Режа: Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари. Суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети
Суд-бухгалтерия экспертазасини ўтказиш Адлия вазирлигининг эксперт муассасаларда суд бухгалтерия экспертизалари ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома ишлаб чиқилган
Download 25.5 Kb.
|
2-Маъруза
Суд-бухгалтерия экспертазасини ўтказиш Адлия вазирлигининг эксперт муассасаларда суд бухгалтерия экспертизалари ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома ишлаб чиқилган. Бу қўлланма барча эксперт фаолиятига ва штатсиз ходимларга тўла тадбиқ этилади. Экспертларнинг процессуал ҳуқуқи, мажбурияти ва маълумоти (суд экспертизалари ўтказишда республикаларнинг қонунчилиги билан тартибга солинади). Эксперт, қонунда кўрсатилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда ўз-ўзига жавоб эълон қилиш лабораторик (бўлим) раҳбари томонидан экспертизани амалга ошириш учун қабул қилиши ва ваколатига кирган масалалар бўйича хулосалар бериш.
Экспертиза муассасаси: - раҳбарлар томонидан экспертизага тақдим этилган материалларни расмийлаштириш қоидасига мавжуд камчиликлар ва тадқиқотларга таъсир кўрсатувчи бошқа нуқсонлар аниқланганлиги тўғрисида маълум қилиш ишнинг экспертизага тақдим этилган материаллари ва ашёвий далилларнинг сақланиши чораларни кўриш; -терговчи сўроққа чақирганда судда тушунтириб бериш, шунингдек, ўзи берган хулосани тўлдиришни талаб этганда ҳамда суд мажлисида эксперт сифатида иштирок этиш учун судда ҳозир бўлиш; -қонунбузарлик содир бўлишига имконият яратиб берувчи сабабларни ўрганишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга мажбурдир. Суд-бухгалтерия экспертизаси терговчида иш бўйича бухгалтер ҳисоби соҳасидаги махсус билимларни талаб этувчи амалий масалалар туғилиб, уни тергов ва бошқа ҳаракатлар йўли билан ҳал этиш имкониятига йўқ бўлиб қолган ҳолларида тайинланиши зарур. Туғилган амалий саволларни ҳал этиш чоғида терговчи эксперт-бухгалтер ўрнини боса олмаслигини ҳам қайд этиш даркор. Эксперт-бухгалтернинг хулосасисиз у фақатгина ҳаммага маълум бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги билимлар билангина аниқланадиган масалаларни ҳал этиш мумкин. Эксперт-бухгалтер олдига қўйиладиган саволлар тахминан қуйидаги тартибда шаклланиш мумкин: Тафтишда олдинга қўйилган топшириқни бажариш учун бухгалтер ҳисоби маълумотларни татқиқ этишнинг барча метод ва усулларидан фойдаланилганми? Тафтиш бирор-бир ҳужжатни қабул қилмаганлиги тўғрими? Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай ифодаланиш керак эди ва унинг ҳисоб маълумотлари таҳлил йўли билан ҳақиқатдан ҳам амалга оширилганлигини текшириш мумкин. Маълум ҳужжатлар бўйича қандайдир моддий бойликларни рўйхатдан чиқариш қанчалик асосли ва ҳужжатли амалга оширилган. Ҳисоб ва назоратнинг амалдаги тизимида ҳисобга олинмаган хом ашё материал ва фабрикатларнинг ишлаб чиқаришга тўла келиб тушмаганлигини яшириш ёки кўрсатиш имконияти борми? Хом ашё ва материалларнинг қанча миқдори ишлаб чиқаришга ортиқча ёзиб киритилганми? Эксперт бухгалтер ишининг хусусиятига кўра текширишда турли услублардан фойдаланилади. Лекин ҳар қандай ҳолда ҳам хўжалик операциялари текширилади, яъни у ҳужжатларни ҳисоб регистридаги ёзувларни айрим ҳолларда эса ҳужжатни топиш далолатномалари ҳисоботлар айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари бошқа соҳаларнинг экспертлар хулосасини тегишлигина таҳлилдан ўтказади. Ҳужжатлар далолатномалар манбасига киритилган. Масалан: Инвентаризация қайдномаси далил ҳужжати ҳисобланиб, унинг ёрдамида товар моддий бойликларнинг ҳақиқий борлиги аниқланади. Ушбу бойликларни талон-тарож қилинганлигини тўғрисидаги жиноий ишни тергов қилишда маълум аҳамият касб этади. Агар ҳужжат жиноятни амалга ошириш воситаси ёки ўзида жиноят изини сақлаб қолган бўлса ёки жиноят объекти бўлса бу ҳолда ҳам далил сифатида тассавур этилади. Download 25.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling