Эпителий тўқимаси


Эпителиал тукималар ёки эпителий тана сирти, сероз пардалар, ковак органлар


Download 427.93 Kb.
bet2/4
Sana15.02.2023
Hajmi427.93 Kb.
#1202614
1   2   3   4
Bog'liq
Эпителий тўқимаси

Эпителиал тукималар ёки эпителий тана сирти, сероз пардалар, ковак органлар

(меъда, ичак, ковук ва бошкалар) нинг ички юзасини коплаб туради ва организмдаги

купчилик безларни хосил килади. Эпителиал тукималар эмбрион варакларининг

учаласидан — эктодерма, энтодерма ва мезодерманинг хаммасидан пайдо булади.

Эпителий базал (асосий) мембранада жойлашган хужайралар катламидан иборат,

унинг тагида юмшок бириктирувчи тукима ётади. Эпителийда оралик модда деярли

булмайди ва хужайралар бир-бирига зич такалиб туради. Эпителиал тукималарда кон

томирлар йук, шунга. кура улар пастда ётган бириктирувчи тукима томонидан базал мембрана

оркали озикланиб туради. Эпителий юксак регенерация лаёкатига эга. Эпителий бир канча

функцияларии адо этади: 1) бошка тукималарни атрофдаги мухит таъсирларидан асрашдан

иборат химоя функцияси (бу функция, тери эпителийсига хосдир); 2) озик моддаларни суриш

ва, масалан, меъда-ичак йули эпителийсига хос булган озикланиш (трофик) функцияси;

3) экскретор (ажралиш) функцияси организмга кераксиз моддалар — СО2, мочевина, урат кислота

ва бошкалар эпнтелий оркали чикарилади); 4) секретор функция шулар жумласидандир (безларнинг

купчилиги эпителиал хужайралардан тузилган).

Эпителиал тукималарнинг хар хил турларини куйидаги схема куринишида классификация килса булади:

Бир каватли эпителийда хужайралар бир катор булиб жойлашган. Куп каватли эпителийда бир неча катор

хужайралар булади. Мана шу иккала группа ичидаги эпителий хужайраларининг шаклига караб, бир-биридан

фарк килади (1б-расм).

Бир каватли ясси эпителий базал мембранада жойлашган ясси хужайралардан иборатдир. Мезотелий

деб аталадиган мана шу эпителий плевра вараклари, юрак олди халтаси ва корин пардаси юзасини коплаб туради.

Хар хил турдаги эпителийлар тузилиши (схема).

Бириктирувчи тукималар узининг тузилиши жихатидан жуда хилма-хил булади, чунки организмда таянч, трофик ва химоя функцияларини бажаради. Ушбу тукималар таянч, трофик тукималар деб аталади. Бошка хамма тукималар каби, бириктирувчи тукималар хам хужайралар ва хужайралараро моддадан ташкил топгандир, бирок, бириктирувчи тукимада хужайралараро модда микдор жихатидан хужайралардан кура устун туради. Бириктувчи тукималар регенерацияга юкори даражада лаёкатли, пластик булади, узгариб тураднган хаёт шароитларига яхши мослашади. Бу тукималар ёш, хам дифференциацияланган хужайраларининг купайиши, узгариши хисобига усиб ривожланиб боради, бириктирувчи тукималарнинг хар бир тур, хилида ана шундай хужайралар булади. Бириктирувчи тукималар (шаклланмаган зич ва шаклланган зич тукима); ретикуляр тукима; ёг тукимаси; тогай тукимаси; суяк тукимаси шулар жумласидандир. Мана шу турлари ичидан толали зич бириктирувчи тукима, тогай ва суяк тукимаси асосан таянч функциясини адо этса, колган тукималар асосан трофик ва химоя функциясини бажариб боради. Шу тукималарнинг биринчиси - кон ва лимфа - 7-булимда тасвирланган. Шаклланмаган толали юмшок бириктирувчи тукима. Бу тукима хар хил хужайра элементлари ва хужайралараро моддадан ташкил топган (22-расм) хужайралараро моддаси унда аморф асосий модда ва хар хил томонга караб кетган, бушгина жойлашган толалар борлиги билан таърифланади. Бу тукима барча органлар таркибига киради, купчилик органларда мезенхимадан, яъни урта эмбрион вараги - мезодермадан шаклланувчи эмбрионал бириктирувчи тукимадан келиб чикади. Бириктирувчи тукималарнинг бир неча тури тафовут килинади: кон ва лимфа; шаклланмаган толали юмшок бириктирувчи тукима; толали зич бириктирувчи тукима уларнинг стромасини (асосини) хосил килади. Ушбу тукима кон томирлари билан бирга давом этиб боради, кон билан орган хужайралари орасидаги моддалар алмашинуви ва, жумладан, озик моддаларининг кондан тукималарга утиши ана шу тукима оркали боради (бириктирувчи тукиманинг трофик функцияси).


Download 427.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling