Эпителий тўқимаси. Подзаголовок Режа: - Эпителий тўқимасининг умумий таърифи.
- Эпителий тўқимаси ҳужайраларининг махсус структураси.
- Генетик классификацияси.
- Тукима – бу куп хужайрали организмнинг тарихий филогенетик ривожланиши жараёнида вужудга келган, муайян бир физиологик вазифани бажаришга ихтисослашган хужайра ва хужайралараро элементлар (структуралар) мажмуасидан таркиб топган тузилма. У хам узига хос бир система, чунки бир эмас, балки бир неча элементдан: хужайра ва хужайралараро моддалардан ташкил топган булади. Тукималарни урганишда дастлаб уларнинг эволюциясига мурожаат килиш керак. Бу жараённи урганувчи предмет эволюцион гистология деб аталади. Одам ва хайвонларнинг эмбрионал ривожланиши билан танишар эканмиз, жинсий йул билан купаядиган барча куп хужайрали организмлар икки жинснинг шаплоид хужайралари кушилишидан вужудга келади. Эмбрион муртагидан хосил булган ва кам талабакаланган хужайраларнинг ривожланиши натижасида (онтогенезда) тукима пайдо булиш жараёни гистогенез деб аталади.Маълумки, хужайралар табакаланиб бориши билан бир вактда уларнинг сони хам ортиб боради, хажми хам катталашади, бунга усиш жараёни дейилади. Одатда, тукималарнинг шаклланишигача булган давр, яъни жинсий хужайралар кушилиб, зигота хосил килганидан бошлаб то тукима шакллангунча булган давр турт даврга булиб урганилади: 1) остипик давр: 2) бластомер даври: З) муртак даври: 4) тукима (гистогенез) даври.
- Тукималар тузулиши, вазифасига ва ривожланиш хусусиятларига караб бир оз шартли равихда бир неча гурухга булинади. Эпителий тукимаси организмнинг жуда куп кисмида учрайди ва хар кайсиси вазифасига кура бошкасидан фарк килади. Чунончи, ясси эпителий – у асосан ички органларнинг ташки мухит билан богланмаган бушлик юзаларини коплаб туради ва чарви, упканинг плевра пардаси ва юрак халтачаси юзасини копловчи вазифаси билан бирга трофик ва химия вазифаларини хам утайди. Кубсимон ва цилиндрсимон эпителий хужайралари буйрак каналчалари деворида ва ташки секреция безларининг кичик ва катта диаметрдаги чикарув каналчалари деворида хамда калконсимон без ва овкат хазм килиш системасининг деворларида учрабузига хос махсус физиологик вазифаларни бажаради. Куп каторли киприкли эпителий ва куп каватли эпителий хам узига хос морфологик тузилишга эга булиб, турли хил вазифаларни бажаради.
- И.Лейдиг билан А.Келлингер бу класссификацияни яна хам мукаммал
- урганиб, таксимлаштириб тукималарни турт гурухга буладилар. 1) эпителий: 2) бириктирувчи тукима ва кон : 3) мускул: 4) нерв тукимаси. Тукималарни бир-биридан куйидагича фарк килади.
- Чегараловчи тукима – эпителий тукимаси назарда тутилади, яъни химоя вазифсини бажарувчи тукима
- Ички мухит тукималари – моддалар алмашинувида иштирок этадиган, таянч ва механик вазифаларни бажарадиган тукималар.
- Мускул тукимаси – организмнинг ички ва ташки органлари харакатини таъминловчи туцкима.
- Нерв тукимаси – ташки ва ички таъсиротга жавоб бериш (реакция курсатиш) хусусиятига эга тукима.
Do'stlaringiz bilan baham: |