География фанининг мақсади, вазифалари, унинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи
Буюк географи к кашфи ётлар босқичи
Download 130 Kb.
|
1 mavzu Geografiya fanining maksadi, vazifalari, uning shakllanishi
Буюк географи к кашфи ётлар босқичи. ХВ асрнинг 2-ярмига келиб,
Европада табиий ресурслар ва хомашёга бой деб ҳисобланган Ҳиндистон ва Хитойга янги йўлларни топиш ишлари бошланди. Натижада “Буюк географи к кашфи ётлар” қилинди. Буюк географи к кашфи ётлар асосан 3 та йўналишда олиб борилди: 1) жанубий – Африка бўйлаб; 2) ғарбий – Атлантика океани орқали; 3) шимолий – Евросиёнинг қутбий ўлкалари ва шимолий қирғоқлари бўйлаб. Ушбу босқич 1492-йил испаниялик Христофор Колумбнинг Америкага 1-саёҳатидан бошланади. Х. Колумб Америкага жами 4 марта бориб, ҳар сафар янги-янги оролларни кашф этишига қарамай, у ерларни Ҳиндистон эмаслигини билмаган. 1499–1501-йиллари Америго Веспуччи Жанубий Америка қирғоқларини текшириб, бу ерлар Ҳиндистон эмас, янги ерлар эканлигини ёзади. 1507-йилда М. Валдземуллер “Космографи яга кириш” номли асарида бу янги ерларни “Терра Америка” деб номлайди. Кейинчалик Меркатор ўзи тузган хариталарида ҳар икки материкни ҳам шу ном билан атайди. 1498-йили португалиялик Васко да Гама экспедитсияси Африкани айланиб ўтиб, Европадан Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлини очди. 1519–1521-йилларда испаниялик Фернан Магеллан экспедитсияси дунё бўйлаб саёҳатини амалга оширди. Натижада Ернинг шарсимонлиги амалда исботланди ва Дунё океанининг яхлитлиги маълум бўлди. ХВИ асрда Англия ва Голландиялик сайёҳлар ҳам Ҳиндистон ва Хитойга денгиз йўлини очиш мақсадида шимоли-ғарбий ва шимоли -шарқий йўналишларда экспедитсиялар ўтказдилар. Натижада Шимолий Америка ва Евросиёнинг шимолий қирғоқлари ва кўплаб ороллар ўрганилди. Лекин денгиз йўлини очишга муваффақ бўлинмади. Шу9 нингдек, Американинг ички ўлкаларини, яъни англияликлар – АҚШ ҳудудини, французлар – Канада ҳудудини текширдилар. ХВИ асрнинг охирларидан бошлаб Жанубий Осиё, Австралия ва Океания ҳудудлари инглиз ва голландлар томонидан текширилиб, забт этила бошланди. 1605-йилда голланд сайёҳи Янсзон Австралия материгини кашф қилди. Сўнгра 1641–1643-йилларда А. Тасман материкни айланиб чиқди. Шу даврда рус сайёҳлари Сибир, Узоқ Шарқ, Евросиёнинг шимолий ва шимоли-шарқий қирғоқларини, Шимолий Американинг шимоли-ғарбий қисмигача бўлган ҳудудларни ўрганиб, харитага туширдилар ва тасвирлаб ёздилар. Юқорида айтилган ва бошқа ўнлаб экспедитсияларда тўпланган маълумотлар географи к билимларнинг кенгайишига ва такомиллашувига олиб келди. 1544-йилда С. Мюнстернинг “Космографи я”, 1650-йили голланд олими Б.Варениуснинг “Умумий географи я” номли асари босилиб чиқди. Г. Меркатор хариталарнинг математик асосини, картографи к пройексияларни ишлаб чиқди. Буларнинг бари илмий географи я ривожланиши учун асос бўлди. Бу босқичнинг асосий натижалари: Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия материклари кашф этилди; Ернинг шарсимонлиги ва Дунё океанининг узлуксиз, яхлитлиги амалда исботланди; илгари номаълум бўлган Тинч океанининг мавжудлиги ва унинг энг катта океан эканлиги, Ер юзининг катта қисми қуруқлик эмас, сувликдан иборатлиги аниқланди. Download 130 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling