Макроиқтисодиёт фанидан биринчи оралик назорат учун намунавий саволлар


Download 18.28 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi18.28 Kb.
#1527414
Bog'liq
Макроиктисодиёт 1 оралик намунавий саволлари 2022


Макроиқтисодиёт фанидан биринчи оралик назорат учун намунавий саволлар

1. Макроиқтисодиёт фанининг предметини изоҳлаб беринг.


2. Макроиқтисодиёт фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлигини тушунтириб беринг.
3. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларини тушунтириб беринг.
4. Соф бозор иқтисодиёти шароитида ресурслар, товарлар ва хизматлар ҳамда даромадларнинг доиравий айланиши моделини изоҳлаб беринг.
5. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва ундаги иқтисодиёт ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларни таърифлаб беринг.
6. ЯИМ кўрсаткичининг моҳиятини ва уни ҳисоблашнинг асосий шартларини ёритиб беринг.
7. ЯИМни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулини тушунтириб беринг.
8. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш усулини изоҳлаб беринг.
9. ЯИМнинг даромадлар бўйича ҳисоблаш усулини ёритиб беринг.
10. Миллий хисобчилик тизимидаги ЯИМдан бошқа кўрсаткичларга таъриф беринг.
11. Асосий макроиқтисодий айниятларни тушунтиринг.
12. Иқтисодий даврларнинг моҳиятини тушунтиринг ва иқтисодий тебранишларнинг сабабларини изоҳлаб беринг.
13. Иқтисодий тебранишларнинг турли тармоқларга таъсири бир хил бўлмаслиги сабабларини тушунтириб беринг.
14. Ишчи кучи бозорида мувозанат қандай шаклланади?
15. Ишсизликнинг қандай турлари мавжуд?
16. Инфляциянинг моҳиятини ёритиб беринг.
17. Инфляциянинг ўлчаниш усулларини ёритиб беринг.
18. Талаб ва таклиф инфляциясини тушунтириб беринг.
19. Инфляциянинг иктисодий оқибатларига изоҳ беринг.
20. Оукен қонунининг моҳиятини тушунтириб беринг.
21. Ишсизлик ва инфляция ўртасидаги боғлиқликни изоҳлаб беринг.
22. Филлипс эгри чизиғининг моҳиятини очиб беринг.
23. АД-AS моделининг моҳиятини, унда макроиқтисодий мувозанатнинг кўриниши ва унга эришиш механизмини ёритиб беринг.
24. Аксилинфляция сиёсатининг моҳияти ва амалга ошириш усулларига изоҳ беринг.
25. Ялпи талабнинг моҳиятига ва ялпи талаб эгри чизиғига изоҳ беринг.
26. Ялпи талабнинг баҳо омилларини унга таъсири механизмини тушунтириб беринг.
27. Ялпи таклиф эгри чизиғи шакли қайси сабабларга кўра мураккаб кўринишга эга?
28. Ялпи таклифнинг кейнсча моделини тасвирлаб, моҳиятини тушунтиринг.
29. Ялпи таклифнинг классик моделини тасвирлаб беринг ва тушунтиринг.
30. Ялпи талаб ва ялпи таклиф моделида макроиқтисодий мувозанатини қандай аҳамият касб этади?
31. Истеъмол функцияси ва графигини тушунтириб беринг.
32. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегаравий мойиллик кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини ва аҳамиятини ёритиб беринг?
33. Истеъмол ва жамғариш миқдорларига даромаддан бошқа таъсир этувчи омилларни изоҳланг.
34. Инвестицияларнинг макроиқтисодий талқинини ва уларнинг манбаларини тушунтириб беринг.
35. Инвестицияга талаб функцияси ва графигини изоҳлаб беринг.
36. Инвестициялар динамикасини белгилаб берувчи омилларни қисқача тавсифлаб беринг.
37. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестициялар жалб этишни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни келтириб уларни изоҳланг.
38. Макроиқтисодиёт фани предметининг ўзига хос хусусияти нимада ва у микроиқтисодиёт предметидан нимаси билан фарқ қилади?
39. Позитив ва норматив макроиқтисодиёт тушунчаларига изоҳ беринг.
40. Макроиқтисодиёт субъектлари орасида давлатнинг роли қандай?
41. Агрегат кўрсаткичлар деганда нимани тушунасиз? Макроиқтисодий таҳлилда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти нима учун юзага келади?
42. Макроиқтисодий моделларнинг моҳиятига изоҳ беринг.
43. Заҳираларни тавсифловчи кўрсаткичлар ва оқимларни тавсифловчи кўрсаткичлар ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд?
44. “Ресурслар-товарлар ва хизматлар” ҳамда“ даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими моделидаги қарама-қарши омилларга изоҳ беринг.
45. Доиравий оқимлар моделини доиравий айланиш тусини олишининг шартлари қандай?
46. Миллий иқтисодиётни таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлардан қайсилари макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади?
47. Қўшилган қиймат, якуний маҳсулот, оралиқ маҳсулот кўрсаткичларини тавсифлаб беринг.
48. Нима учун ЯИМ кўрсаткичини қайта ҳисоблашдан эҳтиёт бўлиш зарур ва бунга қандай эришилади?
49. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблашда қўлланиладиган компонентлар таркибини санаб ўтинг.
50. Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг ишлаб чиқариш структурасига таҳлилий шарҳ беринг.
51. ЯИМни тақсимот усулида аниқлашда МҲТ(миллий хисоблар тизими)нинг иқтисодий адабиётларда қўллаб келинаётган услублардаги фарқларни тушунтириб беринг.
52. ЯМД(ялпи миллий даромад) кўрсаткичи қандай ҳисобланади ва ЯИМ кўрсаткичидан нимаси билан фарқ қилади?
53. ШД (шахсий даромад) нима ва уни тушунтириб беринг
54. Баҳолар индексларини ва реал ЯИМ ни ҳисоблаш заруратини асослаб беринг
55. ЯИМ дефлятор ива истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларининг фарқларини изоҳланг.
56. Иқтисодий тебранишларнинг сабабларини қандай изоҳлайсиз?
57. Ишсизликнинг қандай турлари мавжуд? Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
58. Ишсизликнинг табиий даражаси, иш билан тўлиқ бандлилик тушунчаларига тавсиф беринг.
59. Потенциал ЯИМ кўрсаткичини изоҳлаб беринг.
60. Макродаражада ишсизликнинг иқтисодий оқибатларини қандай ўлчаш мумкин ?
61. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқишига қайси ҳолатлар сабаб бўлди?
62. Молиявий инқирознинг ишсизлик даражасига таъсири қай тариқа рўй беради?
63. Инфляциянинг моҳияти фақатгина муомаладаги пул массасининг ортиқчалиги билан изоҳланиши тўғрими?
64. Инфляцияни тушунтириб беришга кейнсчиларнинг ва неоклассикларнинг ёндошувлари қандай фарқ қилади?
65. Талаб инфляцияси қандай содир бўлади?
66. Филлипс эгри чизиғи қайси кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади? Бу боғлиқлик қандай тавсифланади?
67. Аксилинфляция сиёсатининг моҳиятини тушунтириб беринг.
68. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида инфляцига қарши кураш сиёсатининг хусусиятлари нимада?
69. Ялпи талабга ва унинг компонентларини таъриф беринг.
70. Ялпи талаб эгри чизиғи қуйига эгилган траекторияга эга бўлиши сабаби нимада?
71. Ялпи талабнинг бошқа омилларига ва уларнинг АД эгри чизиғига таъсирига изоҳ беринг.
72. Ялпи таклиф эгри чизиғи шакли қайси сабабларга кўра мураккаб кўринишга эга?
73. АД-АС моделидаги макроиқтисодий мувозанат ҳолатини ва унинг шартларини тушунтиринг.
74. Ялпи талаб ўзгариши моделдаги мувозанат ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?
75. Ялпи таклиф ўзгариши моделдаги мувозанат ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?
76. Даромад, истеъмол ва жамғармалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликка изоҳ беринг?
77. Автоном истеъмол категориясининг моҳиятини тушунтириб беринг.
78. Истеъмол ва жамғариш графикларирини изоҳланг.
79. Истеъмол ва жамғармага ўртача ва чегаравий мойиллик кўрсаткичларини изоҳлаб беринг?
80. Қайси маблағларни инвестиция таркибига киритамиз?
81. Акселератор моделини тушунтириб беринг.
82. Кутилаётган соф фойда нормаси ўзгариши қайси сабабларга кўра рўй беради ва у инвестиция ҳажмига қандай таъсир кўрсатади.
Download 18.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling