1-Тема Бозор иқтисодиёти шароитида суд-бухгалтерия экспе-ртизаси ўтказишнинг аҳамияти Режа


Эксперт - бу фан - техника, ҳунар, санъат соҳасида махсус билимга эга бўлган (мутахассис), экспертиза муассасаларидан бирида ишловчи процессуал шахсдир


Download 22.43 Kb.
bet2/5
Sana30.04.2023
Hajmi22.43 Kb.
#1404722
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза

Эксперт - бу фан - техника, ҳунар, санъат соҳасида махсус билимга эга бўлган (мутахассис), экспертиза муассасаларидан бирида ишловчи процессуал шахсдир.
Махсус билимга эга бўлган мутахассис эксперт сифатида хизмат қилиши мумкин.
Терговчи ёки суд гарчанд махсус билимларга эга бўлсалар ҳам, бироқ, уларга икки вазифани бажариш ҳуқуқи берилмаган. Улар ўзларининг процессуал ҳолатлари сабабли суд ёки терговда эксперт сифатида қатнашишлари мумкин эмас. Бироқ уларнинг махсус билимларидан хабардорлиги, тергалаётган ишни чуқурроқ ўрганишга, терговни тўғри олиб боришга, айрим масалалар устида фикр ва мулоҳазалар юритишга ва айниқса экспертнинг берган хулосасига объектив баҳо беришга ёрдам беради. Экспертиза ўтказишни суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд ўзининг махсус қарори ёки ажрим билан мутахассисларга топширилади.
Экспертиза текширишларининг объектив характерига кўра турли-туман далилий ашёлар, излар, микроэлементлар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Фаннинг соҳасига қараб криминалистик экспертизага: излар юзасидан ўтказиладиган текшириш, ўқ отиш қуроллари, яъни суд-баллистика текширишлари, суд-медицина, суд-психиатрия, суд-биология, суд-бухгалтерия, автотехника, ёнғин техникаси экспертизалари, суд-товаршунослик, суд-агротехника, суд-ветеринария ҳужжатларини текшириш ва бошқа турдаги экспертизалар киради.
Криминалистик экспертиза Адлия вазирлиги қошидаги махсус суд экспертизалари илмий-текшириш институтида ёки лабораторияларида, ички ишлар вазирлигининг илмий-техника бўлинмаларида, Вазирликлар кенгаши қошидаги Давлат хавфсизлиги қўмитасининг экспертиза муассасаларида, вилоят ички ишлар бошқариш қошидаги криминалистик экспертиза бўлинмаларида ўтказилади.
Экспертиза объектив ўтказилиши малакали эксперт танланиши, уларнинг жавоб хулосалари илмий асосланишини ҳамда агар хатога йўл қўйилган бўлса, уларни тузатишни таъминловчи томон билан суд-бухгалтерия экспертизаси моҳияти ўзаро ўзвий боғланишидир. Бухгалтерия экспертизацияни тайинлаш ва ўтказиш жараёнида процессуал шартларга риоя қилинмаса, у ҳолда экспертизанинг далиллар ечишнинг процессуал услуби ўз хусусиятини йўқотади.
Эксперт бухгалтер иши икки мустақил, лекин ўзаро боғлиқ қисмлардан иборат. Биринчи қисмда терговчи ёки суд тақдим этган ҳужжатлар ва бошқа материаллар мутахассис томонидан текширилади. Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби тармоқларидаги ҳисоби ва хўжалик фаолияти таҳлили соҳасидаги махсус билимлардан фойдаланилади.
Тақдим этилган ҳужжат ва бошқа материалларни текшириш натижаларини эксперт-бухгалтер жавоб-хулоса шаклида расмийлаштирилади ва терговчи ёки судга маълум қилади.
Жавоб-хулоса тузиш эксперт-бухгалтер ишининг иккинчи қисми бўлиб, далилларининг янги манбаини, жиноий иш бўйича янги далиллар ҳисоблангани фактлардан ташкил қилади.


Download 22.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling