1-Тема Бозор иқтисодиёти шароитида суд-бухгалтерия экспе-ртизаси ўтказишнинг аҳамияти Режа
Download 22.43 Kb.
|
1-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида суд бухгалтерия экспертизасини ўтказишнинг моҳияти ва аҳамияти.
- Экспертиза деб
1-Тема Бозор иқтисодиёти шароитида суд-бухгалтерия экспе-ртизаси ўтказишнинг аҳамияти Режа: 1.1.Бозор иқтисодиёти шароитида суд бухгалтерия экспертизасини ўтказишнинг моҳияти ва аҳамияти. 1.2. Суд бухгалтерия экспертизасининг вазифалари. 1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида суд бухгалтерия экспертизасини ўтказишнинг моҳияти ва аҳамияти. Бозор иқтисодиёти шароитида барча мутахассислар, жумладан, ҳисоб ва назорат мутахассисларининг мавқеи ортади. Шу сабабли уларни тайёрлашни бирмунча яхшилаш зарур. Бухгалтерия ҳисоби ва назорати ходимлари хўжаликни юритишга ёрдам кўрсатиш, турли хўжалик ҳолат ва муҳитларини тез ва бебаҳо аниқлаб иш кўриш, бозор вазифалари ва улардаги йўналишларни тушиниб етиб, бошқарув қарорларини қабул қилишда раҳбариятга пухта асосланган тавсияларини тақдим этишлари керак. Суд-бухгалтерия экспертизасини ўтказишда иқтисодий фанлар, жумладан, махсус бухгалтерия ҳисоби билимлари қўлланилади. Махсус билимлар орасида суд-бухгалтерия экспертизаси муҳим ўринда туради. Экспертиза ишларининг мурракаблиги, уни ўтказишда махсус билимлар талаб қилинганлиги, сабабли ҳуқуқга турли масалалар билан муроажаат қилишади бухгалтер, назоратчи-тафтишчилар тергов ходимлари топшириғига кўра ҳужжатли тафтиш ўтказади, тергов ишида иқтисодий масалаларни ечишда маслаҳат беришда, далолатнома тайёрлашлари билан биргаликда хўжаликка етказилган моддий зарарни аниқлаш ва камомадни ундириб олишда суд бухгалтерия экспертизасининг аҳамияти ошиб боради. Бозор иқтисодиёти шароитида суд бухгалтерия экспертизасида савдо, умумий овқатланиш, автотранспорт ва қурилиш корхоналарида содир этилувчи моддий бойликларнинг ўғирланишига доир муаммоларни ҳужжатларга асосан экспертли текшириш тартиби кўрсатилади. Экспертиза деб - жиноят процессуал қонуни асосида, фан ва техниканинг, санъат ва иқтисодиётнинг айрим соҳаларидаги мутахассислар, касб-ҳунар эгалари томонидан терговда ёки суд муҳокамасида келиб чиқадиган баъзи камчиликларни аниқлаш мақсадида объектлар устида олиб бориладиган текшириш экспертиза ишлари ҳисобланади. Экспертизанинг асосий вазифаси олиб борилган текширишлар натижасида аниқ шахс, объект-далилий ашё, моддий қолдиқлар, излар юзасидан уларнинг айнанлиги ёки қайси гуруҳга мансублиги ҳақида ахборот беришдир. Download 22.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling