География фанининг мақсади, вазифалари, унинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи


Download 130 Kb.
bet3/7
Sana13.04.2023
Hajmi130 Kb.
#1349500
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 mavzu Geografiya fanining maksadi, vazifalari, uning shakllanishi

Ўрта асрлар босқичи. Бу даврда географи я, умуман, илм-фан,
асосан Шарқда, хусусан, Ўрта Осиё, Миср, Эронда ривожланди. Географи
й а фани, асосан ўлкашунослик, картографи я, геодезия йўналишида
ривожланди. Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ИХ асрда Ернинг шарсимон
эканлигини исботлаб, унинг ўлчамларини нисбатан аниқ ўлчади.
“Сурат-ал-Арз” номли китоб ёзиб, Шарқ географи ясига асос солди.
Географи я фанининг ривожида Абу Райҳон Берунийнинг хизмати беқиёс.
Унинг географи яга оид 22 та асари бўлиб, шундан 12 таси геодезия,
4 таси картографи я, 3 таси иқлимшунослик, 3 таси минералогияга
оид ва ҳозирги кунда ҳам долзарб ҳисобланади. У ясаган глобус эса
Ернинг шарсимонлигини исботлаш ва тушунтиришда, Шимолий яримшар
табиатини ўрганишда тенги йўқ манба бўлган. У юнон ва рим
олимларидан фарқ қилиб оламнинг гелиотсентрик тузилиши назариясини ривожлантиришга
ҳисса қўшган.
Абдураззоқ Самарқандий Ҳиндистонга саёҳат қилиб, Эрон, Покистон,
Арабистон денгизи ҳақида бой маълумотлар тўплади. Аҳмад Фарғоний
астрономия, иқлимшунослик гидрология фанларига оид асарлар яратди.
У Нил дарёсининг сув сарфи ни ўлчайдиган “Нилометр” асбобини
яратиб, дарёларнинг сув сарфи ни ўлчаш ва унга боғлиқ ишларни
тўғри режалаштиришга асос яратди. Умар Хайём томонидан кўплаб
харита лар тузилди. Ёқут Ҳамавий географи к луғат – ўша даврдаги
географи к билимлар энциклопедиясини тузди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур
“Бобурнома” асари орқали географи я фанига катта ҳисса қўшди.
Бу даврда европаликлар ҳам саёҳатлар уюштириб, географи к
билимларнинг бойишига сезиларли ҳисса қўшдилар. 982-йил Эрик Рауда Гренландияни, унинг ўғли Лейве Эрикссон эса Шимолий Американинг
шимоли-шарқий соҳилларини ўрганди. 1271–1295-йилларда венетсиялик Марко
Поло Хитойга сафар уюштиради ва унинг маълумотлари Птолемейнинг
харитасида тасвирланмаган жойларни тўлдиради. 1466–1472-йилларда А. Никитин
Ҳиндистонга саёҳат қилиб “Уч денгиз оша саёҳат” асарини ёзади.
Босқичнинг асосий натижалари: Ернинг шакли ва ўлчамлари аниқроқ
ўлчанди, геодезия, картографи я, гидрология, иқлимшунослик фанлари
шаклланди ва ривожланди, ўлкашунослик ва мамлакатшуносликка бағишланган
йирик асарлар ёзилди, Шарқ, хусусан, Ўрта Осиё географи ясига
асос солинди.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling