Макроиқтисодиётга кириш.(2 соат)


Download 262.82 Kb.
bet1/7
Sana24.12.2022
Hajmi262.82 Kb.
#1052412
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu

Мавзу: “Макроиқтисодиёт фанига кириш»

РЕЖА:

1.Макроиқтисодиёт фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти.

2. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.

3.Макроиқтисодиётнинг иқтисодиёт соҳасидаги бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

4.Макроиқтисодиётда доиравий айланиш моделининг мохияти.

Дж.М. Кейнснинг фикри

«Ҳақиқий иқтисодчи келажак учун ҳозирги замонни ўрганиши керак. Бирор бир инсон табиатнинг ёки инсон яратган институтлардан бирортаси ҳам ўз эътиборидан четда қолдириши керак эмас».

Фаннинг яратилиши

Макроиқтисодиёт XVIII - XIX асрларда яратилган иқтисодиёт назариясига таяниб, иқтисодий билимлар тарихида буюк бир босқич сифатида XX асрда пайдо бўлди. Агар иқтисодиёт назарияси фанининг пайдо бўлиши Адам Смитнинг 1776 йилда чиққан «Халқлар бойлиги» асари билан боғланса, макроиқтисодиёт фанининг туғилиши йилини 1936 йил, яъни Ж.М.Кейнснинг «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» китоби чиққан йил деб ҳисобланади.

Қўйида иқтисодий фанларнинг кетма-кетлиги:

Иқтисодиёт назарияси

  • Наноиқтисодиёт
  • Микроиқтисодиёт
  • Мезоиқтисодиёт
  • Макроиқтисодиёт
  • Мегаиқтисодиёт

Наноиқтисодиёт


Иқтисодий психология Иқтисодий социология Тадбиркорлик асослари

микроиқтисодиёт


Корхона иқтисодиёти
Маркетинг
Менежмент
логистика

мезоиқтисодиёт


Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Саноат иқтисодиёти
Туризм иқтисодиёти
Регион иқтисодиёти

макроиқтисодиёт


Молия
Солиқ
Иқтисодиётни прогнозлаш

мегаиқтисодиёт


Жаҳон иқтисодиёти
Халқаро иқтисодий мунособатлар

Фаннинг предмети

Макроиқтисодиёт - бу мамлакат иқтисодиётини бир бутун тизим сифатида ўрганадиган фандир. У мамлакатдаги макроиқтисодий муаммоларни, жумладан, ишлаб чиқаришнинг цикллик тебраниш сабабларини, инфляция билан бандликнинг боғлиқлигини, иқтисодий ўсиш динамикасининг нималарга боғлиқлигини ўрганади.


Download 262.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling