Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet40/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

12-боб.
Икки нафар киши йўлимизни тўсиб қурол ўқталганида неча кун йўл юрганимиз ёдимиздан ҳам кўтарилганди. АК-47, Г3, РПГ каби қуроллар кўтариб олган бу икки киши бизни бироз чўчитиб қўйди. Иккаласининг ҳам кўмир уюмидан чиқиб келгандек юзлари қорайиб кетган, бизга қаҳр билан тикилиб турган кўзлари эса қизариб кетганди. Улар кўрсатган йўналиш бўйлаб юрар эканмиз уст-боши қонга буркалганча ерда ётган тўртта одамга дуч келдик. Биттаси бошқасининг устига чиқиб қолган, бирининг кўзи ҳамон очиқ, яна бирининг эса бир қисми ерга ботиб қолганди. Уларга яхшилаб назар солар эканман бирининг боши қимирлаётганини пайқаб қолдим. Унинг юраги ҳамон уриб турар, ҳамон у нафас олишда давом этарди. Кўнглим беҳузур бўлиб кетди. Бошим ҳам айланишни бошлади. Бамайлихотир сақич чайнаб, жилмайганча менга қараб турган аскарлардан бири қўлидаги сувни ичиб бўлгач, баглажкасини юзимга қаратиб отиб юборди.
- Бунга кўникишинг шарт. Ҳаммаси энди бошланди, — деди у.
Яқин масофадан ўқ овози эшитилди, аскарлар олтовимизни ортидан эргаштириб овоз эшитилаётган томонга юриб кетди. Аскарларнинг моторли алюмний қайиқлари хотиржамлик билан сузиб юрган дарё соҳилига қадам қўйдик. Дарё бўйида айланиб юрган 11-13 яшар болаларниаскарлар кийимида кўриб юрагим шув этиб кетди. Улар томонга қарамасликка интилдим. Ўқ овозлари баландлашиб борди. Қайиққа қадам қўйганимизда буталар орасидан граната учиб келиб, қирғоқ яқинида портлади. Дарё жуда тез оқар эди. Ҳарбий кийимдаги бир киши буталар орасидан чиқиб келиб, биз томонга ўқ уза бошлади. Қайиқдаги бир киши бир ўқ билан ўша одамни тинчитиб қўйди. Қайиқ дарёнинг қуйи оқимига етиб келишимиз билан кемани тарк этишга тайёргарлик кўра бошладик. Бир аскар бизни ҳарбийлар томонидан эгаллаган Еле қишлоғига бошлаб борди. Ўндан ошиқ хўжалик истиқомат қиладиган бу қишлоқнинг майдони анча катта эди. Аскарлар деярли барча уйларни эгаллаб олишганди. Биз босиб ўтган дарё бўйидаги ерлардагии дарахтлардан ташқари барча дарахтлар аскарлар томонидан кесиб ташланганди. Бундай йўл тутилса, душманнинг билдирмасдан хужум қилиш режаси чиппакка чиқар экан. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling