Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 43


Download 1.42 Mb.
bet57/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 43
Мавзу: Шартли ўлчов билан ўлчаш, ўлчов натижасини сонлар билан аниқлаш Мақсад:
Болаларга нарсаларни шартли ўлчов билан ўлчаш, ўлчов натижасини сонлар билан аниқлашни ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар нарсаларни шартли ўлчов билан ўлчаш, ўлчов натижасини сонлар билан аниқлашни билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Тоғорачадаун (12 стакан)
Турли ўлчамда картон қирқимлари Стакан, банкада сув
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, олдинги машғулотларда қандай шартли ўлчовлар билан нарсаларни ўлчаган эдик?
Болалар ўтган машғулотларда мошни пиёлада, сувни стаканда стол юзасининг бўйи ва энини полоскада ўлчаганликлари эсга оладилар.
Тарбиячи: Менинг столимда ун, стакан ва қошиқ бор. Стакан ва қошиқнинг қандай умумий белгиси бор?
(Болалар бу иккита предмет шартли ўлчов бўлиши мумкинлигини айтишлари керак). Тарбиячи: Келинглар болалар, бугун унни қошиқ билан ўлчаб кўрамиз. Тарбиячи қошиқга унни текис қилиб тўлдириб солади, қолган унни ҳам худди шу ҳажмда қошиққа солиш лозимлигини таъкидлайди, қошиқдаги унни косага солиб болалардан косага нечта қошиқ ун солинганини унитиб қўймаслик учун нима қилиш кераклигини сўрайди. Болалар олдиларига доираларни қўйиб боришларини айтадилар.



56



Тарбиячи болаларга сув солинган банкани кўрсатиб сўрайди: Банкадаги сувни нима билан ўлчаш мумкин? Болалар жавобини тинглайди ва стакан ёки пиёла бунинг учун шартли ўлчов бўлиши мумкинлигини айтади. Кейин тарбиячи банкадаги сувни стакан билан ўлчашни бошлайди ва болаларга ҳар бир пиёлага сув солинганда хотирада қолиши учун битгадан учбурчакни доиранинг олдидан қўйишни таклиф этади. Ҳар сафар стаканга сув солинганда стакан тўла бўлиши кераклигини таъкидлайди акс ҳолда стакан шартли ўлчов бўла олмаслигини тушунтиради. Тарбиячи сувни яна пиёлада ёки қошиқда ўлчаш мумкинлигини айтади.
Тарбиячи болаларга стол устидаги банкада неча стакан сув бор эди деб сўрайди. Болалар жавоб беришади: «Банкада 12 стакан сув бор экан». Агар банкадаги сувни кичкина стакан билан ўлчасак унда катта стакандаги сув кўп бўладими ёки кичкина стакандагими? Болаларнинг жавоби тингланади. Сўнг болалар банкадаги сувни кичик стакан билан ўлчаб ҳар гал кубик қўйиб боришади. Тарбиячи болалар дан нечта стакан сув борлигини сўрайди. Болалар тўлиқ жавоб беришади. Масалан, «Банкада 15 стакан сув бор экан». Тарбиячи хулоса қилади «Агар ўлчаётган идишимиз катта бўлса кичик сон чиқади, агарда ўлчаётган идишимиз кичик бўлса каттароқ сон чиқади. Чунки катта идишга кўп сув кетади, кичик идишга кам сув кетади.»
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи болаларга стакандаги шакарни қошиқ билан ўлчашни таклиф этади. Болалар шакарни қошиқлаб ўлчашади ва ҳар гал саноқ чўпи ёки доирачалардан фойдаланиб санашади. Тарбиячи болалар ишини кузатиб боради. Қошиқларга шакар солинаётганида қошиқ тўла бўлиши кераклигини таъкидлайди. Стакандан косага солинган шакарни яна қошиқца ўлчаб стаканга солиш таклиф қилинади. Агарда олдинги ўлчовдан кўп чиқса ёки кам чиқса нима учун шундай бўлганлиги сўралади.
Тарбиячи полоскада нимани ўлчаш мумкинлигини сўрайди. Болалар полоска билан лентани, арқонни, столнинг юзасини, шкафни ўлчаш мумкинлигини айтадилар.
Болалар 20 см узунликдаги полоска билан ленталарни ўлчайдилар қайси лента 4 ўлчовли бўлса ўшаларни олиб машқ қилишга тайёрланадилар.
Жисмоний дақиқа: Узун лента билан машқ
Лентанинг 2 учидан ушлаб қўлларни юқорига кўтариш ва тушириш.
Лентанинг 2 учидан ушлаган ҳолатда қўллар пастда, гавдани ўнгга ва чапга буриш.
Лентани букмасдан гавдани энгаштириб қўлларини ерга теккизиш - ер ўлчаш.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар, топшириқлар:
Унни қандай шартли ўлчов билан ўлчадик?
Шакарни нимада ўлчадик?
Сувни катта стаканда ўлчаганда нечта стакан бўлди? Кичик с гаканда ўлчаганимизда нечта стакан сув бўлди?
Лентамиз нечта полоска узунлигида экан?
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Февраль ой мавзуси: Ғаройиб олам.
Хафта мавзуси: Дунё мамлакатлари.
Февралнинг 2- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling