Режа: Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари. Суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети


Download 25.5 Kb.
bet1/4
Sana04.04.2023
Hajmi25.5 Kb.
#1324666
  1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза


2-Маъруза. Суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети ва объектлари.
Режа:
1. Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари.
2. Суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети.
3. «Суд-бухгалтерия экспертизаси» фанининг методи ва умумий методикаси
1. Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари.
Суд-бухгалтерия экспертизаси, суд экспертизасининг ниҳоятда кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, уни ўтказиш зарурияти суриштирув тергов ёки суд тергови давомида бухгалтерия ҳисоби соҳасида махсус билимлар қўлланилшини талаб этилган ҳолларда пайдо бўлади. Экспертиза объектлари материалларда мустаҳкамланган ва жиноят-процессуал ва фуқаро-процессуал қонунчилигида кўзда тутилган маълумотлар манбаларидир. Суд бухгалтерия экспертизаси объектлари бўлиб, ҳужжатлар ёки асосий манба бўлиб хизмат қилувчи дастлабки маълумотни ташувчи улар ўрнидаги ифодаланган хўжалик операциялари ҳамда ўзида ифодаловчи ҳисоб регистрлари (китоблар, қайдномалар, карточкалар, табеллар ва бошқалар ҳисобланади.
Суд-бухгалтерия экспертизасининг барча объектлари икки гуруҳга бўлинади:
-Биринчи гуруҳга бухгалтер ҳисобини амалга ошириш воситалари сифатида хизмат қилувчи ҳужжатлар, (яъни ҳужжатли тафтиш).
-Иккинчи гуруҳга эса, барча бошқа ҳужжатлар, яъни ҳужжатли тафтиш тадқиқот далолатномалари, справкалар, кўчирмалар ва турли ташкилотларнинг хабарлари, айбланувчи, фуқаролик даъвогари, гувоҳларнинг сўроқ баённомалари киради. Эксперт бухгалтернинг ўз олдига қўйилган масалалар бўйича маълум фикр чиқариш учун зарур бўлган материалларни тўплаш ҳуқуқига эга эмас. У фақатгина ихтиёрига берилган материалларни тадқиқ қилади. Эксперт қўшимча материаллар тақдим этиш тўғрисидаги фикрни экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор эълон қилинган вақтда ҳам, шунингдек, уни ўтказиш давомида ҳам билдириши мумкин. Бу оғзаки баённомага киритилади ёки ёзма равишда билдирилиши мумкин. Эксперт айнан қандай қўшимча материаллар ва қайси тақиқотлар тафтиш ўтказишда унга кераклигини кўрсатиш зарур. Фикрни қондирилиши рад этилган эксперт тадқиқ этишни давом эттиради. Хулоса бериш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда эса экспертиза тайинлаган органга хабар қилади. Агар қўшимча материаллар тақдим этиш тўғрисидаги тавсиянома муносабати билан тергов (суд) ҳаракатлари ўтказиш зарур бўлса, эксперт уларда иштирок этиш учун чақирилиши мумкин.
Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлар, идора ва раҳбар ташкилотларининг қарор, фармойиш, кўргазма ва буйруқлари экспертиза объектлари сифатида қараб чиқилиши мумкин эмас. Бу далолатномаларида айрим корхона, ташкилот, муассасалар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисоби юритишнинг умумий нормалари қамраб олинган. Улар эксперт-бухгалтер фаолиятининг норматив асоси бўлиб хизмат қилади. Мазмуни эса хулоса бериш учун қўлланиладиган махсус билимларнинг бир қисми мазмунидан иборатдир. Эксперт бундай турдаги норматив далолатномалар мавжуд бўлган материалларни талаб қилиш тўғрисидаги тавсияномани баён қилишга ҳақли эмас. Бундай зарурият туғилган ҳолларида унинг ўзи мазкур ҳужжатлар билан танишиш чораларини кўриши зарур.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ва суд экспертизаси лабораторияларига қуйидаги асосий функцияларни бажариш вазифаси топширилган.

  1. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд органларнинг топширишга кўра жиноят ва фуқаро ишлари бўйича суд экспертизаларини амалга ошириш.

  2. Суд бухгалтерия экспертизасининг назарий асослари ва янада такомиллашган методларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий-тадқиқотлар олиб бориш.

  3. Экспертиза материаллари ва махсус билимлар асосида жиноятнинг олдини олиш юзасидан ташкилий ва илмий техникавий таклифлар ишлаб чиқиш.

  4. Тергов ва суд ҳаракатларини амалга оширишда илмий техникавий ёрдам кўрсатиш (уларда мутахассис сифатида иштирок этиш).

  5. Суриштирув, прокуратура ва суд органларнинг ходимлари биргаликда суд экспертизаси имкониятларидан хабардор бўлиб туриш мақсадида илмий-методик ишлар олиб бориш.


Download 25.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling