҳақида ён­атрофга овозалар 
тез тарқала бошлайди. Чунончи, Фазлий бу ҳақда дейди:
Чу ин гуфтаҳо ҳусни авроқ шуд,
Ба як лаҳза машҳури офоқ шуд. 
(Бу шеърлар варақларнинг ҳуснига айлангач,бир лаҳзада 
оламга машҳур бўлди.)
Дарҳақиқат, бу тазкиранинг номи ён­атрофга тарқалгач, 
Хоразм ва Бухорода ҳам унга тақлидан шеърий тазкиралар ту­
зила бошланган. 
1821 йилда ёзиб тугатилган мазкур тазкира қўлёзма ҳолида 
тез тарқаган. Унинг турли даврларда кўчирилган 15 та қўлёзма 
нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг қўёзмалар ха­
зинасида сақланади. 
Фазлий ва Мушриф тазкирани якунига етказганларидан 
сўнг, уни кўчириш учун машҳур хаттотга берадилар. Бу ҳақда 
Фазлий бундай ёзади:
Буд роқими ин саҳифа ба ном, 
Ки хаташ дошт ҳусни тамом. 
Буд дар Самарқанд маъвойи у,
Кунун гашта ин остон жойи у. 


7
Варо хизмати шоҳ матлуб буд,
Ба Юсуф Муҳаммад мухотаб буд. 
Чу ин нусхаро у бапоён расонд,
Ба расми ҳадоё ба султон расонд. 
(Бу саҳифа роқимининг хати жуда чиройли бўлиб, унинг 
яшаш жойи Самарқанда эди. Ҳозирда бу ер унинг жойидир. 
Унга шоҳнинг хизмати маъқул бўлди. Унинг номи Муҳаммад 
Юсуф эди. Бу китобни кўчириш охирига етгач, уни ҳадя сифа-
тида султон (Умархон)га етказди.)
Фазлий тазкирада бу машҳур хаттотнинг ғазалини ва ва яна 
у ҳақдаги маълумотларни келтириб, қуйидагиларни ёзган:
Чи Юсуф Муҳммад Фалотуни фан аст,
Аз ин шеър аҳволи у равшан аст. 
(Муҳаммад Юсуф илм Афлотунидир, унинг қуйидаги шеъ-
рида аҳволи маълум бўлади.)
Буд хомаашро машқи жалий,
Хати насхи нусхаи Мир Алий. 
(Унинг қалами жалий хатини ёзарди, унинг насх хати Мир 
Али Ҳаравий хати каби эди.)
Зи бас буд хаташ ба ҳусни камол,
Зи машқаш Уторуд кашад инфиъол. 
(Унинг хати ҳусну камолда шу қадар эдики, ҳатто Уторуд 
ҳам унинг олдида хижолатда эди.)
Набошад чу у дар жаҳон хомакаш,
Ки марди зариф аст озодаваш.
(Жаҳонда унга ўхшаш ёзадиган йўқ, у нозик табиатли ва 
озода киши эди.)
Тиҳий дасту озодаву хуш қалам,
Ба ин се сифат сарв осо алам. 
(Қўли очиқ, озода ва чиройли ёзувчи – мана шу учта сифат 
билан машҳурдир.) 


8
Ба табъиййати шоҳ неку сийар,
Аз ин як ғазал иқтидораш нигар.
5
(Пок сийратли шоҳга пайрав қилган бўлиб, қуйидаги ғазал-
да унинг иқтидорини кўр.) 
Биз «Мажмуи шоирон»нинг турли даврларда кўчирилган 
15 та қўлёзма нусхаси билан танишиш жараёнида шу нарсага 
амин бўлдикки, уларни кўчирган котиблар истаган ғазални ту­
шириб қолдирган ёки кейинчалик бошқа ғазалларни орага қў­
шиб кетаверган экан. Котибларнинг савиялари ҳам ҳар хил бў­
либ, кўчириш жараёнида сўзларни ўзгартирган ёки кўчиришда 
хатога йўл қўйган. Тазкиранинг 9914 рақамлиси билан таниш­
ганимизда, у мазкур тазкира тузилган йили, яъни 1237/1821 
йили кўчирилганининг гувоҳи бўлдик. Бироқ унинг котиби 
кўрсатилмаган эди. Демак, қўлёзма тазкира ёзилганидан сўнг 
бир йил ўтгач кўчирилган экан. Бу пайтда Амир Умархон ва 
Фазлий ҳаёт бўлган. 
Биз Муҳаммад Юсуф томонидан кўчрилиб, Амирга берил­
ган нусха шу бўлса керак деб ўйлаган эдик. Бироқ 7515 рақам­
ли қўлёзма билан танишганимизда фикримиз ўзгарди. Негаки 
у 1236/1820 йилда кўчирилган бўлиб, кўчирувчиси Фазлий 
тилган олган ўша машҳур котиб Муҳаммад Юсуф Самарқан­
дий эди. Қўлёзманинг охирида шундай ёзув бор: 
«Ин китоби мажмуат ул­ашъор... ба фармони амир ул­мус­
лимин Саййид Муҳаммад Умархон... ба дасти фақири ҳақир 
Мирзо Юсуф Самарқандий дар таърихи шаҳри рабиъ ус­соний 
сана 1236/1820 навишта шуд.»

Download 481.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling