Макроиқтисодий таҳлилда корреляция-регрессия моделларини қЎллашнинг мохияти


Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси


Download 191.5 Kb.
bet2/4
Sana27.03.2023
Hajmi191.5 Kb.
#1298812
1   2   3   4
Bog'liq
МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАЛИЛ ФАНИДАН РЕФЕРАТ

Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси


Расмийлилик даражаси (биринчи таснифий белги) бўйича иқтисодий прогнозлашнинг усулларини интуитив ва расмийлашган усулларга бўлиш мумкин. Прогнозлашнинг интуитив усуллардан прогнозлаш объектининг жуда мураккаб бўлганлиги туфайли кўплаб омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олиш имконияти бўлмайдиган ҳамда прогноз объекти бўйича етарли ахборот бўлмаган холатларда фойдаланилади. Бу холда эксперт баҳолашданфойдаланилади ва улар якка ва жамоа эксперт усуллари гуруҳларидан ташкил топади.


Якка эксперт баҳолаш таркибига қуйидагилар киради: "интервью" усули, яъни эксперт бевосита мутахассис билан "савол-жавоб" схема бўйича суҳбат қўради; таҳлилий усул, яъни қандайдир прогноз килинаѐтган вазият мантиқий таҳлил қилинади, таҳлилий ѐзма маърўзалари тайѐрланади; сценарийни ѐзиш усули, яъни у турли шароитларда вақт маконда жараѐн ва ходисаларнинг мантиқини аниқлашга асосланган.


10.1-расм. Расмийлилик даражаси бўйича прогнозлаш усуллари

    1. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари

Прогнозларни ишлаб чиқиш учун жамоа эксперт баҳолаш усулининг моҳиятини айрим мутахассислар илгари изоҳлаб берган прогнозлаш объектини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича экспертлар фикрларнинг мувофиқлигини аниқлашдан ҳамда бошқа усул (масалан, таҳлили ҳисоб-китоб, синов ва х.к.) билан аниқлашга имкони бўлмайдиган объектни ривожлантириш жиҳатларини баҳолашдан иборат.
Жамоа эксперт баҳолаш усулининг мазмуни куйидагилардан иборат.
Биринчидан, эксперт баҳолашни олиб боришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳ тўзилиб, уларнинг вазифалари сўровнова ўтказиш, материалларни қайта ишлаш ва жамоа эксперт баҳолаш натижаларини таҳлил қилишдан иборат бўлади. Ишчи гурух мазкур соҳанинг ривожланиш истиқболларига таъаллуқли саволларга жавоб беришга маъсул бўлган экспертларни тайнлайди. Прогнозни ишлаб чиқиш учун жалб қилинаѐтган экспертлар сони объектнинг мураккаблигига караб 5 тадан 50 тагача бўлиши мумкин.
Иккинчидан, экспертларни сўровнома ўтказшни ташкил этишдан олдин объектни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаштириш ва бош мақсад, унга эришиш воситаларини акс эттирувчи матрицани тўзиш лозим. Бунда дастлабки таҳлил қилиш чоғида мутахассислар гуруҳи билан ҳамкорликда қўйилган вазифаларни бажариш учун энг муҳим мақсадлар аниқланади. Мақсадга эришиш воситаси деганда илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг йўналишлари тушунилиб, уларнинг натижалари прогнозлаш учун амалда бевосита фойдаланилиши мумкин. Бунда илмий тадқиқотва ишланмаларнинг йўналишлари бир-бири билан кесишмаслиги мумкин, ушбу холатда ўзаро келишувга йўл қўйилмайди, фикрлар алоҳида бўлиши шарт. .
Жамоа эксперт баҳолашнинг кейинги боскичи саволларни тўзишдан иборат. Улар кейинчалик экспертларга такдим этилади. Саволларнинг шакли жадвал куринишида ишлаб чиқилиши мумкин, аммо уларнинг мазмуни прогноз килинаѐтган объект ѐки тармоқнинг ихтисослигига мос келиш керак, бунда саволлар муайян таркибий-иерархия чизмаси бўйича тўзилиши, яъни кенг саволлардан тор саволларга, мураккаб саволлардан осон саволларга ўтилиши лозим.
Учинчидан, экспертларни сўровдан ўтказиш пайтида алоҳида саволларнинг бир мартадаѐк тушуниш ҳамда экспертларнинг фикр юритиш эркинлигини таъминлаши лозим.
Туртинчидан, экспертларнинг умумий фикрлари ва шахсий баҳолашнинг мувофиқлик даражасини тавсифлаб берувчи жамоа эксперт баҳолаш материалларни қайта ишлаш ишлари олиб борилади. Эксепртларнинг баҳолаш маълумотларини қайта ишлаш прогнозли гипотеза ва соҳанинг ривожланиш вариантларини синтез қилиш учун бошланғич материал сифатида хизмат қилади.
Якуний баҳолаш барча экспертларнинг ўртача фикрлари билан, ѐки ўртача арифметик кўрсаткичи билан ѐҳуд баҳолашнинг ўртача меъѐрлашган чамаланган кўрсаткич билан аниқланади.

Download 191.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling