Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Валюта муносабатлари таќлили, жаќон пулининг янги метал концепцияси, «сузиб юрувчи курс»


Download 488 Kb.
bet49/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

10.3. Валюта муносабатлари таќлили, жаќон пулининг янги метал концепцияси, «сузиб юрувчи курс».
Иљтисодчи олимлар ќалљаро валюта муносабатларига алоќида эътибор берадилар. Валюта бозорида миллий валюта чет эл валютасига (масалан, АЉШ доллари, Мексика несоси, немис маркаси, иена ёки фунт стерлинг) алмаштирилади. Алмашув (валюта) курси - бу чет эл валютаси бирлигининг миллий пулдаги ифодасидир. Бу муносабатлар ќар куни ўзгариб туриши мумкин. Валюта курсини барљарор љилиш учун тўлов балансларининг тенглилига эришиш йўли билан таклиф љилинади. 30-йилларгача тўлов балансларини тартибга солиш механизмини таќлил этишда Д.Юм, Ж.Милль томонидан ишлаб чиљилган "классик" назария устун мављега эга бўлган. Бу ђояга кўра олтининг ќалљаро ќаракати ва ќар бир мамлакатдаги баќоларнинг ўзгариши автоматик равишда бир-бири билан бођлиљ, ољибатда барча мамлакатларнинг тўлов баланси барљарорликка интилиш тенденциясига эга. Олтин стандартининг тугатилиши билан олимларнинг кўпчилиги неокейнсчилик позицияларига ўтиб олдилар ("Олтин стандарти" XIX асрда ва XX асрнинг маълум даврида амалда бўлган. Масалан, Буюк Британияда 1821-1831 йиллар олтин стандартдан фойдаланилган. АЉШда 1934 йил долларни олтинга айлантириш тугатилди). Янги шароитда тўлов балансини тартибга солишда асосий эътибор давлатнинг ќисоб ставкасига таъсири муќим деб ќисобланади. Бошља тартибга солиш чораси сифатида импортни камайтириш ва экспортни рађбарлантириш, бунинг учун эса мехнаткашларнинг ички тўлов имкониятлари талабини пасайтириш (дефляция йўли) ёки миллий валютани девальвация љилиш усули таклиф этилади. 60-йиллардаги иљтисодий жараёнлар неокейнсчилик методларидан воз кечишга сабаб бўлди, яна неоклассик йўлга љайтилди, яъни давлатнинг иљтисодий, шу жумладан валюта ишларига аралашув чекланди. Валюталар курсининг эркин тебранишига имкон берилди, бу эса ўз навбатида автоматик барљарорлашувига олиб келиши керак эди. Аммо валюта курси ўзгариб туришининг тўлов балансига таъсири чекланган ќхарактерга эга бўлади. (масалан, валютанинг "сузиб юрувчи курси" пайтида бу нарса аниљ бўлиб љолди), чунки тўлов балансининг барљарор эмаслиги муомила соќасига эмас, балки ишлаб чиљариш билан бевосита бођлиљ. Тўлов баланслари пассив давлатнинг чет элдаги харажатларига, айниљса турли ќарбий-сиёсий акцияларига бођлиљ бўлади. Валюта курсининг љалљиб туришининг ўзи ќам ќалљаро валюта тизимининг бељарорлигини кучайтиради. Сўнгги йигирма йил ичида индустриал ривожланган мамлакатлар чегараланган (фиксация љилинган), аммо ќар ќолда тартибга солинадиган курсдан эластик (љайишљољ) валюта курсига ўтиб олдилар. Абсолют эластик валюта курсида алмашув курси валюта бозоридаги тенг кучли валюта баќосида белгиланади, чекланган курс чођида эса валюта курси Марказий банк томонидан белгиланади, бунда банк белгиланган курс бўйича хорижий валютани ќар љанча миљдорда олиш ва сотиш мажбуриятини ўзига олади. Валютанинг эластик курс миљдори уч омилга бођлиљ:
1. Ташљи ва ички нархлар даражаси. Бошља шароитлар тенг бўлганда ички баќоларнинг ўсиши валюта курсининг пасайишига олиб келади (харид љилиш љобилияти паритети назарияси);
2. Савдо ољими билан бођлиљ омиллар; масалан, экспорт бозорининг камайиши ёки йўљотилиши, дефицит, яъни валюта арзонлашувини келтириб чиљаради.
3. Капитал ољиб ўтиши. Мамлакат ичида фоиз ставкаларининг ошиши капитални жалб этади ва бу билан миллий валютанинг љиматлашувини келтириб чиљаради.
Чегараланган ва эластик валюта курсларини солиштирганда љайси бири устунлигини аниљлаш љийин. Эластик алмашув курси одатда љисља ваљт турђун бўлмайди, аммо узољ муддатли режаларда зарурий эластикка эга бўлади. Аксинча, чегараланган алмашув курслари љисља муддат учун самарали, аммо узољ келажак учун ўта ноэластикдир. Бу тизимларнинг ќеч љайсиси нархлар барљарорлиги ва тўла бандлик бўйича тўла устунликка эга эмас. Валюта курсининг сунъий равишда юљори бўлиши ишсизликка олиб келади, паст бўлиши эса инфляцияни кучайтиради. Ликвидлик (харидоргирлик) муаммосини ќал этиш борасида иљтисодчилар (Ж.М.Кейнс, Р.Триффин ва бошљалар) "юљори ликвидлик бошљариладиган валюта" чиљаришни тушинадилар ёки ќалљаро валюта муносабатларига ички љођоз-пул муносабатларини тартибга соладиган тамойилларни љўллашни таклиф этадилар. Охир-ољибатда бу лойиќаларнинг моќияти шундаки, тўлов баланс сальдоси актив бўлган давлатлар тўлов баланси дефицит (камомад) бўлган давлатларга кредит беришга мажбур љилишга љаратилади. Шу маљсадда ќалљаро валюта чиљариш таклиф этилади. Бу валюта љўшимча ликвидли маблађни таъминлайди ва пассив тўлов балансига эга бўлган мамлакатлар бевосита актив сальдога эга бўлган давлатларга мурожаат этмасдан, ўз пассивларини љоплаш имкониятига эга бўлади. Бу ђоя 1969 йилда амалда реализация љилинди.
Ќозирги даврда жаќонда 210 дан ортиљ давлат мавжуд, уларнинг сони собиљ СССРнинг парчаланиши, Югославиянинг бўлиниши ва бошљалар туфайли кескин ошди. Шундан 187 давлат БМТ аъзосидир. Бу ташкилот тузилганлигининг 50 йиллиги муносабати билан (1945 йил 24 октябрь) ўзига хос якун ясалди ва љуйидагилар эътироф этилди: БМТ азолари сони 51 тадан 187 га ўсди, дунё аќолиси эса шу давр мобайнида 2,5 миллиарддан 5,5 миллиардга етди (ўсиш 3 милиард), ялпи миллий маќсулот (ёки ќалљ бойлиги) 7 трилион АЉШ долларидан 22 трилион долларга етди, яъни ун мартадан кўпрољ ўсди. 1995 йилнинг мартида Копенгагенда БМТ ташаббуси билан ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ќалљаро конфренция бўлди, унда 150 дан ортиљ давлат раќбарлари иштирок этдилар. БМТ бош котиби Б.Б.Ђолий (1997 йилдан БМТ бош котиби Кофи Аннан) ўз нутљида сўнгги йилларда камабђаллар ва бойлар ўртасида тафовут кучайиб, 1960 йилдаги нисбат 13:1 дан ќозирги ўн йилликда 60:1 га етди деб айтди. Сайёрамизнинг 1,5 миллиард аќолиси (27,3 фоиз) ођир иљтисодий аќволда кун кечирмољда. Очиђини айтганда эса оч-яланђочдир. Бундай диффиренциация хавфли ољибатларга олиб келиши мумкин. Ундан ташљари дунёда экологик муаммо кучайиб бормољда. Сођликни саљлаш (СПИД ва бошља юљумли касалликлар), наркобизнес масалалари тобора авж олмољда. Ўзаро иљтисодий ва айниљса савдо муносабатларининг нафи ќаммага аён бўлишига љарамай давлатлар ўртасидаги гармония асосида эмас, балки љарама-љаршиликлар асосида ривожланмољда. Бой ва камбађал мамлакатлар ўртасида савдодан тушадиган даромадларни таљсимлашда келишмовчиликлар кучайиб бормољда. 1-жадвал, 1-расмда жаќон мамлакатларида даромадлар таљсимоти берилган (Жаќон банки маълумотлари).
1-жадвал, 1-расм

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling