Мактабда ота- оналар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида


Download 52.5 Kb.
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1539856
1   2
Bog'liq
20.01.2018 ота-оналар мажлиси

Йигилиш котиби:

- Г.Абдуллаева

Қатнашдилар:

- Н.Турсунова- ММИБДЎ-
- У.Қулмаматов –Термиз ш. Ёшлар иттифоқи кенгаш
раиси
-Пардаев-мактаб ота-оналар қўмитаси раиси
-С.Турсунқулов-Термиз.ш ички ишлар профилактика инспектори
Мактабнинг педагог ходимлари ва мактаб ўқувчиларининг 285 нафар ота -оналари




КУН ТАРТИБИ:


Мактабда ўтказилган умумий ота-оналар йиғилиши тўғрисида

Мактабда “Ота-оналарга умумий ўрта таълим муассасаси жамоасининг 2018 йилга мўлжалланган режа ва устувор вазифаларининг тақдимотини ташкил этиш” мавзусида умумий ота-оналар мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишни мактаб в/б директори О.Раҳмонқулов кириш сўзи билан очиб берди. О.Раҳмонқулов : Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари фаолиятини таҳлил қилиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишидаги умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, вояга етмаганлар тарбияси ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилашда таълим муассасаси ва ота-оналар ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги “Ота-оналарга умумий ўрта таълим муассасаси жамоасининг 2018 йилга мўлжалланган режа ва устувор вазифаларининг тақдимотини ташкил этиш тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи асосида бугунги ота-оналар йиғилиши ташкил этилганлиги, ота-оналар ўз фарзандининг соғлиги, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт , деб ўз сўзида давом этар экан бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган янги ислоҳатлар , мактаб жамоаси, ўқувчилар таълим-тарбиясида мактаб жамоасининг ўз олдига қўйган вазифалари, “Билимлар беллашуви”, “Фан олимпиадаси” да қўлга киритилган ютуқлар ва камчиликлар , болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, уй вазифаларини бажаришда назоратни кучайтириш, давоматни яхшилашда ота-оналарнинг жавобгарлиги ҳамда ўқувчининг сифатли таълим олишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида маълумотларни берди.


Ёшлар иттифоқи ташкилоти шаҳар кенгаши раиси У. Қулмаматов сўзга чиқиб фарзандларимиз таълим тарбиясидаги жавобгарлик ҳиссини кучайтирайтириш ва уларнинг келажаги учун муносиб ота-она бўлишга ҳакракат қилиш ҳақидаги фикрларни айтиб ўтди ва ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар маркази” қошида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, Ёшлар иттифоқи томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида маълумот берди .
Термиз шаҳар ички ишлар профилактика инспектори С.Турсунқулов сўзга чиқиб мактабда ўқувчилар давоматини яхшилашда ота-оналарнинг жавобгарлиги, мактаб, маҳалла, ички ишлар ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди ва сўзининг охирида болаларнинг тарбиясида ота-онанинг шахсий намунаси ҳақида алоҳида таъкидлади. Шунинг учун ота-оналар ўз фарзандлари олдида яхши хулқ-атвор билан намуна бўлишлари керак. Келинг келажагимиз мевалари бўлган фарзандларимиз орасида жиноятчилик , ҳуқуқбузарлик каби иллатларнинг олидини олиш мақсадида уларга ўзимиз ҳар томонлама ижобий фазилатларимиз билан намуна бўлайлик деб ўз сўзини якунлади.
МИБДЎ Н.Турсунова сўзга чиқиб “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорилги ишларини ташкил этиш юзасидан мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди , ўқувчи ёшларимизнинг иқтидорини юзага чиқарувчи, етук инсонлар бўлиб етишишларида кўмак берувчи фан ва спорт тўгаракларининг аҳамияти ҳақида сўзлади ҳамда ўз иқтидори орқали Ўзбекистон байроғини жаҳон минбарларида юқори чўқиларда кўтарилишига сабаб бўлган мактабимизнинг фахрли ўқувчилари 4-“Б” синф ўқувчиси Тончиева М, 3-“А” синф ўқувчиси Каримов И, 3 “Б” синф ўқувчиси Мамашарипова Л , 2”Б” синф ўқувчилари Ғаффорова М ва Ғуломова Л каби ўнлаб ўқувчиларнинг ота оналарига мактаб маъмурияти томонидан миннатдорчилик билдирди, фарзандлари таълими ва тарбияси йўлида қимматли вақтларини аямай мактаб ота-оналар йиғилишига ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди, сўзининг охирида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Энг муҳим вазифа-ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдир”деган фикрларини айтиб ўтди ва барча ота-оналарни фарзандларининг таълим-тарбия олишларида ҳамкорликка чақирди.
Йиғилиш сўнгида МФБДЎ А.Қўчқоров сўзга чиқиб ота-оналарга 2017- 2018 ўқув йилида мактаб жамоасининг режа ва устувор вазифалари ҳақида маълумот берди.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. Мактабда ўтказилган ота-оналар мажлиси қониқарли деб топилсин ва 2017-2018 ўқув йилида мактаб ўқувчилари ота-оналари ва мактаб жамоаси ҳамкорлиги самарадорлиги кучайтирилсин.

9- ИДУМ в/б директори: О.Раҳмонқулов

БТ етакчиси: Г.Абдуллаева


Термиз шаҳар Давлат 9- ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 2018 йил 20 январь куни ўтказилган умумий ота –оналар мажлисидан лавҳалар
Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling