«макроиқтисодиёт» фанига кириш. «Макроиқтисодиёт» фанининг предмети ва субъектлари


Download 112.88 Kb.
bet13/17
Sana11.03.2023
Hajmi112.88 Kb.
#1259841
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-мавзу

ЯИМ = ШТД = С + S, айни пайтда: ЯИМ = С + I
Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади:


С + I = С + S ёки I = S
Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқдорда инвестициялаш xоҳишларига мос тушса, унда даромадлар ҳажми (СҚS) ва ялпи харажатлар (СҚI) ҳажмига тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.
Айтайлик, мамлакат иқтисодиёти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари йўлга қўйилган, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлсин. Бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади:
S = Sp + Sд + Sx
Бу ерда: Sp - хусусий жамғармалар;
Sд - давлат жамғармалари;
Sx - бошқа мамлакатлар жамғармалари.
Бунда хусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (TR), давлат заёмлари бўйича фоизлар йиғиндисидан (N) солиқлар (T) ва истеъмол (С) харажатлари йиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади.
Sp = (У + TR + N - T) – C

Давлат жағмармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади:




Sg = (T - TR - N) – G

Агар давлат жамғармалари нолга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (БТ) билдиради:




БТ = - Sg
Бу ерда: БТ – бюджет тақчиллиги миқдори.

Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларини айириб топилади.


Sx қ=M – X ёки Sx = -Xn

Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми хорижда қолади ва кейинчалик ундан хорижий шериклар томонидан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади:

Download 112.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling