1-Тема Бозор иқтисодиёти шароитида суд-бухгалтерия экспе-ртизаси ўтказишнинг аҳамияти Режа


Download 22.43 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi22.43 Kb.
#1404722
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза

Текширишнинг ҳажмига қараб экспертиза асосий ва қўшимча экспертизаларга бўлинади.
Қўшимча экспертиза асосий экспертизага саволларга янги қўшимча саволлар қўшиш, ишда янги ҳолат ва материаллар тўпланиши каби пайтларда тайин қилинади. Қўшимча экспертизани биринчи экспертга топшириш ҳам мумкин. Чунки бунда эксперт иш материали билан таниш бўлиб, экспертиза ўтказиш муддатини қисқартиришга ва асосли бўлишга кўмаклашади.
Одатда, текширилаётган объектлар катта ҳажмда ёки мураккаб бўлади. Экспертли текширишни экспертнинг фақат бир ўзи, комиссияликда эса бир соҳадан бир неча мутахассис олиб боради.
Тартибда такрорий экспертиза кўпроқ бўлган экспертлар комиссиясига топширилади.
Комплекс экспертизада бир неча соҳадаги билимлар асосида текширилиб, пировард натижаларига қараб умумий бир хулоса чиқарилади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси текшириш учун махсус эксперт муассасаларига қуйдаги мазмундаги вазифалар тақдим этилади:

  1. Товар моддий бойликларни, пул маблағлари камомад ёки ортиқча тўпланиш сабаблари, уларнинг миқдори ҳамда камомад вақти, қаерда содир бўлганлигини текшириш ва аниқлаш. ҳужжатли тафтиш ёрдамида савдо корхоналарида топилган камомад суммаси эксперт текширилиши натижасида ўзгариш мумкин. Камомад ва белгиланган ортиқча бойликларнинг вақтини, таркиби, баъзи ҳолларда эса уларни вужудга келиш ҳолатини эксперт-бухгалтер томонидан текширилиб, қайта аниқланиши мумкин.

  2. Хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулот ва молларни ҳисобдан чиқарилиши тўғри эканлигини текшириш.

Бу ерда ҳақиқатдан омбордан ўғирланган хом ашё ва мате-риалларни ишлаб чиқариш ҳисобидан камайтириш назарда тутилади. Материалларни ҳисобдан тўғри чиқарилиши ишлаб чиқариш операцияларини текшириш натижасида аниқланади. Мол етказиб берувчиларнинг ҳужжатларида кўрсатилган тайёр маҳсулотларнинг тўғри чиқарилганлиги ҳаридор ва буюртмачилардаги ҳужжатларни эксперт-бухгалтер томонидан таҳлил қилиш йўли билан аниқланади. Савдо корхоналарида содир бўлган қонунга хилоф операцияларини ҳам шу услубда топилиши мумкин.

  1. Молиявий бузилиш ҳолларини аниқлаш. Молиявий интизом бузилиш ҳоллари бўйича текшириш ўтказиб эксперт-бухгалтер қуйидаги мазмунда хулоса бериши мумкин: меҳнатга тўлов фондидан ортиқча сарфлаш, агросаноат банки ссудаларининг мақсадга мувофиқ ишлатилмаслиги ва ҳ.к.

  2. Корхоналарда белгиланган режаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларида қўшиб ёзиш ҳоллари мавжудлиги ва уларнинг суммасини аниқлаш.

  3. Содир бўлган операцияларнинг қонунда белгиланган нормаларига мувофиқ қилинишини текшириш. Содир бўлган молиявий операцияларнинг тўғри ёки нотўғрилиги тавсифнома бериш билан бир вақтда ташкилот ва корхоналараро ҳисоб-китобларнинг ҳақиқий ҳолати норматив актларга мувофиқ келишини аниқлаш эксперт-бухгалтернинг вазифасига киради.

  4. Содир этилган суистеъмолларнинг салбий иқтисодий оқибатларини аниқлаш.

  5. Мансабдор шахслар ва бошқа мутахассисларнинг ўз хизмат мансабини суистеъмол қилиши натижасида келтирилган моддий зарарни текшириш ва уларни миқдорини аниқлаш.

  6. Мазкур ташкилотда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби методикасининг тўғрилиги ёки унда бирор-бир камчилик мавжудлигини аниқлаш.

Айбланувчи моддий жавобгар шахслар камомад қилинган товар бойликлари ёки пул маблағлари нотўғри ҳамда бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган ҳатолар натижасида содир бўлган деб изоҳ берадилар. Эксперт-бухгалтер айбланувчи берган изоҳни текшириб, камомад суммасини аниқлаш билан биргаликда бухгалтерия ҳисоби ҳолатини ҳам аниқлайди.

  1. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот қоидаларига риоя қилмаслик ҳолларини аниқлаш. Баъзан бухгалтерия ёзувларидаги тузатишлар ҳужжатлар билан асосланмаган ҳолда бўлиши аналитик ҳисоб регистрлари юритилмаганлиги ҳисоб регистрларидаги ёзувлар ҳужжатларга тасдиқланмаслиги мумкин. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот қоидаларнинг бузилиши оқибатида суистеъмол содир бўлади. Бундай ҳолда бузишларни топиш эксперт-бухгалтернинг муҳим вазифаларидан биридир.

10. Ҳужжатли тафтиш ўтказиш усули тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаш. Жиноий ёки фуқаролик ишлар бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтишнинг сифати муҳим аҳамиятга эгадир. Тафтишнинг сифатсиз ўтказилиши оқибатида жойларда йўл қўйилган суис-теъмолликлари аниқланмаслиги ёки белгиланган тартибга риоя қилмаслик ҳоллари тўғрисидаги тафтиш ўтказиш талаб қилинмаса, тафтишда аниқланган молиявий суистеъмол мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, текширишда қўлланган услублар тўғри ёки нотўғри эканлиги эксперт-бухгалтер томонидан аниқланади.

  1. Мансабдор ва моддий жавобгар шахслар томонидан суистеъмол содир бўлишига таъсир қилувчи муҳит ва вазиятларни топиш.

  2. Фуқаро ишлари судида ёки хўжалик судида кўрилганда ташкилот ва корхоналар орасида ҳисоб-китобларни ҳақиқийлигини аниқлаш.

  3. Суистеъмолларга қарши курашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. Аниқланган суистеъмолларнинг содир бўлишига қандай тавсилот таъсир кўрсатилганлигини аниқлаш эксперт-бухгалтер вазифасига киради. Агар ушбу суистеъмоллар ҳисоб юритишнинг қониқарсиз ҳолати, хўжалик операцияларни ҳужжатларда нотўғри расмийлаштирилиши таъсирида бўлса эксперт-бухгалтер ўз компетенцияси доирасида уларни бартараф қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.



Download 22.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling