7. Қуйидаги кўрсаткичлардан қайси бири харажатлар йиғиндиси кўринишида ҳисобланган ЯИМ таркибига кирмайди?
= ялпи инвестиция;
= маҳсулот ва хизматлар соф экспорти;
= давлатнинг товар ва хизматлар сотиб олиши;
= иш ҳақи ва қўшимча тўловлар.
8.Олдинги икки йил давомида номинал ЯИМ 500 млрд.доллардан 560 млрд.долларга кўпайди. Шу икки йил ичида ЯИМ дефлятори 125%дан 140 % гача ўзгарди. Бу шуни англататадики, реал ЯИМ:
= ўзгармади; = кўпайди;
= камайди; = фикр билдириш учун маълумот етарли эмас.
9. Берилган маьлумотлар асосида хусусий жамғармалар миқдорини аниқланг:
Даромадлар(У) –400, трансферт тўловлари (ТР) –80, давлат заёмлари бўйича фоиз тўловлари-20, солиқлар (Т)-ЗО, истеъмол (С)-370.
=60; =100;
=80; =30.
10. Яқин орада яна иш олишга умид қилаётган одам:
= бандлар rypyҳиra киради; = ишсизлар гуруҳига киради;
= ишчи кучи таркибига кирмайди; = тўлиқ булмаган банд ҳисобланади;
11.Иқтисодиётнинг пасайиши туфайли ишини йўқотганлар қайси тоифага киради?
= фрикцион ишсизлар; = структуравий ишсизлар;
= даврий ишсизлар; = яширин иишсизлар;
12.Тўлиқ бандлик шароитида фрикцион ишсизлик бўлиши керак:
= «0»га тенг; = 1%дан кам;
= циклик формадаги ишсизликдан кам; = ҳамма жавоблар тўғри;
13.Оукен қонунига биноан ҳақҳий ишсизлик даражасининг табиий ишсизликдан 2% ошиши ЯИМ реал (ҳакикий) ҳажмини % ҳисобида унинг потенциал микдоридан орқада колишига олиб келади:
=2% га; =3% га;
=4% га; = 5% га.
14.Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: аҳолининг умумий сони 65млн. киши; меҳнат ресурслари сони 44млн.киши. Ишсизлар сони 4млн. киши. Иш билан бандлар сони 36 млн. киши. Бу ҳолатда ишсизллик даражаси тенг бўлади:
= 9.09%; = 10% ; = 11.1% ; = 6.15 %.
15. Ишсизликнинг табиий даражаси 6 %, ишсизликнинг ҳақиқий даражаси 7,33 %, потенциал ЯИМ йилига 3 %га ўсади, ЯИМнинг даврий ишсизлик динамикасига таъсирчанлиги коэффиценти 3 га тенг. Кейинги йилда табиий ишсизлик даражасида ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги таъминланиши учун ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий даражаси қандай суръатда ўсиши лозим?
= 6 % га; = 4 % га; =7 % га; =4,33 % га.
Do'stlaringiz bilan baham: |