“Макроиқтисодиёт” фанидан 1-чи мустақил таълим бўйича вазифани бажариш тартиби:
Ҳар бир талаба алоҳида битта давлатни танлаган ҳолда, ушбу давлатнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлилларини ҳамда макроиқтисодий мувозанат бўйича олиб бораётган сиёсатлари ҳақида ҳисобот тайёрлаши керак.
Биринчи вазифа, талаба алоҳида битта давлат танланиши ҳамда камида 5 тагача бўлган макроиқтисодий кўрсаткичининг охирги 5 йиллик (масалан 2016-2021 йиллар) кўрсаткичларининг динамик ўзгаришлари акс эттирилиши сўралади. Бунда ҳар бир кўрсаткични график ёки жадвал шаклда тасвирланиши керак.
Ҳар бир жадвал ёки графикдан кейин қисқача таҳлиллар келтирилсин.
Иккинчи вазифа, танлаган давлатини макроиқтисодий сиёсат ҳақида(фискал ёки монетар сиёсатлар) маълумот беришга ҳаракат қилиш керак. (инвестицион ҳамда очиқ ёки ёпиқ иқтисодий сиёсатлар ҳақида ҳам ёзишингиз мумкин).
Учунчи вазифа, тайёрланган маълумот бўйича 5-6 бетлик ҳисобот ёзиб топшириш керак.
Расмийлаштириш тартиби: Times New Roman 12, чапдан 3мм, ўнгдан 1.5 мм ҳамда юқори ва пастдан 2 мм бўлиши, 1 интервалда ёзилиши керак.
Жадвал ва расмларни расмийлаштириш:
1-жадвал
Жадвал номи1
-
Do'stlaringiz bilan baham: |