Мактабда таълим-тарбияни ривожлантиришда ахборот-комуникация технологияларидан фойдаланиш


Download 58.5 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1245821
Bog'liq
2-мактаб замонавий мактаб концепцияси


КЕЛАЖАК МАКТАБИ” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА
МАКТАБДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби 1952 йилда ташкил этилган.1983 йилда мактабнинг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилган.2008 йилда Давлат умуммиллий дастури асосида капитал таъмирланган.
Мактаб биноси 1176 ўқувчи ўрнига мўлжалланган.Синф хоналар сони 37 та.Мактабнинг умумий ер майдони 1,5 га.Мактабда 12х24 хажмли спорт зали мавжуд.200 ўринга мўлжалланган ошхона бор.Мактаб қошида ахборот- ресурс маркази ташкил этилган.Ахборт- ресурс марказида 4469 та бадиий китоб,шунингдек, сиёсий ва услубий адабиётлар,электрон дарсликлар мавжуд.Мактаб кутубхонаси ҳам фаолият юритади.Унда 6115 дона дарслик ва 844 та бадиий китоблар бор.
Мактабда жами ўқитувчилар сони 50 нафар бўлиб,шундан 42 нафари аёллар.Ўқитувчиларнинг 42 нафари олий маълумотли,8 нафари эса ўрта- махсус маълумотга эга.Мактабда 5 нафар олий тоифали ,14 нафар 1 тоифали,11 нафар 2 тоифали,21 нафар мутахассис ўқитувчилар фаолият юритади.
Мактаб 2007 йилда Япония Давлатининг таълим соҳасидаги грантини,Осиё тараққиёти банки грантини ва Жаҳон банки грантини қўлга киритган.2008 йилда мактабга Давлат умуммиллий Дастури асосида ўқув жиҳозлари ва лабаратория асбоб-ускуналари келтирилган.Бугунги кунда мактабда 2 та компьютер синфи,9 та персонал компьютер мавжуд.Бундан ташқари 1 та мусиқий марказ,1 та видео магнитофон,1 та ДВД, 3 та телевизор,3 та мультимедия,1 дона факс, сканер ва нусха кўчириш аппаратлари бор.Шунингдек, физика,кимё,биология фанларидан етарли даражада лабаратория асбоб-ускуналари олиб келинган.Айтиш мумкинки,мактабнинг моддий техник базаси анча кучли.Аммо замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўлса-ю,улардан фойдаланадиган малакали кадрлар бўлмаса таълим – тарбияда ўзгариш бўлмайди.
Шуни ҳисобга олиб,2010 йил 24 ноябр куни мактабда навбатдан ташқари педагогика кенгаши ўтказилган эди.Педагогика кенгашида “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”нинг III босқичида мактаб педагогик жамоаси олдида
турган вазифалар мухокама қилинган.Кенгаш қарорида жамоа олдида турган энг муҳим вазифалардан бири – ахборот технологияларидан фойдаланишни ўрганиш хар бир педагогик ходим зиммасига юклатилган.Яъни хар бир ўқитувчи ўзи дарс берадиган фандан дарс жараёнида магнит тасмалардан,магнит дисклардан, кинофильмлардан,радио,телевизор ,мобил алоқа, компьютер,сканер каби техник воситалардан эркин фойдалана олиши,ишлата билиши зарур.Зарур ўринларда умумжаҳон тармоғи-интернетдан ахборотлар ола билиши,дунё бўйлаб рўй бераётган инновациялардан бир зумда хабар топа билиши ва бу жараёндан ўқувчиларни ҳам хабардор эта билиши лозим.
Мактабда таълим жараёни бугунги кун боласи учун зерикарли бўлмаслиги керак,чунки бугунги бола-ўқувчи ахборот асрида яшаяпти.Шу сабабли замонавий ўқитувчи-устоз замонавий педтехнологиялардан имкон даражасида хар бир дарсида кенгроқ фойдаланиши зарур.Замонавий педтехнология асосини интерфаол методлар ташкил этади.Ўқитувчи анъанавий,зерикарли, бир қолипдаги дарслардан воз кечиши керак.”Интерфаол” сўзи инглизча “биргаликда харакат қилиш” деган маънони билдиради.Интерфаол методда интернет маълумотлари ва компютер тармоғидан фойдаланишга кўпроқ имконият туғилади.Шу ўринда “Келажак мактаби” лойиҳасида хар бир фан кабинетида ўқитувчи учун персонал компьютер,ўқувчилар учун эса ихчам notebookлар бўлиши кўпроқ самарали дарс ўтиш имконини беради.Масалан,биологиядан дарс берувчи ўқитувчи ўз компютеридан ўқувчиларнинг партаси устидаги ихчам notebookларга мавзуга доир тасвирни узатиши мумкин.Масалан, “Қушларнинг тана тузилиши” мавзуси ўтилса,ўқувчи қўлидаги ихчам компьютерда қушларнинг тана аъзоларини кузатиб яқиндан танишса юқори самарадорликка эришиш мумкин.
Маълумки,Президентимиз И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Четтилларни ўрганиш тизимини янада такоминлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори амалга ошириш борасида хар бир мактаб ўз режасига эга бўлиши керак.Ушбу қарорда чет тилларни ўқитишда замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган холда илғор услубларни жорий этиш ,чет тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такоминлаштириш назарда тутилган.2013 йил 28 феврал куни Бойсун туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Инглиз тили фанини ўқитишда замонавий педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусида туман миқиёсида семинар бўлиб ўтди.Шу куни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Норбоева Зулфия,Атоева Гули,Худойқулова Мухаббат хамда Равшанова Савинозлар янги пед технологиялардан фойдаланган холда,ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган холда очиқ дарслар ўтиб бердилар.Дарсларни кузатиш ва тахлил қилишда мактаб ўқитувчилари рахбарлари хамда тумандаги бошқа мактаблардан келган 40 дан ортиқ ўқитувчилар иштирок этдилар.
Адабиёт ўқитувчиси Навоий ижодини ўрганишга доир мавзу ўтяпти дейлик.Дарс ишланмаси,режаси,асосий саналар,керакли шеърий парчаларни олдиндан программалаштириб компьютер хотирасига жойлайди.Дарс жараёнида энг зарур маълумотларни ўқувчининг қўлидаги notebookларга узатиб берилади.Зарур бўлса,дарсни мустахкамлаш жараёнида 4-5 та тест саволлари берилади.Ўқувчи тўғри жавобларни белгилайди,компьютерда унинг олган балли намоён бўлади.Бу нарса ўқувчининг хар бир топшириқни жуда қизиқиш билан бажаришига, ўзи йўл қўйган хатоларни ўзи жойида англаб олишига олиб келади.Агар барча
дарслар мана шундай усулда ташкил этилса,мактаб ўқувчилари маънан ва фикран жуда илгарилаб кетган бўлар эди.

Ёки бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш заруратга айланган электрон дарсликларни олайлик.Электрон дарсликлардан фойдалана олиш учун ўқитувчи етарли даражада мультимедия воситалардан фойдалана олиши керак.Электрон дарсликларга киритиладиган дарс мавзулари ихчам,лўнда берилган бўлиши,машқлар,мисол ва масалалар хам зерикарли бўлмаслиги лозим.Шундагина маълум бир мавзуни тушуниб олишда электрон дарсликлар самара беради.


Мактабда таълим-тарбия самарадорлигини оширишда АКТ лардан фойдаланиш борасида бир қанча ишлар қилинди.
1.Мактаб ўқитувчилари билим даражасига кўра тўрт гурухга ажаратилиб,АКТни ўрганиш бўйича дарслар ташкил этилди.
2.Услубий бирлашмалар томонидан ташкил этиладиган “Очиқ дарслар” да 100 % мультимедия воситаларидан фойдаланилмоқда.
3.”Устоз-шогирд” йўналиши бўйича устоз ва шогирдларнинг дарслари тўлиқ АКТ дан фойдаланган ҳолда ўтилмоқда.
4.Мактаб қошида ташкил этилган АРМ да мавжуд электрон дарсликлардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилди.
5.Мактаб рахбарларининг компьютер билан ишлай олиши,мустақил
интернет сайдларига кира олиши шарт қилиб қўйилди.
6.Синфдан ташқари ўтадиган тадбирларда ҳам мактаб ҳаётидан слайдлар намойиш қилиш йўлга қўйилди.
7.Методик кенгаш йиғилишларида,метод бирлашмалар йиғилишларида фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган слайдларни намойиш қилиш анъанага айлантирилди.
“Ҳақиқий изланиш, ўз устида ишлаш моҳиятан мукаммал инсон бўлиб шаклланишга олиб келади” - деб ёзган эди Питер Синге.Ҳақиқатдан ҳам,бугунги кунда камолотга эришмоқчи бўлган хар бир устоз,хар бир ўқитувчи тинмай изланиши, ўз устида ишлаши лозим.
Албатта,муваффақиятга эришишни истаган жамоада ахиллик,ўзаро ишонч,хамжихатлик бўлиши керак.Бунда раҳбар ва унинг ўринбосарларининг ўрни беқиёс. Бугунги кунда келажакда мактабни самарали бошқараман деган раҳбар қуйидагиларга амал қилиши лозим :
1.Мактаб директори “Таълим тўғрисида”ги Қонунни,”Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”ни,Давлат таълим сатандартларини,мактаб Низомини ,мехнат Қодексини, фанлар олимпиадаси ва “Билимлар беллашуви” Низомини,мактаб метод кенгаш ва метод бирлашмалари тўғрисидаги Низомларни, “Директор жамғармаси” тўғрисидаги Низомни, битирувчиларни АЛ ва КХК жойлаштириш бўйича меъёрий хужжатларни,шунингдек,таълим соҳасига тегишли меъёрий хужжатларни мунтазам равишда ўрганиб,ўз иш фаолиятида қўллаб бориши шарт.
2. Янги ахборотларни матбуот,интернет орқали мунтазам ўқиб-ўрганиб,бу ҳақида педагогик жамоани огоҳлантириб бориши керак.
3. Ҳар бир ишда ташаббускор бўлиши лозим.
4. Илғор,мустақил фикрли,изланувчан ўқитувчилар билан ҳамкорликда ишлаши керак.
5. Шахсий намуна кўрсатишга қодир бўлиши,жамоа аъзоларининг ишончини қозона олиши шарт.
6. Мактабнинг кунлик,ойлик ,ҳафталик режаларини тузишда долзарб,замон талабидаги,ҳаётий , аниқ, бажариш мумкин бўлган ишларни режалаштириш керак.
7. Иш қоғозлари (буйруқлар,йиғилиш баённо-малари,шартномалар,қарорлар,ахборотлар)ни ёзишда ва тўлдиришда хатога йўл қўймаслиги лозим.
8. Ўзини тутиши,кийиниши,муомала маданияти билан бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.
9. Қўл остидаги ҳар бир ҳодимнинг шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ёндоша олиши,зўр психолог бўлиши,одамларни эшита билиши, тушуна билиши лозим.
10. ”Келажак мактаби” рахбари тадбиркор,ишбилармон бўлиши, ота-оналар ва жамоатчилик билан тил топишиб,ишлай олиши керак.
11. Юксак ахлоқий фазилатлар соҳиби,намунали оила эгаси бўлиши,ота-оналар, ўқувчилар билан самимий муносабатда бўлиши,жамиятда ўз мавқеига,обрў-эътиборга эга бўлиши лозим.
12. Танқидни фақат ва фақат ишга қаратиши,ҳодимларнинг шахсиятига ҳурмат билан қараши лозим.
13.Раҳбар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорлиги мактабда таълим-тарбияни ривожлантириш омили эканлигини эсдан чиқармаслиги керак.
14.Замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан мустақил ҳеч қимнинг ёрдамисиз фойдалана олиши керак.
Келажакда таълим ва тарбияда юқори даражага эришмоқчи
бўлган мактаб жамоаси, ота-оналар билан мунтазам, изчил ишлашга тайёр бўлиши керак.Бунда бугунги ота-она фарзандларининг сифатли билим олишидан манфаатдор
эканлигини асло унутмаслиги керак.Шу сабабли мактаб ота-оналар қўмитаси ўқув йили давомида ва таътил даврида мактаб ўқитувчилар жамоаси билан доимий алоқада бўлиши зарур.
Мактаб ота-оналар кўмитаси раислиги ва аъзолигига,шунингдек,ҳар бир синфдаги ота-оналар қўмитаси раислигига жонкуяр,бугунги кундаги таълим соҳасидаги ислоҳотларни тўғри тушунадиган, фидойи одамлар сайланишига эришиш даркор.Ота-оналар қўмитаси қошида турли клублар ташкил қилиш керак.Масалан : “Маслаҳатчи отахонлар” гуруҳи : “Тиббий маслаҳат” гуруҳи : “Ибратли онахонлар”гуруҳи : “Яшил бойлигимиз” гуруҳи : “Кекса китобхонлар” гуруҳи.Масалан “Ибратли онахонлар” гуруҳига нафақага чиқган,катта ҳаётий тажрибага эга,ибратли оила бекалари бўлган онахонларни киритиш керак.Бу клуб аъзолари ҳам педагогик жамоа билан,ҳам ўқитувчилар билан мунтазам иш олиб боришлари керак.”Кекса китобхонлар” гуруҳига эса уйида бой кутубхонаси бор,мунтазам кутубхоналар билан алоқада бўладиган,ижод билан шуғулланадиган ота-оналарни киритиш керак.Улар билан ота-оналарнинг,жамоатчиликнинг,
ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг учрашувларини ўқув йили давомида ташкил этиш лозим.
Ота-оналар билан ишлашда ҳеч қачон ота-оналарни уялтириш,изза қилиш йўлидан бормаслик керак.Чунки ёмон бола бўлмайди,ёмон ота-она ёки ёмон тарбиячи бўлиши мумкин.Мактабга келган ота-она йилт этган бир илинж билан мактабга келади: “Мен ҳам ўз фарзандим ҳақида бирор-бир яхши гап эшитармиканман ?” Шу сабабли устоз-тарбиячи ота-она билан қўлни – қўлга бериб,астойидил ишлаши керак.Синф раҳбари бир ойда камида бир марта ўқувчининг яшаш шароитидан ,оиласидаги аҳволдан хабар олиши керак.
Ҳар бир мактабда экин экиладиган майдонлар бор.Аввало, “мактаб атрофини фақат ўқувчилар тозалаши ва ободонлаштириши керак” деган фикрни бошдан чиқариб ташлаш лозим.Ўзи ёнмаган одам бошқаларни ёндира олмайди.Мактаб атрофидаги ва мактаб ичкарисидаги ҳар бир гулнинг,ҳар бир дарахтнинг,ниҳолнинг ўз “эгаси” бўлиши керак.Ўқувчи мактабдаги ободончиликдан ўрнак ола билиши керак.Мактабда шундай экологик тарбия бериш керакки,бола ўз уйида беихтиёр уни қўлласин.
Мактабдаги эришиладиган ютуқларнинг бош омили бу салоҳиятли ўқитувчилар жамоасидир.Яхши раҳбар фақат “диплом” и бор-у аммо адашиб таълим соҳасига келиб қолган
“устоз” билан,ҳақиқий – устознинг фарқига бора олиши керак.Ҳақиқий устоз ўрнини ҳеч қандай техник асбоб-ускуна боса олмайди.Ҳақиқий раҳбар моҳир устозни ҳам моддий,ҳам маънавий қўллаб-қувватлаб бориши керак.
Шу борада “Устоз- шогирд” мактабининг афзалликлари беқиёсдир.Мактабда 30 йил судралиб юрган одам “устоз” бўла олмаслиги,аммо 5 йил ишлаган одам ундан ўзиб кетиши мумкин.”Келажак мактаби”да ўз касбининг фидойиси бўлган устозлар ишлаши керак.
Мактаб кутубхонаси ўзи бир олам.Бугунги кунда мактаб кутубхонаси энг гавжум маскан бўлиши ,у ерда ҳақиқий маънавий – маърифий жараён давом этиши керак.Дарслик билан 100 % таъминланиши ва дарсликларнинг мазмундорлиги самарали ўзлаштириш шартларидан бири.
Шунингдек, бадиий китобларнинг сони ва сифати,китобхон ўқувчиларнинг кўпайиши таълим – тарбия жараёнига катта таъсир этади.
Келгусида самарали мактаб деганда маълум маънода ўқувчиларнинг 5-9 синфларда ихтисослашган синфларда ўқиши яхши намуна беради.Масалан,1-4 синфда педагогик -психологик ташхис бўлими ,ота-оналарнинг ёрдами билан болаларнинг қизиқиш доиралари ўрганилади.
Айтайлик, Жамшид деган ўқувчи математика,физика,
информатика фанларига қобилиятли. Айнан ана шу ўқувчини аниқ фанларга ихтисослашган синфда ўқитиши зарур .Бошқа биттасини эса ижтимоий фанлар ихтисослиги бўйича.Бу нарса ўқувчининг ўз вақтини, кучини ўзи қизиқган соҳага йўналтиришга ёрдам беради.
Ўқитувчилар салоҳиятини оширишда мактаб базасида малака ошириш келгусида яхши самара беради.Ҳақиқатдан ҳам ёнгинангда билимли, салоҳиятли, изланувчан, новатор ўқитувчи дарс берса-ю, сен малака ошираман деб вақт сарфлаб, маблағ сарфлаб бошқа шаҳарга бориб юрсанг.
АҚШнинг Колорадо штатида яшовчи, халқаро таълим маркази ходими В.Даггет шундай фикр билдирган экан : “Фарзандларимиз яшаши кутилаётган бу замон бизнинг мактабларимиздан тўрт баробар тез ўзгармоқда”.
Биз ана шу шиддатли замон билан баравар қадам ташлай билишимиз зарур. Мактабларимизда бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув муҳитини яратишимиз керак.Ҳар бир ўкувчига буюк шахсдек қараш, уни ҳурмат қилиш, уни тушуниш,қабул қилиш, унга ишониш керак.
2013 йил – “Обод турмуш йили” муносабати билан мактабда амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.Мактаб ўқитувчилари,ишчи-хизматчилари хамда ўқувчилари “Мустақилликнинг 22 йиллигига 22 туп кўчат” шиори остида мактаб атрофига хамда ўз хонадонларига мевали,манзарали дарахт кўчатлари хамда гул кўчатлари ўтказишни бошлаб юбордилар.”Тузбозор”,”Чорчинор”,”Ариқ усти” махаллалари мутасаддилари билан хонадонларда тозалик,саранжом саришталик хамда кўчат экиш,озиқ-овқат махсулотлари етиштириш борасида хамкорликда ишламоқдалар.
Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling