Макроиқтисодий таҳлилда корреляция-регрессия моделларини қЎллашнинг мохияти
Download 191.5 Kb.
|
МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАЛИЛ ФАНИДАН РЕФЕРАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари
- Фойдаланилган адабиётлар
МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛДА КОРРЕЛЯЦИЯ-РЕГРЕССИЯ МОДЕЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ МОХИЯТИ.РЕЖА: Кириш. 1. Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси 3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули Регрессион таҳлилХулоса.Фойдаланилган адабиётларКИРИШ Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш. Усулларни таснифлаш белгисига кўра прогнозлаштириш. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси. Интуитив ва формал усуллар. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари. Экстрополяция усуллари. Корреляция ва регрессия таҳлили усули. Иқтисодий-математик моделлаштириш усуллари. Прогнозлаштиришнинг норматив усули. Бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодий прогноз қилиш зарурати. Асоссиз қарорлар қабул килинишидан куриладиган зарарлар. Иқтисодий прогнозлар қилишнинг ўзок муддатли, ўрта муддатли ва кундалик ривожланиш йўлларининг энг самарали вариантларини аниқлаш. Объект ва муаммоларни таҳлил қилиш. Объектнинг ривожланиш тенденцияси. Регрессион таҳлил. Ўрганилаѐтган объектнинг тасодифий ҳаракатга боғлиқлиги. Математик аппаратдан иқтисодий тадқиқотда фойдаланиш. Иқтисодий жараѐнлар ва ходисаларнинг математик формулалар орқали ифодаланиши. Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш. Ҳозирги кунда олимларнинг баҳолашича 150 дан ортиқ турли хил прогнозлашусуллари мавжуд. Аммо амалиѐтда асосийлари сифатида 15-20 тадан фойдаланилади.Мавжуд манбаларда прогнозлаш усулларининг турли таснифий тамойиллари келтирилган. Прогнозлаш усулининг энг муҳим таснифий белгиларидан бири прогностик усулларни тўлиқ камраб оладиган расмийлилик даражаси ҳисобланади. Иккинчи таснифийбелгилари сифатида прогозлаш усули амал қилишининг умумий тамойили, учинчиси эсапрогноз ахборотини олиш услуби ҳисобланади, туртинчи асосий белгиси эса прогнозобъектларини ўзига хос хусусиятларидир. Прогнозлаш усулларнинг таснифий гуруҳларни батафсилрок кўриб чиқишга утишданолдин иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаш усули ѐки усуллари тушунчасини аниқлаш лозим. Уларга прогнозлаш объектининг ретроспектив маълумотларни таҳлил қилиш, экзоген (ташки) ва эндоген (ички) алокалар ҳамда кўриб чиқилаѐтган ходиса ѐки жараѐн доирасида уларнинг улчамлари асосида унинг (объектининг) келгуси ривожланишига нисбатан муайян ишончлилик тўғрисида мулоҳаза қилишга имкон берадиган фикр юритишнинг услуб ва усуллар йиғиндиси тушунилади. Download 191.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling