МАжмуАи шОирон абдулкарим Фазлий Намангоний Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «фан»


Download 481.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi481.9 Kb.
#1558372
1   2   3   4
Bog'liq
xrpt gcb787msuknh5uay15gzdp40tetggb8nd0jb7xtr98z3s1phtx8yd1xy6f5ch3pl31mym7ek55d

ФАзлий НАмАНгОНий вА уНиНг
«мАжмуАи шОирОН» китОБи ҳАҚидА
Абдулкарим Фазлий Намангоний XVIII асрнинг охири ва 
XIX асрнинг биринчи ярмида яшаган машҳур шоирлардан 
бўлиб, Қўқон хони Умархон томонидан «Малик уш­шуаро» 
(Шоир ларнинг подшоси) дея эътироф этилган. Наманган­
да туғилган бу шоир дастлаб Наманганда, сўнг Тўрақўрғон­
да турли касбларда фаолият кўрсатган. Кейинчалик Умархон 
даврида Қўқонга келиб, сарой шоири сифатида ҳаёт кечирган. 
Умархоннинг вафотидан сўнг, 1822 йилда Наманганга келиб, 
шу ерда вафот этган. 
Фазлийдан бизгача бир неча асрлар етиб келган бўлиб, 
улардан бири «Умарнома» деб аталади. Унинг иккинчи номи 
«Зафарнома» бўлиб, Фазлий «Мажмуаи шоирон» тазкираси­
нинг кириш қисмида бу ҳақда бундай ёзган:
Ҳамин бас бувад қадарам, эй номжуй,
Ба номи Амирам «Зафарнома» гўй. 
1
(Эй ном қидирувчи, Амирга бағишлаб, 
«Зафарнома» китобини ёзганим мен учун етарли.)
Мазкур асарда Умархоннинг ҳаёти ва олиб борган жангла­
ри форс тилида шеърий усулда баён қилинган бўлиб, унинг 
ягона нусхаси Россия ФА Осиё мамлакатлари институтининг 
Санк­Петербург бўлимида сақланмоқда
Унинг илм аҳлига шу кунгача маълум бўлмаган яна бир 
асари «Қудсий ҳадислар шарҳи» деб аталади. Унинг иккита 
нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик инстутининг қўлёзмалар фон­
1
Мажмуаи шоирон. Тошкент, 1902, 6­б. 


4
дида
1083, 7597 рақамлари остида сақланади. Рисолада даст­
лаб қудсий ҳадис ва ҳадис мазмунининг ўзбек тилидаги шеъ­
рий таржимаси келтирилиб, сўнг «Муножот» номлари остида 
шоир нинг ички кечинмалари шеърда берилади. Рисола 70 
саҳифадан иборат. Маснавий шаклидаги бу шеърларнинг баъзи 
мисралари бадиий жиҳатдан унча кучли бўлмагани учун, уни 
Фазлийнинг ёшлик йилларида ёзган асари деб айтиш мумкин. 
Фазлийнинг форс тилидаги ғазаллар девони Душанбеда 
сақланмоқда. Ўзбек тилидаги ғазаллар девони эса ҳозирча то­
пилмаган. 
Фазлий ва Мирзо Қаландар Мушриф томонидан тузилган 
«Мажмуат уш­шуаро» тазкираси унинг учинчи ишидир. Таз­
киранинг асл номи «Мажмуи шоирон» бўлиб, бу ҳақда Фазлий 
тазкиранинг кириш қисмида шундай ёзади: 
Ин нусхаи дилфириби жаҳон,
Бувад ном «Мажмуъаи шоирон».
2
(Бу олам дилини ўзига тортувчи китобнинг номи «Мажмуи 
шоирон» бўлади.) 
Бошқа жойда эса уни «Номаи номий» («Машҳур номлар») 
деб аталганини кўрамиз. Чунончи, ёзади:
Дар ин «Номаи номий»и дилситон,
Кунам васфи донишварони замон. 
3
(Бу дилни тортувчи «Машҳур номлар» (китоби)да,
Замон донишмандларининг васфини адо қиламан.) 
Фазлий кўп ўринларда мазкур тазкиранинг номини келти­
риб ўтирмай, уни «Нусха» номи билан атайверган. Кейинчалик 
эса уни тошбосма усулида нашр қилган ноширлар «Мажмуат 
уш­шуаро» номи билан атаганлар. Тазкиранинг яна бошқа ном­
лари ҳам мавжуд бўлиб, у «Мажмуат уш­шуаройи Фазлий» ва 
«Мажмуат уш­шуаройи Умархоний» ҳам дейилади. «Мажмуат 
2
Мажмуаи шоирон. Тошкент, 1902, 12­б. 
3
Ўша китоб, 4­б. 


5
уш­шуаройи Умархоний» дейилишига сабаб унинг Умархон 
буйруғига кўра тузилганидир«Мажмуат уш­шаройи Фазлий» 
деганда эса унинг тузувчиси Фазлий экани англашилади. Таз­
кирани тузишда шоир ва тарихчи Мирзо Қаландар Мушриф 
ҳам иштирок этган бўлиб, унинг исми тазкиранинг номида акс 
этмаган, бунинг сабаби тазкираниг асосий тузувчиси Фазлий 
эканидир. 
Шу ерда Мирзо Қаландар Мушриф ҳақида ҳам маълумот 
бериб ўтмоқчимиз. У Исфарада туғилган. Туғилган йили маъ­
лум эмас, вафоти 1825 йил. У дастлаб Қўқон мадрасасида таъ­
лим олган. 1818 йилдан бошлаб Умархон қўшинида қози аскар 
(қўшин қозиси) вазифасини бажарган. Шу даврда «Рисолаи 
аскарий» номли асар ёзган, бироқ у ҳали топилмаган. Муҳам­
мад Алихо даврида Исфарада қози бўлиб турган. 
Мушриф Умархон кўрсатмаси билан «Шоҳномайи нусрат­
паём» («Ғалабадан хабар берувчи шоҳнома») китобини ёзган. 
Олимларнинг таъкидлашича, у мазкур асарни Фазлийнинг 
«Умарнома»
2
асари асосида ёзган. Арабча «Далоил ул­хай­
рот» китобини форсийга қилган таржимаси қилган бўлиб, у 
ҳам топилмаган. Унинг қваламига мансуб «Шоҳнома»нинг қў­
лёзма нусхаси Россия ФА Осиё мамлакатлари институтининг 
Санк­Петебург бўлимида 471 рақами остида сақланмоқда.
4
Мушриф Умархон томонидан «мушриф» лавозимига та­
йинланган. Мушрифнинг вазифаси солиқдан тушган даромад­
ларни, хонга қилинган ҳадяларни ва қурол­яроғларни рўйхатга 
олиш бўлган. Мушриф мазкур вазифаларни бажариш билан 
бирга ижод билан машғул бўлиб, форсча ва ўзбекча ғазал­
лар битган. Фазлийнинг «Мажмуи шоирон»да келтириши­
ча, Мушриф ўзбек тилида унчалик ёзолмган. «Мажмуи шои­
рон»да Мушрифнинг бир қанча ғазаллари мавжуд. 
Энди, «Мажмуаи шоирон»нинг тузилишига келсак, унинг 
тузилиши ўзига хос бўлиб, ҳар бир шоирнинг ғазали келти­
рилганда, албатта, шу шоир ҳақида баъзан ўзбек, кўпроқ форс 
4
n.ziyo uz.com. Ўзбек мумтоз адабиёти. 


6
тилида таржимаи ҳолига оид маълумотлар келтирилган. Маса­
лан, бир шоирнинг бешта ғазали ҳар хил саҳифаларда келти­
рилган бўлса, беш марта таржимаи ҳолига оид маълумот қайд 
этилган. Насрий йўл билан ёзилган тазкираларда бундай ҳолни 
учратмаймиз. Шоир ҳақида бир марта маълумот берилади ва 
шеърларидан, рубоийларидан бир нечтаси кетма­кет келтири­
лади. Тазкиранинг Шарқда биринчи марта бундай тартибда ту­
зилиши ҳақида Фазлийнинг ўзи ҳам қуйидагиларни ёзган эди:
Ба асри салотини пешин ки дид,
Ки мисли ҳамин нусха омад падид. 

Download 481.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling