«макроиқтисодиёт» фанига кириш. «Макроиқтисодиёт» фанининг предмети ва субъектлари


ЯИМ (Y) = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2


Download 112.88 Kb.
bet11/17
Sana11.03.2023
Hajmi112.88 Kb.
#1259841
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
5-мавзу

ЯИМ (Y) = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади.
Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар.
Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар жумласига Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи ҳам киради. Бу кўрсаткич МҲТнинг олдинги кўринишида ҳисобланган Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) кўрсаткичи билан моҳиятан бир хил.
ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир.
ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида тасаввур этиш мумкин:
ЯМД = ЯИМ + мамлакат резидентларои томонидан хориждан олинган даромадлари - норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари.
ЯИМва ЯМД нинг принципал фарқлари шундаки улардан биринчиси мамлакат резидентлри томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса, иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди.
Соф ички маҳсулот (СИМ) ва Соф миллий даромад (СМД) кўрсаткичлариЯИМ ва ЯМД кўрсаткичларидан амортизация (истеъмол қилинган асосий капитал) суммаси миқдорига фарқ қилади.
СИМ = ЯИМ - А
СМД = ЯМД - А
Макроиқтисодий таҳлилда шунингдек МҲТга кирмаган Шахсий даромад (ШД) кўрсаикичи ҳам қўланилади.
ШД = СМД –[ ИСА (Ижтимоий суғурта ажратмалари) + Т (билвосита солиқлар) + (Р1.1) корпорация фойдасига солиқлар) + Р1.3 (Корпорация-ларнинг тақсимланмаган фойдаси + бизнеснинг фоиз даромадлари ] + трансферт тўловлари (TR) + фоизлар кўринишида олинган шахсий даромад
Фоизлар кўринишида аҳоли олган даромадга давлат қарзлари бўйича олинган фоиз даромадлари ҳам киритилади.
Шахсий даромаддан аҳоли тўлайдиган даромад солиғи, мулк солиғи ва айрим носолиқ тўловларини айириб ташлаб шахсий тасарруфдаги даромад (ШТД) кўрсаткичи топилади.

Download 112.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling