География фанининг мақсади, вазифалари, унинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи


ХИХ аср ва ХХ асрнинг 1-ярмида географи янинг ривожланиши


Download 130 Kb.
bet6/7
Sana13.04.2023
Hajmi130 Kb.
#1349500
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 mavzu Geografiya fanining maksadi, vazifalari, uning shakllanishi

ХИХ аср ва ХХ асрнинг 1-ярмида географи янинг ривожланиши. Бу
босқичга келиб миллий географи я жамиятлари ташкил этилиши бошланди.
Жумладан, Франция (1821), Германия (1828), Буюк Британия (1830),
Россия (1845), Туркистонда эса 1897-йилда тузилган. Кўпгина давлатлар
томонидан йирик илмий тадқиқот экспедитсиялари уюштирилди. 1821-йил
Ф. Ф. Беллинсгаузен ва М. П. Лазарев томонидан Антарктида кашф этилди.
1823–1825-йилларда О. Э. Котсебу Дунё океани бўйлаб экспе дитсияда
маржон оролларининг келиб чиқишини ўрганди, фи зик Э. Ленс эса чуқурликни
ўлчаш учун биринчи бор батометрни қўллади. Д. Ли вингстон Африканинг
ички қисмларини ўрганди. П. П. Семёнов-Тяншан ский бошчилигида
Ўрта Осиёнинг ички ҳудудлари ўрганилди. Р. Пири 1909-йилда
Шимолий қутбни, Р. Амундсен эса 1911-йилда Жанубий қутбни забт этди.
А. Гумболдт Европа, Америка, Осиёга экспедитсия уюштириб,
жуда кўп маълумотлар тўплади. Ўсимликларнинг кенглик зоналлиги ва
баландлик минтақаланиши қонуниятини аниқлади. Мазкур маълумотларни
умумлаштирган бир неча жилдлик “Табиат манзараси”, “Космос” каби
йирик асарларини ёзди. Гумболдт табиатни бир бутун, қатъий қонуниятли
ва узлуксиз ривожланадиган тизим сифатида қараб янги географи яни яратди.
Бу географи янинг вазифаси табиатни ривожланишда ва бир бутун, яхлит
ҳосила сифатида ўрганиш, табиатдаги қонуниятларни аниқлаш, жисм ва ҳодисалар
орасидаги алоқадорликларни, ўзаро таъсир ва боғлиқликларни очиш
ва бошқалардир. Ч. Лайел томонидан ер пўстининг ривожланиш назарияси ишлаб
чиқилди. В. В. Докучайев томонидан табиат зоналлиги таълимоти,
А. А. Григорев томонидан географи к қобиқ таълимоти, В. А. Вернадский
томонидан биосфера таълимоти яратилди.
Бу босқичнинг асосий натижалари: географи я жамиятлари тузилди. Шимолий
ва Жанубий қутблар забт этилди ва дунё харитасида номаълум
бўлган ҳудудлар қолмади. Илмий географи я вужудга келди. Океанографи
я фани шаклланди. Метеорологик ва гидрологик станциялар бунёд
этилди. Атмосфера ва океандаги ҳаракатлар нинг моҳияти очиб берилди.
Ер пўстининг ривожланиш назарияси ишлаб чиқилди. Бир неча таълимотлар:
табиат зоналлиги, географи к қобиқ, биосфера таълимотлари яратилди.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling