Мактаб технология таълимида ўҚувчиларни миллий ҳунармандчиликнинг спектрал-вариатив компонентлари
Download 291.38 Kb. Pdf ko'rish
|
990-Текст статьи-2787-1-10-20220711
Образование и инновационные исследования (2021 год
Сп.вып.) ISSN 2181-1717 (E) 337 http://interscience.uz мактаблари ёки ҳунар тўгаракларида амалий санъат, бадиий санъат турлари, халқ миллий ҳунармандчилиги соҳаларини ўргатишнинг таълимий асослари С.Булатова, Р.Ҳасанов, И.Каримов, Қ.Қосимов, О.Худоёрова, А.Турдиалиев, Р.Сарсенбаева, Д.Зоҳидова, О.Жамолиддинова ва бошқа олимлар ўз илмий- тадқиқот ишларида ёритдилар. С.Булатов, ўз илмий тадқиқот ишида ўзбек халқ амалий безак санъати турларидан ганчкорлик, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, каштачилик, гиламчилик ва каби ҳунарларнинг тарихи, ривожланиш йўллари, шу соҳалардаги усталар услублари, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Хива, Шаҳрисабз миллий ҳунармандчилик мактаблари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб берди [2;9]. Р.Ҳасанов ўзининг “Мактабда тасвирий санъат машғулотларини такомиллаштириш йўллари” номли услубий қўлланмасида ўқувчилар нарсанинг ўзига қараб, хотирадан, тасаввурдан расм чизиш бўйича кўникма ва малакаларини ошириш йўллари, ўқувчиларни санъатга қизиқтириш, уларни меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ишлари ҳамда тасвирий санъатнинг мазмуни ва услубиятини такомиллаштиришга қаратган [2;64]. И.Каримовнинг тадқиқот ишида V-VII синф ўқувчиларининг меҳнат таълими сифат ва самарадорлигини оширишда техникавий ва бадиий ижодкорликнинг ўзаро алоқадорлигини ёритган ва ижобий натижаларга эришган [4;4]. Қ.Қосимов, ўзининг услубий қўлланмасида умумий ўрта таълим мактабларидаги бадиий наққошлик тўгарагининг ўзига хос хусусиятлари, вазифалари, тўгаракларда ўқувчиларни бадиий-эстетик тарбиялаш ҳамда тўгарак машғулотларини ўтказишнинг мазмуни ва услубиёти ёритилган [2;58]. Олима О.Худоёрова, ўзининг “Ўзбек каштачилик санъати” номли услубий қўлланмаси халқимизнинг амалий безак санъати ичида кенг тарқалган каштачилик ҳунарини ўқувчиларга тўгарак машғулотлари жараёнида ўргатиш йўллари ёритилган [2;52]. А.Турдиалиев, ўзининг тадқиқот ишида тасвирий санъат дарслари ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларни бадиий касб-ҳунарларга йўналтириш жиҳатлари тадқиқ этилади [4;9]. Р.Сарсенбаева, ўзининг услубий қўлланмасида умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи қизлар халқ миллий ҳунармандчилигининг каштачилик ва пазандачилик соҳалари бўйича ўтказиладиган “Ўқувчилар меҳнат уюшмаси” фаолияти мазмунини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари ёритилган [2;46]. Ёш олима Д.А.Зоҳидованинг “Ҳунармандчиликка кириш” номли услубий қўлланмасида ҳунармандчилик тарихи, унинг анъана ва удумлари ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, унда “Ҳунармандчиликка кириш” махсус курсни ўрганиш бўйича ўқув режа ва дастур мазмуни, машғулотлар намунаси ҳамда ҳунармандчиликка оид асарлардан намуналар келтирилган [2;16]. О.Р.Жамолиддинова, ўз тадқиқот ишини боғчаларда болаларни меҳнат қадриятлари воситасида меҳнатсеварликни тарбиялашга бағишлайди. Унда меҳнат таълими ва тарбияси мазмунини яратишда Ўзбекистоннинг маҳаллий этнографик шароитлари, болаларнинг талаб ва истаклари инобатга олинмаганлиги, ҳунармандчиликка эътиборнинг камлиги, миллий ҳунармандчилик бўйича илмий-услубий қўлланмаларнинг йўқлиги болаларда миллий меҳнат қадриятлари ҳақида билим, кўникма ва малакаларининг етишмаслигига олиб келганлигини таъкидлайди [4;1]. Тадқиқот ишида қадрият (миллий, маънавий, моддий, диний, умуминсоний, минтақавий каби)ларнинг моҳияти, асосий турлари, ўтмишдаги, ҳозирги аҳволи, ривожланиш босқичлари, шарқона илдизлари, ўзига хос тамойиллари кабиларни бир қатор файласуф олимлар, яъни Ж.Тўленов, И.Жаббаров, Э.Назаров кабилар томонидан тадқиқ этилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling