1-Тема Бозор иқтисодиёти шароитида суд-бухгалтерия экспе-ртизаси ўтказишнинг аҳамияти Режа


Суд бухгалтерия экспертизасининг вазифалари


Download 22.43 Kb.
bet3/5
Sana30.04.2023
Hajmi22.43 Kb.
#1404722
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза

1.2. Суд бухгалтерия экспертизасининг вазифалари.

Суд-бухгалтерия экспертизаси соҳасидаги назарий текшириш тадқиқотларнинг вазифаси ҳалқ хўжалиги турли тармоқлардаги талон-тарож ва суистеъмоллар билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоби операцияларини текшириш методикасини ва умумий низомларни (ташкилий негиз ҳуқуқий ва назарий) ишлаб чиқишдан иборатдир.


Суд-бухгалтерия экспертизаси ва унинг илмий асослари тиғиз алоқада ва ўзаро шартли бўладилар.
Суд-бухгалтерияси экспертизаси, унинг мазмуни тергов ва суд фаолиятида бухгалтерия ҳисобининг тадбиқ этилишига доир назарий ва амалий масалаларни текшириш ва ўрганиш, суриштиришда, тергов қилишда ва судда кўриш жараёнида ҳужжатли тафтиш, инвентаризация ва суд-бухгалтерия экспертизани ўтказиш техникаси, ташкил қилиш ва методологияси илмий асосларини белгилашдан иборатдир. Жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича адолатли ҳукмнинг амалга ошишига ёрдам бериш, иқтисодиёт соҳасида жиноят ва ҳуқуқ бузишларга йўл қўймаслик, келажакда хўжалик ҳуқуқ бузишларни огоҳлантиришга доир тадбирларни белгилаш суд-бухгалтерия экспертизанинг асосий мақсадидир.Эксперт-бухгалтернинг вазифаси “Суд-бухгалтерия экспертизаси” фани предмети билан бевосита алоқадордир.
Аниқ жиноий ва фуқаролик ишларнинг ҳақиқий вазиятлари суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети ҳисобланади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси объектларига бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва ҳисобот, тафтиш далолатномалари ва ишнинг бошқа материаллар киради. Иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти назорати ва таҳлилидаги ўзгаришлар сабабли суд-бухгалтерия экспертизаси предмети, текшириш объектлари ҳам ўзгариб боради.
Экспертиза ўтказиш ўзининг изчиллиги жиҳатидан дастлабки ва такрорий экспертизага бўлинади. Дастлабки экспертиза иш юзасидан биринчи навбатда ўтказилган экспертизадир. Такрорий экспертиза эса дастлабки экспертиза хулосалари билан келишилмайдиган ҳолда қайта тайин қилинади. Бундай ҳолатлар, кўпинча, экспертиза хулосаси билан жиноят ишидаги материаллар ўртасида жиддий қарама-қаршилик мавжуд бўлган, экспертиза хулосалари ноаниқ ёки ишонарсиз бўлса, текшириш методлари нотўғри ёки эксперт ўз вазифа доирасидан четга чиқиб кетган бўлса ва айбланувчи асосли важлар келтирса, мазкур масала илмий жиҳатдан ҳал қилинмаган бўлса, шу ишдан экспертиза тайин қилиниб уни ўтказиш бошқа экспертизаларга топширилади.

Download 22.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling