Режа: Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари. Суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети


Суд-бухгалтерия экспертизаси» фанининг методи ва умумий методикаси


Download 25.5 Kb.
bet3/4
Sana04.04.2023
Hajmi25.5 Kb.
#1324666
1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза

3. Суд-бухгалтерия экспертизаси» фанининг методи ва умумий методикаси
Тергов органлари ва суд (бухгалтерия) фаолияти текширилаётган жиноий иш бўйича далилий ашёлар ёрдамида ҳақиқатни аниқлашдир. Ўзбекистон Республикаси ЖПК моддасига мувофиқ қонунда белгиланган тартибда суд, терговчи ижтимоий хавф-хатар мавжудлиги ёки мавжуд бўлмаганлиги ушбу харакатни содир қилган шахс айибдорлиги ва ишни тўғри ечилишга аҳамияти бўлган барча ҳақиқий маълумотлар жиноий иш бўйича далил бўлади. Эксперт хулосаси ана шу далиллар жумласидандир. Суд бухгалтерия экспертизаси предмети қуйидаги белгилар умумлашуви билан тавсифланувчи ҳодисаларни ўз ичига олади:

  1. улар хўжалик фаолияти билан боғланишдадир;

  2. улар бухгалтерия ҳисобида ўз аксини топган;

  3. уларни текшириш доираси суд ёки терговчи берган саволлар билан чекланади;

  4. ушбу саволларга ишлаб хулоса бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги мутахассис томонидан берилади.

Эксперт бухгалтернинг фаолияти фуқаролик ва жиноий процессуал қонунлар чиқарадиган органлар томонидан (белгиланади) аниқланади. Экспертизанинг объектив ўтказилиши малакали эксперт танланишидадир.
Эксперт бухгалтерия иши икки мустақил лекин ўзаро боғлиқ қисмлардан иборат. Биринчи қисмда терговчи ёки суд тақдим этган ҳужжатлар ва бошқа материаллар мутахассис томонидан текширилади. Тақдим этилган ҳужжат ва бошқа материалларни текшириш натижаларини эксперт бухгалтер жавоб-хулоса шаклида расмийлаштиради ва терговчи ёки судга маълум қилади.
Иккинчи қисмда далилларни янги манбаини жиноий иш бўйича янги далиллар ҳисобланган фактлар ташкил қилади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси объекти бўлиб ҳужжатлар ёки асосий манба бўлиб хизмат қилувчи датлабки маълумотни ташувчи улар ўрнидаги ифодаланган ҳўжалик операциялари ҳамда ҳисоб регистрлари (китоблар, ведомостлар, карточкалар) ва бошқа материаллар хизмат қилади.
Суд-бухгалтерия экспертизасининг барча объектларини икки гуруҳга бўламиз:

  1. Бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш воситалари сифатида хизмат қилувчи ҳужжатлар.

  2. Бошқа барча ҳужжатлар, яъни справкалар, ҳужжатлар, тафтиш далолатномалари турли ташкилотларни хабарлари расмий бўлмаган ҳужжатлар, тергов ва суд ҳаракатининг баённомалари, бошқа мутахассислик бўйича экспортнинг хулосалари, айбланувчи фуқаронинг даволари, гувоҳларнинг сўроқ баённомалари киради.

Эксперт бухгалтернинг ўзи олдига қўйилган масалалари бўйича маълум фикр чиқариш учун зарур бўлган материалларни тўплаш ҳуқуқига эга эмас, у фақатгина ихтиёрига берилган материалларни тадқиқ қилади.
Агар материаллар хулоса бериш учун етарли бўлмаса эксперт тегишли экспертиза тайинланган органларга хабар беради.
Бухгалтерия экспертизасининг ўрганиш методлари бошқа фанлар сингари диалектик метод ҳисобланади. Чунки, ўрганилаётган давлат, кооператив жамоа ва хусусий мулк доимо узлуксиз ҳаракатда, экспертиза эса, ундан мақсадга мувофиқ ва қонуний равишда фойдаланишни ўрганади. Эксперт бухгалтерия томонидан ҳужжатлар, ҳисоб регистрларидаги ёзувлар ва ишнинг бошқа материалларини текширувида қўлланилувчи усуллар йиғиндиси «Суд-бухгалтерия экспертизаси» фанининг методини тузади.
Ўз навбатида ушбу усулларни икки мустақил, лекин ўзаро боғланишдаги умумий ва хусусий методик усулларга ажратиш мумкин.
Тергалаётган жиноят характеридан, иқтисодиёт тармоғи ва жиноят содир бўлган корхона хусусиятидан қатъий назар, турли жиноий ишларнинг материаллари текширилишида умумий методика усуллари қўлланилади.
Бунда қатор суистеъмоллар қаерда амалга оширилмасин, лекин бухгалтерия ҳисобида бирдай қайд этилиши инобатга олиниши керак. Масалан, нақд пул, товар ва материалларни ўғирланиши бухгалтерия ҳисобида одатда бойликларни очиқ-ойдин ёки беркитилган камомади тариқасида қайд этилади. Шунингдек, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларидаги жиноятларни содир этишнинг кўп усуллари ўзига хос хусусиятга ва ҳисобда қайд этишдаги (кўп усуллари) ўзгачиликка эгадир. Масалан, умумий овқатланиш корхоналарида ва қишлоқ ҳўжалик корхоналаридаги ўғирликлар ва талон-тарож турли усуллар билан амалга оширилади.
Жиноят хусусиятига кўра уларнинг содир бўлган жойи мазкур корхонада амал қилган ҳужжатлаштириш ва ҳисобда юритиш тартибига кўра матахассис текширишнинг умумий усуллари билан бир қаторда хусусий услубларини ҳам қўллайди.
«Суд-бухгалтерия экспертизаси» фанининг методлари?

  1. Бухгалтерия ҳужжатларини таққослаш.

  2. Ҳужжатли текшириш.

  3. Моделлаштириш.

Услублари.

  1. Назорат солиштириш.

  2. Муқобил (ўзаро) текшириш.

  3. Миқдорий қиймат ҳисобини тиклаш.

  4. Ҳужжат ва ёзувларни формаси бўйича текшириш.

  5. Арифметик текшириш.

  6. Норматив текшириш.

  7. Йўқотилган ҳужжатларни тикланишини текшириш.

Ушбу методлар, яъни ҳужжатли текшириш, бухгалтерия ҳужжатларини таққослаш, моделлаштириш суд бухгалтерия экспертизасининг муҳим методларига киради. Ушбу методлар Бухгалтерия экспертиза объектларининг текшириш дастури олдиндан белгилангандан сўнг қўлланилади.
Амалиётда кенг тарқалган суд бухгалтерия экспертиза усуллари қуйидагилардан иборат: товар моддий бойликларни ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни назорат солиштириш, турли ташки-лотларда ёки бир ташкилотнинг турли бўлимларида сақланаётган ҳужжатларни муқобил текшириш, миқдорий қиймат ўлчовини тиклаш, ҳужжатларни расмий, арифметик ва норматив тиклаш.
Мутахассиснинг вазифаси иш материаллари билан дастлабки танишиш асосида эксперт текшириш дастурининг маҳсули, ишончли ва объектив бажарувчи метод ва услубларни танлашдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун мутахассис халқ ҳужалигининг тармоғига тааллуқли корхонасидаги бухгалтерия ҳисобининг бўлимларини чуқур ўзлаштириши ҳамда суд-бухгалтерия экспертизаси метод ва усулларидан моҳирона фойдалана билиши керак.

Download 25.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling