География фанининг мақсади, вазифалари, унинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи


Download 130 Kb.
bet1/7
Sana13.04.2023
Hajmi130 Kb.
#1349500
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 mavzu Geografiya fanining maksadi, vazifalari, uning shakllanishi


1-Мавзу. ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, УНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.

“Биз дунёни гуллатиб яшнатиш учун, денгизлар кезиб ўрганиш учун, ер ости бойликларини излаб топиш учун, Ернинг ҳамма қитъалари ва аҳолисини билиш учун туғулганмиз”



Аҳмад ДОНИШ
География фанининг бош мақсади табиат-аҳоли-жамият "учбирлиги"ни ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик тамойили асосида ҳудудларда оқилона ташкил қилиш.

Маълумки, география энг қадимги фанлардан бири бўлиб, ўрганадиган ҳодисаларининг доираси жуда кенг. Дастлаб, 5-синфда Сиз географияга “Ер юзи табиати, аҳолиси ва инсон хўжалик фаолиятини ўрганувчи фан” деб берилган таъриф билан танишгансиз. Кейинчалик географи я фанининг ўрганиш обйекти географик қобиқ эканлигини ҳам билиб олдингиз.


Географик қобиқ сайёрамиздаги энг йирик геотизим, яъни Ернинг қаттиқ (литосфера), сув (гидросфера), ҳаво (атмосфера) ҳамда ҳаёт (биосфера) қобиқларининг ўзаро туташуви ва таъсири доирасида вужудга келган ва ривожланаётган жуда мураккаб яхлит табиий тизимдир. Айнан географик қобиқ инсониятнинг яшаш ва ишлаб чиқариш фаолияти муҳити, табиий ресурсларнинг асосий манбайи ҳисобланади.
Географи к қобиқ, ўз навбатида, бир-бири билан боғланган кўплаб катта-кичик табиий географи к бирликларга, яъни қуруқлик ва сувлик, материклар ва океанлар, табиий географик ўлкалар, табиат зоналари, провинсиялар, табиий географи к округлар ва ҳоказоларга бўлинади ҳамда буларнинг барчаси географи я фани томонидан ҳар томонлама тадқиқ этилади.
Шунингдек, географи я жамиятнинг тарихий ривожланиши мобайнида пайдо бўлган ҳудудий тузилмалар – мамлакатлар, вилоятлар, шаҳар ва қишлоқларни ҳам ўрганади.
Географи к қобиқ ва унинг таркибий қисмларидаги воқеа-ҳодисаларни бошқа фанлар ҳам ўрганади, лекин айнан география бу обект ва жараёнларни ўзаро боғлиқликда, маълум ҳудуд чегараларида бир бутунлигича тадқиқ этиб, ҳудудлар ва бутун Ер юзи ҳақида яхлит комплекс илмий тасаввурни шакллантиради. География фан соҳаси сифатида таркиб топгандан буён, айниқса, ҳозирги даврда, унинг учун табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорлик масалалари катта аҳамият касб этади. Демак, замонавий шароитда география – географик қобиқ ичидаги табиий ҳамда ижтимоий жараён, ҳодиса ва обектларни ўзаро алоқадорликда ва бир бутунликда, маълум макон ва замонда ўрганадиган фан бўлиб ривожланиб келмоқда.
Маълумки, география фани иккита йирик тармоқ – табиий ва ижтимоий-иқтисодий географияга бўлинади. Биринчиси географик қобиқ, у н ин г компонентлари ва Ер юзидаги геотизимларни тадқиқ этса, иккинчиси дунё, унинг минтақа ва мамлакатлари, шаҳар ва қишлоқлари миқёсида аҳоли, унинг яшаш тарзи ва маданияти, ишлаб чиқариш соҳалари, сиёсий воқеа-ҳодисаларни ўрганади. Географи к билимлар қамрови ва ҳажмининг кенгайиши, фаннинг ил миямалий аҳамиятининг чуқурлашуви натижасида табиий ва ижтимоий-иқтисодий географи я таркибида бир нечта моҳиятан торроқ фан ва илмий-тадқиқот йўналишлари шаклланди. Жумладан, табиий географи я доирасида алоҳида табиат компонентларини атрофл ича ўрганадиган фанлар шаклланиб, мустақил фан сифатида ривожланмоқда: геоморфология (Йер юзи релйефи ни ўрганади), иқлимшунослик (иқлим хусусиятларини ўрганади), гидрология (гидросферани ўрганади, океанология ва қуруқлик гидрологиясига бўлинади), глятсиология (қор ва музликларни тадқиқ этади), геокриология (кўп йиллик музлоқ ерларни ўрганади), тупроқлар географи яси (тупроқларнинг тарқалишини ўрганади) ва биогеографи я (тирик организмларнинг Ер юзида тарқалишини ўрганади, геоботаника ва зоогеографи яга бўлинади). Сайёравий аҳамиятга эга табиий географи к жараёнларни ва географи к қобиқни бир бутун яхлит тизим сифатида умумий табиий географи я ўрганади. Кичик ҳудудлар табиатининг тузилиши ва хусусиятларини тадқиқ қилувчи ландшафтшунослик фани ҳам табиий географи к фанлар қаторида алоҳида ажралиб туради. Табиатга инсон хўжалик фаолияти таъсирининг кучайиши муносабати билан вужудга келган геоекология фани атроф табиий муҳитда рўй бераётган ўзгариш ва экологик муаммоларни геотизимлар доирасида тадқиқ этади.
Ижтимоий-иқтисодий географи я доирасида ҳам шунга ўхшаш тармоқланиш жараёни ривожланиб бормоқда. Бунинг натижасида, аҳоли географияси, шаҳарлар географи яси (геоурбанистика), сиёсий географи я (жаҳон
сиёсий харитаси, давлат чегаралари, сиёсий муносабат ва жараёнларни
ўрганувчи фан), саноат географи яси, қишлоқ хўжалиги географи яси,
транспорт географи яси, туризм географи яси, хизмат кўрсатиш соҳаси
географи яси, этногеографи я (халқлар географи яси), дин географи яси ва
бошқа географи к фанлар вужудга келган. Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий
географи к фанлар ичида жаҳон иқтисодиёти ва халқаро меҳнат тақсимотини
ўрганувчи жаҳон хўжалиги географи яси ҳамда дунё мамлакатларини
ҳар томонлама тадқиқ этадиган мамлакатшунослик каби кенг қамровли фанлар ҳам ривожланмоқда.
Юқоридагилардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, географи я ҳозирги
даврда мақсад ва вазифалари, ўрганиш обйекти ва предмети ўзаро
боғлиқ бўлган бир нечта фанлардан иборат бўлган фанлар тизимига
айланди. Бу фанлар тизими таркибида табиий географи к ва ижтимоий (яъни,
жамиятни ўрганувчи) географи к фан гуруҳлари ажралиб туради. Шунингдек,
жамият ва табиатнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш чоғида
қатор умумгеографи к мазмун-моҳиятга эга фанлар ҳам таркиб топган,
масалан, табиий ресурслар ва табиатдан фойдаланиш географи яси,
тиббий географи я (турли ҳудудларда яшовчи аҳолининг саломатлиги ва
касалланиши, унга таъсир этувчи табиий ва ижтимоий омилларни ўрганади).
Географи к фанлар тизимида географи к хариталарни тузиш ва улар билан ишлашни
ўрганадиган картографи я фани алоҳида ўрин ва аҳамиятга эга.
Географи к фанлар туркумига кирувчи барча фанлар ўзаро боғлиқ
бўлиб, умумий илмий ва амалий мақсадларни кўзлаган ҳолда ривожланмоқда.
Турли географи к фанлар уйғунлигида Ер юзи ва алоҳида ҳудудлар
ҳақида яхлит тасаввур шаклланади, мамлакат ва ҳудудлар ривожланишининг
муаммо ва истиқболлари аниқланади, табиатни муҳофаза қилиш
ва ундан оқилона фойдаланиш, иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш
даражасини юксалтиришга хизмат қилувчи амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилади.
Географи яни ўргана бошлаган пайтда бу фаннинг номи қадимги
юнон тилида “Ернинг тасвири” деган луғавий маъно беришини билиб
олгансиз. Лекин ҳозирги давр географл ари турли жойлар табиати, аҳолиси ва
хўжалигини тасвирлаш ва тавсифл аш билан чекланиб қолмасдан, турли табиий
ва ижтимоий ҳодисаларнинг вужудга келиш ва ҳудудий тарқалиш
қо нуниятларини ўрганадилар, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабат
ва зиддиятларни атрофл ича таҳлил қиладилар, долзарб аҳамиятли
экологик, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларни ҳудудларнинг ўзига
хос шароит ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ечиш йўлларини
ишлаб чиқадилар. Замонавий географи я анъанавий тасвирловчи моҳиятдаги “Нима? Қайерда? Қанча?” саволларига жавоб берувчи фандан “Нима? Қайерда? Қанча? Нима сабабдан? Қандай фойдаланиш керак?

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling