Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet35/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 35-қисм


- Пати намланган товуқдан фарқимиз қолмади, — Муса кулиб деди дарахтлар орасидан чиқиб келар эканмиз.
Қуёш қиздиришни бошлаб юборганида биз аллақачон очиқ ҳавога чиқиб олгандик. Кийимларимизни яхшилаб сиқиб, дарахт шохларига илиб қўйдик, ўзимиз ҳам қуёш тафтида қуриниб олишга тутиндик.
Пешинга яқин ярим нам кийимларимизни кийиб, йўлга отландик. Бироз йўл юрганимиздан сўнг қаердандир хўроз қичқириғи эшитилди. Муса ҳавога сакради, ҳаммамиз кулиб юбордик.
Ниҳоят бизни яқинларимиз билан кўриштирадиган қишлоқ қаршимизда гавдаланди. Қишлоқ узоқдан кўриниши билан йўл бўйи куйдирилган каллага ўхшаб тиржайиб бордим. Кофе дарахтлари ўрмонни қоплаб олган, сўқмоқларда оёқ излари ўрнашиб қолганди. Қулоғимизга янчилаётган гуруч ҳамда шабада овози аралаш пичир-пичирлар чалина бошлади. Ушбу овозлар қишлоқда ҳаёт қайнаётганидан дарак бергани боис қадамимизни тезлаштирдик. Кофе даласининг нариги тарафида кичик банан фермаси бўлиб, у ерда пишган бананларни қўлида тераётган бир кишига дуч келдик. Унинг бошини япроқлар тўсиб тургани боис юзини кўра олмадик:
- Ҳайрли кун, — Канеи салом берди.
У киши банан япроқлари ортидан бизга кўз қирини ташлади, пешонасидаги терни артиб ташлаб, биз томонга йўналди. У ерда тушиб қуриб қолган банан баргларини босганча биз томонга яқинлашар экан юзини таниб қолдим, таниш чеҳра эски хотираларимни уйғотиб юборди.
Гасему Нгор Гасему исмли бу кишининг юзини бироз ажин қоплаган, охирги марта кўрганимга нисбатан бироз вазн ташлаган эди. У шаҳримиздаги энг таниқли бўйдоқлардан бири эди. Ўшанда ҳамма унинг оила қурмаётганини гапириб юрарди. Ёши катталар эса «У яхши рафиқа топиш ёшига етиб келди, бунга мажбур ҳам. Аммо у ёлғизликни хуш кўради, хотин топиш унинг учун орзу эмас» дея маломат қиларди. У ўзи учун таом таёрлар, мабодо овқат пиширишга мадори етмаса майдаланган гуручни асалга қўшиб қамаб кетаверарди. Онам унга ҳар куни тунда овқат чиқариб турар, доимо ундан соғлом овқатланишни сўраб қолар, у эса хўп деганча жилмайиб бошини қимирлатишдан нарига ўтмасди.
Гасему сўқмоққа чиққанидан сўнг бироз тин олди ва юзларимизга синовчан тикилди ва жилмайиб қўйди. Мана шунда унинг аниқ Нгор Гасему эканлигини билиб олдим, чунки у олд тишларини йўқотган эди.
- Болалар, бананларни қишлоққача кўтариб боришга ёрдам берасизми? Унинг гаплари катта синфлар ёш синфларга иш буюрганидек буйруқ оҳангида айтилди, шу сабаб ҳечким унинг саволига жавоб бермади.
- Бу ёққа келинглар, болажонлар. У бизни банан фермасини кўздан кечиришга ундади. Ҳаммамиз унинг ортидан эргашдик. Худди кўринмас ип билан бир биримизга боғлаб қўйилгандек у қўлларини силкитишни истамади. Унга яқинлашганимда елкамга қўйини қўйган ҳамда бошимни силаб кетганди.
- Сен ҳали ҳам беовталаниб юрибсанми, — кулди ҳайдовчи.
- Шу кунларда безовталанишга вақтим йўқ, — дедим.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling