Зоология фани бўйича (7-синф учун)
Download 83.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqhayvon-organiz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс жараёнида қўлланилувчи методлар
- Дарснинг бориши
Зоология фани бўйича (7-синф учун) Дарснинг мавзуси: Ҳайвон организмининг тузилиши, ҳайвонлар классификацияси. Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга ҳайвон организмининг тузилиши, ҳайвонлар классификацияси ҳақида умумий маълумот бериш; ҳайвон ҳамда ўсимлик организмининг ўхшашлик ва фарқли жиҳатларини аниклаш асосида эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш. Дарс жараёнида қўлланилувчи методлар: анъанавий ва интерфаол методлар. Дарснинг режаси: Ҳайвон организмининг тузилиши. Ҳайвон органлари ва органлар системаси. Ҳайвонлар классификацияси. Ҳайвон ҳамда ўсимлик организмининг ўхшашлик ва фаркли жиҳатлари. Дарснинг бориши: I. Дарснинг дастлабки босқичи "Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим" номли интерфаол метод асосида ташкил этилади. Синф ўқувчилари беш гуруҳга бўлинадилар, ҳар бир гуруҳга ном берилади (гуруҳ номларини ўқувчилар танлайдилар). Синф тахтаси уч қисмга бўлинади. Биринчи бўлимнинг юқори қисмига "Биламан", иккинчи бўлимнинг юқори қисмига "Билишни хоҳлайман", учинчи бўлимнинг юқори қисмига "Билиб олдим" деб ёзиб қўйилади. Сўнгра ўқитувчи ўқувчилардан янги мавзу борасида қандай тушунчаларга эга эканликларини сўрайди, улар томонидан баён этилган тушунчалар "Биламан" номли бандга ёзилади. Ушбу ҳаракат ўқувчилар фикрларини тугатгунларига қадар давом эттирилади. Мазкур жараёнда барча ўқувчиларнинг фаоллиги таъминланиши лозим. Ўқувчилар ниманики ўйласалар, шу фикр (агар у нотўғри бўлса ҳам)ни айтишлари мумкин. Зеро, машғулот жараёнида ўқувчиларнинг фаолияти чекланмайди. Бундай ёндашув уларда эркин, мустақил фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилиши зарур. Ўқитувчи ўқувчилардан янги мавзу юзасидан қандай тушунчаларни ўзлаштиришни хохлашларини сўрайди ва уларни яна ўйлашга даъват этади. Ўқувчилар томонидан айтилган тушунчалар "Билишни хоҳлайман" номли бандда ўз аксини топади. Ҳар икки банд бўйича фаолият якунлангач, ўқитувчи ўқувчиларга "Ҳайвон организмининг тузилиши, ҳайвонлар классификацияси" мавзусига оид матнни тарқатади. Матн мавзу юзасидан ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган асосий маълумотлардан тузилади. Ўқувчилар матнни ўқиб чиққанларидан сўнг "Янги мавзу бўйича яна нималарни билиб олдим?" деган саволга жавоб топишлари лозим. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилари ўзаро фикрлашиб олганларидан сўнг ўзлаштирган янги тушунчаларни баён этадилар. Улар томонидан қайд этилган тушунчаларни ўқитувчи ёзув тахтасида ўз аксини топган жадвалнинг "Билиб олдим" номли бандига ёзиб боради. Намуна сифатида қуйидаги жадвални келтирамиз:
I. Дарслик билан ишлаш. Гурухлар умумий мавзу тар-кибидан ўрин олган кичик мавзулар билан танишиб чи-қадилар. Гуруҳларга қуйидаги кичик мавзулар берилади: Ҳар бир гуруҳга улар ўзлаштираётган кичик мавзуларга оид жадвал ёки схемалар тарқатилади. Мисол учун: Ҳайвон ҳужайраларининг ўсимлик ҳужайраларига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари (1-тасвир). Ҳайвон тўқималари ва органлари (2-тасвир). Органлар ва органлар системаси (3-тасвир). Ҳайвонлар классификацияси (4-тасвир). Зоология фанининг ривожланиш тарихи (5-тасвир). 1 -тасвир 2-тасвир.
3-тасвир. Органлар ва органлар системаси 4-тасвир
Тур Уруғ Оила Туркум Синф Тип 5-тасвир
Download 83.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling